Иқтисодиёт / Саноат]
-боб. КСЗ иштирокчиларининг мажбуриятларни қабул қилиши
Download 42.32 Kb.
|
- Bu sahifa navigatsiya:
- ОКОЗ: 1.
- 6-боб. КСЗ ҳудудларида ер участкаларини узоқ муддатли ижарага бериш тартиби
5-боб. КСЗ иштирокчиларининг мажбуриятларни қабул қилиши
45. Маъмурий кенгашнинг дирекция хулосаси асосида тегишли қарорининг қабул қилиниши КСЗ иштирокчилари томонидан инвестиция лойиҳасини амалга ошириш тўғрисидаги битимда назарда тутилган муддатлар тугагандан сўнг ўзлари қабул қилган барча ижтимоий ва инвестиция мажбуриятлари бажарилганининг тасдиғи ҳисобланади. Бунда киритилган инвестициялар миқдори КСЗ иштирокчисининг маблағлари ҳисобидан мустақил баҳолаш ташкилотларини жалб этиш орқали аниқланади. 46. КСЗ иштирокчиси томонидан инвестиция лойиҳаси КСЗ ҳудудига жойлаштирилган кундан бошлаб уч ой давомида уни амалга ошириш бўйича чоралар кўрилмаслиги, шунингдек, объектдан ишлаб чиқариш майдонлари ва (ёки) ер участкаларининг узоқ муддатли ижара шартномасида кўрсатилган мақсаддан ташқари фойдаланиш шартномани бир томонлама бекор қилиш учун асос бўлади. 47. Агар КСЗ иштирокчиси томонидан объектив сабабларга кўра инвестиция лойиҳасини ишлаб чиқариш майдонлари ва (ёки) ер участкаларининг узоқ муддатли ижара шартномасида кўрсатилган муддатда амалга ошириш таъминланмаса ёхуд олти ой мобайнида ишлаб чиқариш фаолияти амалга оширилмаса, Маъмурий кенгаш: лойиҳани амалга оширишни тезлаштириш бўйича «йўл харитаси»ни тасдиқлаган ҳолда, унга қўшимча муддат бериш; ёхуд у билан шартномани бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилиши мумкин. [ОКОЗ: 1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.03.00.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.03.08.00 Ерга нисбатан мулк ва бошқа ҳуқуқлар / 11.03.08.06 Ер участкаларининг ижара ҳуқуқи] 6-боб. КСЗ ҳудудларида ер участкаларини узоқ муддатли ижарага бериш тартиби Олдинги таҳрирга қаранг. 48. КСЗ ҳудудида ер участкалари лойиҳа шартлари асосида электрон-онлайн аукцион орқали 10 йилгача узоқ муддатли ижарага берилади. (48-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 июлдаги 375-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.07.2022 й., 09/22/375/0618-сон) Ижара шартномасининг барча шартларини бажарган ижарачи ер участкаси узоқ муддатли ижарасининг муддатини узайтиришда устувор ҳуқуққа эга бўлади. 49. Ер участкасини узоқ муддатли ижарага олган ижарачи ер участкасини сақлаш мажбуриятларини бажарганда, қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ушбу ер участкасида бино, қурилмалар ва иншоотларни қуриш ёки бузишга ҳақли. Олдинги таҳрирга қаранг. Ижарачига ижарага берилган ер участкасида қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ўзи томонидан қурилган бинолар ва иншоотларга улар фойдаланишга топширилгани тўғрисидаги далолатнома расмийлаштирилгандан сўнг бир ой муддатда эгалик ҳуқуқи берилади. (49-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон) 50. Ижарага олинган ер участкасини ёки унинг қисмини субижарага бериш тақиқланади, қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно. 51. Узоқ муддатли ижарага берилган ер участкалари олди-сотди, гаров, ҳадя, алмаштириш объекти бўла олмайди. Ижарачи ўзининг ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқларини фақат қонунчилик ҳужжатларида ёки ижара шартномасида назарда тутилган ҳолатлардагина ижарага берувчининг розилигисиз гаровга бериши мумкин. КСЗ иштирокчиси томонидан ижарага олинган ер участкасида барпо этилган бино ва (ёки) иншоотлар гаров бўйича қарзларни қоплаш билан боғлиқ ҳолда сотилганда, ҳадя қилинганда, алмаштирилганда ёки йўқотилганда, ушбу бинолар ва (ёки) иншоотлар Маъмурий кенгашнинг қарорига асосан КСЗ иштирокчиси мақомини олган янги мулкдорга ўтади. Бунда КСЗ иштирокчиси мақомини янги олган шахс билан белгиланган тартибда КСЗ ҳудудида инвестиция лойиҳасини амалга ошириш тўғрисида битим ва ер участкасининг узоқ муддатли ижара шартномаси тузилади. Олдинги таҳрирга қаранг. (52-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 июлдаги 375-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.07.2022 й., 09/22/375/0618-сон) Олдинги таҳрирга қаранг. (53-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 июлдаги 375-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.07.2022 й., 09/22/375/0618-сон) Олдинги таҳрирга қаранг. 54. Дирекция ер участкасига бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш учун ер участкасининг узоқ муддатли ижара шартномаси тузилгандан сўнг уч иш куни мобайнида электрон-онлайн аукцион натижалари тўғрисидаги баённома ва ижара шартномасининг нусхасини давлат ер тузиш корхонасининг филиалига юборади. (54-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 июлдаги 375-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.07.2022 й., 09/22/375/0618-сон) Олдинги таҳрирга қаранг. 55. Давлат ер тузиш корхонасининг филиали туман (шаҳар) қурилиш бўлими билан биргаликда мазкур Низомнинг 54-бандидаги ҳужжатларни олгандан сўнг икки иш куни мобайнида ер участкаси чегараларини натурада белгилайди, ер участкасининг чегараларини натура шаклида ижарачига кўрсатади ҳамда ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш ҳуқуқини белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказади. (55-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 июлдаги 375-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.07.2022 й., 09/22/375/0618-сон) 56. Ер тузиш давлат корхонаси филиалининг ва туман (шаҳар) қурилиш бўлимининг ер участкасининг топографик харитасини тайёрлаш, ер участкасининг режасини тузиш, ер участкаси чегараларини натурада белгилаш ва кўрсатиш бўйича бажарган ишларининг қиймати қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ аниқланади. Ишлар қиймати КСЗ иштирокчиси томонидан шартнома асосида тўланади. Олдинги таҳрирга қаранг. 57. Ер участкасининг ижара тўлови қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ер солиғини тўлаш муддатларида ва ставкалари бўйича тўланади. Ер участкасининг ижара шартномасида белгиланган ижара тўлови миқдори мазкур ер участкасига қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ер солиғи миқдоридан кам бўлмаслиги керак. (57-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон) 58. Ижарачи лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилишини таъминлайди, қонунчилик ҳужжатларида белгиланган талабларга мувофиқ шаҳарсозлик фаолияти билан боғлиқ қурилиш ва бошқа тадбирларни амалга оширади. Қурилиш лойиҳасисиз барпо этилган бино ёки иншоотларга эгалик ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш тақиқланади. 59. Узоқ муддатли ижара шартномасига риоя қилинмаган тақдирда, ижарага берувчи уни бекор қилиш учун ташаббус кўрсатишга ҳақли. Олдинги таҳрирга қаранг. 60. КСЗ иштирокчисидан ер участкаси узоқ муддатли ижара шартномаси Ўзбекистон Республикасининг Ер кодексида белгиланган тартибда бекор бўлганда олиб қўйилади. Алоҳида лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва намунавий лойиҳаларни боғлаш белгиланган тартибда тегишли лицензияга эга бўлган лойиҳа ташкилотлари томонидан ер ижараси шартномаси, қурилиш ташкилоти томонидан бериладиган лойиҳалаш топшириқлари ва Қорақалпоғистон Республикаси қурилиш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармалари томонидан бериладиган архитектура-режалаштириш топшириқлари асосида амалга оширилади. (60-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 июлдаги 375-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.07.2022 й., 09/22/375/0618-сон) Download 42.32 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling