Иқтисодиёт / Саноат]
Download 42.32 Kb.
|
- Bu sahifa navigatsiya:
- Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги Кичик саноат зонасини бошқариш дирекциясининг
- __________ вилоятининг Эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналарининг маъмурий кенгашига
- «______________________» кичик саноат зонасида жойлашган инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун ИНВЕСТИЦИЯ БУЮРТМАНОМАСИ
- 1. Талабгор ҳақида маълумот
- 2. Инвестиция лойиҳаси ҳақида маълумотлар
- 3. Зарур майдон ва инфратузилма ҳақидаги маълумот
- 4. Лойиҳанинг молиявий-иқтисодий кўрсаткичлари
10-боб. Якунловчи қоидалар
69. КСЗ фаолиятини тугатиш ҳақидаги қарор Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги билан келишилган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари томонидан қабул қилинади. 70. Маъмурий кенгаш раиси, унинг аъзолари ва ишчи органи, дирекция директори ва ходимлари, КСЗ иштирокчилари, шунингдек, манфаатдор ташкилотлар раҳбарлари ушбу Низом талабларига риоя этилишига шахсан жавоб беради. 71. Ушбу Низомнинг талабларини бажаришда вужудга келадиган низо ва мунозаралар суд тартибида кўриб чиқилади. Кичик саноат зоналари тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги Кичик саноат зонасини бошқариш дирекциясининг НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАСИ
Изоҳ. Ҳар бир кичик саноат зонасига бириктириладиган масъул ходимларнинг сони Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналарининг Маъмурий кенгашлари томонидан ҳудуддаги кичик саноат зоналари сонидан келиб чиқиб белгиланади. Техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлар сони тасдиқланган меъёрлар бўйича белгиланади. Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Кичик зоналарни бошқариш бўйича ягона дирекциянинг ташкилий тузилмаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тошкент шаҳрида бошқаришнинг ўзига хос тартибини киритиш бўйича хуқуқий тажриба тўғрисида» 2018 йил 17 августдаги ПФ-5515-сон Фармонига мувофиқ эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари Маъмурий кенгаши томонидан тасдиқланади. Кичик саноат зоналари тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг. (3-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 ноябрдаги 705-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.11.2021 й., 09/21/705/1082-сон) Кичик саноат зоналари тўғрисидаги низомга 4-ИЛОВА
Download 42.32 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling