Иқтисодиёт / Саноат]


Download 42.32 Kb.
bet6/12
Sana17.06.2023
Hajmi42.32 Kb.
#1522182
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Олдинги таҳрирга қаранг.
рақобат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя этилиши.
(25-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
26.Танловни ўтказиш давомида Маъмурий кенгаш тақдим этилган инвестиция буюртманомаларини кўриб чиқади ва қуйидагилар тўғрисида қарор қабул қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
КСЗ ҳудудида инвестиция лойиҳасини жойлаштириш ва тадбиркорлик субъектига шартнома асосида умумий майдонини кўрсатиб, ишлаб чиқариш майдонларини ажратган ҳолда, КСЗ иштирокчиси мақомини бериш, ер участкаларида амалга ошириладиган инвестиция лойиҳалари бундан мустасно;
(26-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 июлдаги 375-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.07.2022 й., 09/22/375/0618-сон)
КСЗ ҳудудида инвестиция лойиҳасини жойлаштириш мақсадга мувофиқ эмаслиги.
Маъмурий кенгаш аъзолари томонидан талабгорнинг ишончсиз маълумотлари ҳақида далолат берувчи ҳолатлар аниқланса, бундай инвестиция лойиҳасини кўриб чиқиш тўхтатилади.
27. Яратиладиган янги иш ўринлари сони, рақобатбардош, харидоргир, экспортга йўналтирилган ва (ёки) импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқаришнинг технологик изчил занжирини ташкил этиш ҳисобга олинган ҳолда энг жозибадор инвестиция буюртманомаси энг яхши инвестиция лойиҳаси деб тан олинади.
28. Агар ўтказилган танлов натижалари бўйича талабгорлардан инвестиция буюртманомалари келиб тушмаса ёки битта инвестиция буюртманомаси келиб тушса, шунингдек, КСЗ ҳудудида инвестиция лойиҳасини жойлаштириш мақсадга мувофиқ эмаслиги тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, танлов ўтмаган деб ҳисобланади.
Маъмурий кенгаш томонидан такрорий танлов ўтказиш санаси белгиланади ва бу ҳақда ягона буюртманомани берган иштирокчи хабардор қилинади.
Такрорий танлов ўтказиш санаси эълон қилинган санадан бошлаб ўн беш кун мобайнида белгиланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
29. Агар такрорий танловда талабгорлардан инвестиция буюртманомалари келиб тушмаса, Маъмурий кенгаш ягона талабгорнинг буюртманомасини кўриб чиқиш ва КСЗнинг тармоқ ихтисослашувига мувофиқ ушбу инвестиция лойиҳасини КСЗ ҳудудидаги ишлаб чиқариш майдонларида жойлаштириш ёки жойлаштириш мақсадга мувофиқ эмаслиги тўғрисида қарор қабул қилишга мажбур, мазкур банднинг иккинчи хатбошида кўрсатилган ҳолат бундан мустасно.
Такрорий танловда талабгорлардан инвестиция буюртманомалари келиб тушмаса, Маъмурий кенгаш ягона талабгорнинг буюртманомасини кўриб чиқиш ва КСЗнинг тармоқ ихтисослашувига мувофиқ ушбу инвестиция лойиҳаси шартлари асосида КСЗ ҳудудидаги ер участкасини электрон-онлайн аукционга жойлаштириш ёки жойлаштириш мақсадга мувофиқ эмаслиги тўғрисида қарор қабул қилади.
(29-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 июлдаги 375-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.07.2022 й., 09/22/375/0618-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
30. Маъмурий кенгашнинг инвестиция буюртманомасини кўриб чиқиш натижалари бўйича қарори унинг аъзоларининг кўпчилик овози билан қабул қилинади, бунда овозлар тенг бўлганда, Маъмурий кенгаш раисининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади. Маъмурий кенгашнинг қарори баённома шаклида расмийлаштирилади ҳамда:
дирекция ва КСЗ иштирокчиси ўртасида ишлаб чиқариш майдонида инвестиция лойиҳасини амалга ошириш тўғрисидаги битимни (кейинги ўринларда лойиҳани амалга ошириш тўғрисидаги битим деб аталади) тузиш учун;
лойиҳа шартлари асосида ер участкасини электрон-онлайн аукционга жойлаштириш учун асос бўлади.
(30-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 июлдаги 375-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.07.2022 й., 09/22/375/0618-сон)
31. Маъмурий кенгашнинг қарори танловнинг барча иштирокчилари, уларнинг таклифлари мазмуни ва инвестиция лойиҳасини танлаб олиш тўғрисидаги қарорни кўрсатган ҳолда, танлов ўтказилган санадан бошлаб беш иш куни мобайнида расмийлаштирилади.
Маъмурий кенгаш мажлисининг баённомаси мажлисда қатнашган унинг барча аъзолари ва мажлис котиби томонидан имзоланиб, Маъмурий кенгаш раиси томонидан тасдиқланади ва шу куннинг ўзида ишчи орган томонидан Маъмурий кенгаш аъзоларига, дирекцияга, КСЗ иштирокчисига ёки у ваколат берган шахсга, шунингдек, манфаатдор ташкилотларга юборилади.
Маъмурий кенгаш баённомасининг асл нусхаси ва унга тегишли материаллар ишчи органда сақланади.
32. Дирекция танлов натижалари тўғрисида маълумотларни Маъмурий кенгашнинг баённомаси расмийлаштирилган куннинг ўзида танлов тўғрисидаги эълон аввал нашр қилинган Эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналарининг ягона порталида ва Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг расмий веб-сайтларида, шунингдек, оммавий ахборот воситаларининг яқин сонларида эълон қилинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
33. Маъмурий кенгаш, ишчи орган ва дирекция талабгор томонидан тақдим этилган махфий маълумотларни ошкор қилгани учун қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб беради.
(33-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
34. Маъмурий кенгаш КСЗ ҳудудида жойлаштириш учун инвестиция лойиҳасини танлаб олиш бўйича ўтказиладиган танловнинг ошкоралигини таъминлашга мажбур.

Download 42.32 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling