Иқтисодиёт / Савдо ва хизматлар кўрсатиш]
Download 0.57 Mb.
|
75 13.02.2003
(1072-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 24 октябрдаги 615-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.10.2022 й., 09/22/615/0953-сон)
1073. Заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчилар (якка тартибдаги тадбиркорлар) заргарлик буюмлари ишлаб чиқариш учун лицензияда кўрсатилган манзилда махсус шохобча очмасдан ва Давлат асиллик даражасини белгилаш палатаси томонидан бериладиган гувоҳномасиз сотиб олишни амалга оширади. 1074. Аффинаж фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияга эга бўлган тадбиркорлик субъектлари: а) Давлат асиллик даражасини белгилаш палатаси томонидан бериладиган рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасини олмасдан, фақат лицензияда кўрсатилган манзил бўйича (лицензияда кўрсатилган манзилдан бошқа манзилда бўлса — рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасини олган ҳолда) юридик ва жисмоний шахслардан: қимматбаҳо металлардан тайёрланган заргарлик буюмлари ва заргарлик буюмларининг парчалари; олтин изловчилар усулида қазиб олинган қимматбаҳо металлар; қимматбаҳо металлардан тайёрланган тангалар, стандарт ва ўлчовли ёмбилар; тиш ясашга мўлжалланган маҳсулотлар учун қимматбаҳо металлардан тайёрланган дисклар; соф ҳолдаги, шлих, пластиналардаги, сим ва қум шаклидаги олтин, кумуш платина ва платина гуруҳига кирувчи металлар (палладий, иридий, родий, рутиний ва осмий), ишлаб чиқариш-техник йўналишдаги буюмлар; қимматбаҳо металлар ишлаб чиқариш парчалари ва чиқиндилари; давлат, нодавлат ва нотижорат ташкилотларнинг қимматбаҳо буюмларини сотиб олиш; б) қимматбаҳо металларни сотиш; в) олтин изловчилар усулида қазиб олиш фаолияти билан шуғулланувчи субъектларга хизмат кўрсатиш учун сотиб олинадиган қимматбаҳо металлнинг сақланишини таъминлайдиган, шунингдек, мазкур Қоидаларнинг 112-банди талабларига мувофиқ жиҳозланган сайёр пунктлар ташкил этиш ҳуқуқига эгадир. (1071 — 1074-бандлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 февралдаги 103-сонли қарорига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.02.2020 й., 09/20/103/0196-сон) 108. Сотиб олиш пунктлари кўрсатиб ўтилган қимматли бойликлар ишончли сақланишини таъминлайдиган, шунингдек топширувчиларга хизмат кўрсатиш учун зарур шароитларга эга бўлган махсус жиҳозланган биноларда жойлаштирилиши керак. Олдинги таҳрирга қаранг. 109. Сотиб олиш пунктлари томонидан тўлов амалга оширилгандан сўнг харид қилинган қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ва бошқа буюмлар, улардан тайёрланган буюмлар, шунингдек, қимматбаҳо ва ярим қимматбаҳо тошлар қимматбаҳо сотувчиларга қайтарилмайди. (109-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 февралдаги 103-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.02.2020 й., 09/20/103/0196-сон) Олдинги таҳрирга қаранг. (110-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 февралдаги 103-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.02.2020 й., 09/20/103/0196-сон) Олдинги таҳрирга қаранг. (111-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 февралдаги 103-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.02.2020 й., 09/20/103/0196-сон) Олдинги таҳрирга қаранг. 112. Қимматбаҳо металларнинг асиллик даражасини аниқлаш ва уларнинг оғирлигини ўлчаш учун сотиб олиш пунктлари: белгиланган барча асиллик даражаларини аниқлаш учун таҳлил ускуналари ва/ёки кимёвий моддалар; қимматбаҳо тошларни ўлчаш учун карат (электрон ёки таҳлилий) тарозилар; олтин, кумуш, платина ва платина гуруҳига кирувчи металларни ўлчаш учун I ёки II тоифадаги тарозиларга (электрон ёки таҳлилий) эга бўлиши зарур. (112-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 февралдаги 103-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.02.2020 й., 09/20/103/0196-сон) 113. Бойликларни тош-тарозида тортиш: олтин, платина, палладий ва ушбу металлардан ясалган буюмлар учун — 0,01 граммгача; кумуш ва кумушдан ясалган буюмлар учун — 0,1 граммгача; гардишсиз қимматбаҳо тошлар учун — 0,01 каратгача; ярим қимматбаҳо тошлар учун — 0,01 граммгача; ишлов берилган тошлар учун — 0,1 граммгача аниқликда бўлиши керак. Харид қилиш пайтида буюмдан олиш мумкин бўлмаган ёки буюмдан олиш мақсадга мувофиқ бўлмаган барча қимматбаҳо тошлар каратомер бўйича 0,1 каратгача аниқликда аниқланади. Download 0.57 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling