Иқтисодиёт / Савдо ва хизматлар кўрсатиш]


VII. Қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган буюмлар билан чакана савдо қилиш хусусиятлари


Download 0.57 Mb.
bet14/34
Sana17.02.2023
Hajmi0.57 Mb.
#1205866
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   34
Bog'liq
75 13.02.2003

VII. Қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган буюмлар билан чакана савдо қилиш хусусиятлари
92. Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмлар билан чакана савдо белгиланган тартибда рўйхатдан ўтган хўжалик юритувчи субъектлар — юридик шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат асиллик даражасини белгилаш палатаси (кейинги ўринларда Давлат асиллик даражасини белгилаш палатаси деб аталади) чакана савдо ҳуқуқи учун берадиган рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасини мажбурий тарзда олган ҳолда амалга оширилади.
Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмлар ишлаб чиқариш учун лицензияга эга бўлган заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчилар — юридик шахслар Давлат асиллик даражасини белгилаш палатаси томонидан чакана савдо қилиш учун бериладиган рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасини олмасдан, ўзлари ишлаб чиқарган маҳсулотларни чакана сотиш, аҳолидан ишлаб чиқариш мақсадларида фойдаланиладиган қимматбаҳо металлар парчаларини, қимматбаҳо тошлар ва улардан ясалган буюмларни лицензияда кўрсатилган манзил бўйича сотиб олиш ҳуқуқига эга.
Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмлар, қимматбаҳо ва ярим қимматбаҳо тошларнинг чакана савдоси айрим турдаги товарлар билан чакана савдо ҳуқуқи учун йиғим объекти ҳисобланмайди.
93. Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик буюмлари ҳамда бошқа буюмлар, қайта ишланган, тозаланмаган қимматбаҳо ва ярим қимматбаҳо тошлар фақат ихтисослаштирилган заргарлик дўконлари, савдо марказлари ва/ёки комплексларнинг бўлимлари ҳамда секцияларида сотилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
94. Савдо залида белгиланган тартибда метрология текширувидан ўтказилган, биринчи ёки иккинчи тоифа аниқликдаги (электрон ёки таҳлилий) тарозилар ва тошлар, узук ўлчагичлар, бармоқ ўлчагичлар мажбурий тартибда бўлиши шарт.
(94-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 11 мартдаги 114-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.03.2022 й., 09/22/114/0209-сон)
95. Ихтисослаштирилган заргарлик дўконлари, савдо марказлари ва/ёки комплексларнинг бўлимлари ҳамда секцияларида Ўзбекистон Республикасида белгиланган қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган буюмларнинг пробалари тўғрисидаги ахборот, шунингдек, қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмларни текшириш, таҳлил қилиш ва тамғалаш тартибини белгилайдиган норматив ҳужжатлардан кўчирмалар, асиллик даражаси тамғаларининг излари, белгиланган намунадаги асиллик даражаси белгилари изларининг тасвири, Давлат асиллик даражасини белгилаш палатасининг чакана савдо ҳуқуқи учун рўйхатдан ўтказиш гувоҳномаси, мазкур Қоидалар ва харидор учун зарур бўлган бошқа маълумотлар кўзга кўринадиган жойга осиб қўйилиши зарур.
Ўзлари ишлаб чиқарган заргарлик буюмларининг чакана савдосини амалга оширувчи юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар (лицензияга эга заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчилар) учун Ўзбекистон Республикасида белгиланган қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган буюмларнинг пробалари тўғрисидаги ахборот, асиллик даражаси тамғаларининг излари, белгиланган намунадаги асиллик даражаси белгилари изларининг тасвири, заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш учун бериладиган лицензия, ишлаб чиқарувчининг шахсий тамғасининг коди ва харидорлар учун зарур бўлган бошқа маълумотлар кўзга кўринадиган жойга осиб қўйилиши зарур.
96. Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ва бошқа буюмлар фақат уларда ишлаб чиқарувчининг шахсий тамғаси, Давлат асиллик даражасини белгилаш палатаси қўйган асиллик даражаси тамғасининг белгиси ёки заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчи томонидан мустақил равишда қўйиладиган белгиланган намунадаги асиллик даражаси белгиси излари мавжуд бўлсагина сотилади (Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилган заргарлик буюмлари учун).
Заргарлик ва бошқа буюмларга қўйилган асиллик даражасининг ишончлилиги учун уларни ишлаб чиқарувчиси жавобгар бўлади.
Чет элдан сотиш мақсадида келтирилган хорижда ишлаб чиқарилган буюмларда ҳам асиллик даражаси белгиси ва тамға, Давлат асиллик даражасини белгилаш палатасининг Ўзбекистон Республикаси давлат асиллик даражаси тамғамасининг изи мажбурий тартибда қўйилиши шарт.
Гардишга солинмаган қимматбаҳо тошлар қирраланган шаклда, гардишга солинмаган ярим қимматбаҳо тошлар эса қайта ишланган шаклда сотилади.
Қирраланган олмос, зумрад, ёқут, лаъл, александритлар ҳар бир шундай тош ёки сотиладиган қимматбаҳо тошлар тўплами учун импорт қилувчининг сертификати бўлган тақдирдагина сотилади.
Сотилиши лозим бўлган қирраланган қимматбаҳо тошлар (0,3 каратдан ортиқ) алоҳида ўрамга эга бўлиши, шунингдек, гардишга солинган қимматбаҳо тош учун импорт қилувчининг сертификати бўлиши шарт.
97. Чакана савдога қўйилган қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ва бошқа буюмларда буюмнинг номи, қимматбаҳо металл тури, асиллик даражаси, қўшимчаларнинг турлари ва хусусиятлари, шу жумладан қимматбаҳо тошнинг сифат ҳамда ранги ва қиймати хусусиятларини ўзгартирган ишлов бериш усули, буюмнинг чакана нархи кўрсатилган тамғаланган ёрлиқли бўлиши керак (қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ва бошқа буюмлар улгуржи сотилганда, ҳар бир буюм учун алоҳида тамғаланган ёрлиқлар бўлиши талаб қилинмайди).
Қимматбаҳо тошлар хусусиятига эга бўлган сунъий материаллардан қўшимчалар сифатида фойдаланилганда, ёрлиқларда ушбу тош сунъий тайёрлангани ҳақидаги ахборот кўрсатилиши шарт.
Қонун ҳужжатларига мувофиқ, тамғаланмайдиган қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик буюмлари ва бошқа буюмларнинг айрим турларида сифат сертификати бўлиши зарур.
98. Қимматбаҳо тошлар ва қимматбаҳо металлардан ясалган заргарлик ва бошқа буюмлар савдо залига қўйилишидан аввал сотувдан олдин тайёргарликдан ўтиши зарур. Бу жараён буюмларни кўздан кечириш ва саралаш, давлат асиллик даражаси тамғасининг изи ёки ишлаб чиқарувчи мустақил равишда қўйган белгиланган намунадаги асиллик даражаси белгисининг (Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ишлаб чиқарилган буюмлар учун) ва ишлаб чиқарувчининг шахсий тамғасинининг изи, пломба ва ёрлиқларнинг сақлангани, ўлчамлари бўйича сараланганлигини текширишни ўз ичига олади.
Ишлаб чиқарувчиларнинг расмий рўйхатдан ўтган шахсий тамғалари тўғрисидаги маълумотлар Давлат асиллик даражасини белгилаш палатаси томонидан эркин фойдаланиш учун Ўзбекистон Республикасининг очиқ маълумотлар порталига жойлаштирилади.
Сотувчи харидорга малакали ёрдам кўрсатиши ва қимматбаҳо металлар ҳамда қимматбаҳо тошлардан ясалган буюмларни танлашда, яхши сақлашда зарур маслаҳат билан таъминлаши, харидорни сотувдаги мавжуд намуналар билан таништириши керак.
Харидорнинг хоҳишига кўра, сотувчи-ходим харидор танлаган қимматбаҳо тошлар ва металлардан ясалган заргарлик буюмларини дўкон иш кунининг охиригача бўлган муддатгача сақлаб туриш ҳуқуқига эга.
Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган безаклар алоҳида ўраб жойланган бўлиши керак.
Сотувчи қўшимча товарлар сотишни ташкил этиши ва харидорга қўшимча комплекс хизматлар кўрсатиши мумкин (ўйма нақш солиш, олдиндан буюртма қабул қилиш, совғани етказиб бериш ва топшириш, чиройли қилиб ўраб жойлаш ва бошқа турдаги хизматлар).
Сотувчи харидорга сотиб олган товарни беришда унда давлат асиллик даражаси тамғасининг изи ёки ишлаб чиқарувчи мустақил равишда қўйган белгиланган намунадаги асиллик даражаси белгисининг (Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ишлаб чиқарилган буюмлар учун) ва ишлаб чиқарувчининг шахсий тамғасинининг изи, шунингдек, қиррали қимматбаҳо тошлар учун сертификатни текшириши ҳамда булар ҳақида харидорни хабардор қилади.
Сотувчи харидорнинг талабига биноан сотиб олинган қимматбаҳо тошлар ва қимматбаҳо металлардан ясалган заргарлик ва бошқа буюмларни ўлчашда хатолиги 0,01 граммдан ошмайдиган тарозиларда унинг иштирокида ўлчайди.
Сотувчи харидорнинг талаби бўйича ишлаб чиқарувчиларнинг расмий рўйхатдан ўтган шахсий тамғалари тўғрисидаги маълумотларни тақдим қилиши шарт.
99. Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмлар алмаштирилмайди ва қайтариб олинмайди, уларда сотиб олунгунга қадар сотувчи томонидан қайд қилинмаган нуқсонлар (зиракка тошлар, илгакларнинг, билакузукка шарнирли бирикмаларнинг бўш маҳкамлангани, ёриқлар, синган, тирналган жойлар, ғудурлар ва бошқа нуқсонлар) аниқланган, давлат асиллик даражаси тамғаси ёки белгиланган намунадаги асиллик даражаси белгиси изининг заргарлик қотишмасининг ҳақиқий асиллик даражасига, буюм хусусиятининг пломбаланган ёрлиқ маълумотларига мос келмаган ҳолатлар бундан мустасно.
Сотилган буюмлар, гардишга солинмаган қимматбаҳо тошлар ва қайта ишлов берилган ярим қимматбаҳо тошлар учун харидорга касса чеки берилади.
Қиррали қимматбаҳо (0,3 каратдан ортиқ) тошлар алмаштирилиши ва қайтарилиши мумкин эмас.
100. Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган буюмларда сотувчи томонидан қайд қилинмаган нуқсонлар аниқланган тақдирда, харидор уларни харид қилинган кундан бошлаб 6 ой ичида харид нархи тегишлича қайта ҳисобланган ҳолда, шундай буюмларга ёки бошқа буюмларга алмаштириш ҳуқуқига эга ёки улардаги нуқсонлар текин бартараф этилиши ёхуд харид нархи мутаносиб равишда камайтирилиши керак.
Харидор, шунингдек, зарари қопланган ҳолда олди-сотди шартномасини бекор қилишга ҳам ҳақли. Харидорнинг кўрсатиб ўтилган талаблари товар чеки нусхаси тақдим этилгандан кейингина кўриб чиқилади.
101. Алмаштириш ёки нуқсонларни текинга бартараф этиш муддати бузилган тақдирда, сотувчи «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ жарима тўлаши шарт.
102. Сифатга оид нуқсонлар пайдо бўлиши сабаблари масаласида келишмовчиликлар келиб чиқса, сотувчи қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган буюмни харидордан қабул қилиб олишга ва уни мустақил экспертиза ўтказиш учун Давлат асиллик даражасини белгилаш палатасига юборишга мажбур, экспертизадан ўтказиш ишлари учун тўлов сотувчи томонидан тўланади.
Маҳсулот сифати бўйича эътирозлар Давлат асиллик даражасини белгилаш палатасининг хулосасига асосан асоссиз бўлган тақдирда, харидор қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда сотувчининг харажатларини тўлиқ қоплайди.
103. Сотилган қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган буюмлар учун харидордан нақд пуллар қонун ҳужжатларига мувофиқ ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда, назорат-касса машиналари ёки тўлов терминаллари орқали қабул қилинади ҳамда албатта чек берилади.
104. Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган буюмлар билан воситачилик савдоси товарлар билан воситачилик савдоси қоидаларига мувофиқ фақат мазкур Қоидаларнинг 92-93-бандларида кўрсатилган ва Давлат асиллик даражасини белгилаш палатасининг гувоҳномасига эга бўлган юридик шахслар томонидан савдо объектларида амалга оширилади.
105. Сотувчи қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган буюмларни сотиш қоидаларини бузганлиги, заргарлик буюмларини асиллик даражасини белгилаш ва тамғалаш, шунингдек, кирим қилинмаган контрафакт маҳсулотларни сотганлиги учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
106. Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ва бошқа буюмларнинг чакана, воситачилик ҳамда улгуржи савдоси билан шуғулланадиган юридик шахслар ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда, олинган ва сотилган заргарлик буюмларининг электрон реестрини юритиши шарт.
Мазкур банднинг бузилиши Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлади.
(VII бўлим Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 февралдаги 103-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.02.2020 й., 09/20/103/0196-сон)

Download 0.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   34




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling