Иқтисодиёт / Савдо ва хизматлар кўрсатиш]
XIII. Атторлик-пардоз товарларини сотиш хусусиятлари
Download 0.57 Mb.
|
75 13.02.2003
- Bu sahifa navigatsiya:
- ОКОЗ: 1.
XIII. Атторлик-пардоз товарларини сотиш хусусиятлари
171. Атторлик-пардоз товарлари тўғрисидаги маълумотларда ушбу Қоидаларнинг 14 ва 15-бандларида кўрсатилган маълумотлардан ташқари, муайян товар хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда унинг мақсадда ишлатилиши, буюм таркибига кирувчи ингредиентлар, таъсири ва самараси, қўлланиш учун чеклашлар (ишлатиш мумкин бўлмаган ҳолатлар), қўлланиш усуллари ва шартлари тўғрисидаги маълумотлар бўлиши керак. 172. Атторлик-пардоз товарлари савдо залига қўйилгунгача очилади ва кўрикдан ўтказилади, ҳар қайси товарнинг (ташқи белгилари бўйича) сифати ҳамда унинг тўғрисидаги зарур маълумотлар мавжудлиги текширилади. 173. Харидорга атирлар, одеколонлар, пардоз сувининг ҳиди билан танишиш имконияти, бунинг учун хушбуй суюқлик шимдирилган лакмус қоғозчалари, товарларни тайёрловчилар томонидан бериладиган ҳидлаш учун намуналар, шунингдек сотувга қўйилган товарларнинг бошқа хоссалари ва тавсифлари билан танишиш имконияти яратилади. 174. Товарлар целлофан ёки фирма лентаси билан ўралган ҳолда берилган тақдирда харидорга ўрамдаги буюмни целлофан ёки фирма лентасини ечиш йўли билан текшириб кўриш тавсия қилиниши керак. Товарнинг аэрозоль идишининг соз ҳолатдалиги товар сотувчи томонидан харидор иштирокида текширилади. [ОКОЗ: 1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.17.00.00 Савдо / 09.17.10.00 Алоҳида турдаги маҳсулотлар бўйича савдо] XIV. Ҳайвон ва ўсимликларни сотиш хусусиятлари 175. Сотувга қўйиладиган ҳайвон ва ўсимликлар тўғрисидаги маълумотларда ушбу қоидаларнинг 14-бандида кўрсатилган маълумотлардан ташқари, улар турининг номи, сақлаш ва кўпайтириш хусусиятлари тўғрисидаги маълумотлар ҳам бўлиши керак. Сотувчи, шунингдек қуйидагилар тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиши керак: ёввойи ҳайвонлар ва ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларни қидириб топишга (тайёрлашга) Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ берилган рухсатнома (лицензия) тартиб рақами ва санаси; ёввойи ҳайвонлар ва ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларнинг муайян турларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудига келтиришга Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ берилган рухсатноманинг тартиб рақами ва санаси; сотувга қўйиладиган ёввойи ҳайвон унинг бир қисми ҳисобланадиган зоология коллекциясига, давлат ҳисобига қўйилган зоология коллекциялари реестрига киритиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда берилган гувоҳноманинг тартиб рақами ва санаси (ноэркин ҳолда кўпайтирилган ва зоология коллекциясининг бир қисми ҳисобланадиган ёввойи ҳайвонлар учун). Олдинги таҳрирга қаранг. 176. Сотувга мўлжалланган ҳайвонлар техник регламентлар ва стандартларнинг мажбурий талабларига жавоб берадиган шароитларда, ҳайвонларга мурувватли муносабатда бўлишнинг умумий қабул қилинган нормаларига мувофиқ равишда сақланиши керак. (176-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 3 мартдаги 45-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 10-сон, 105-модда) Олдинги таҳрирга қаранг. 177. Товар билан биргаликда харидорга сотишни бевосита амалга оширувчи шахс томонидан имзоланган товар чеки берилади, унда ҳайвон ёки ўсимликлар турининг номи ва сони, сотувчининг номи, сотиш санаси, нархи; ушбу Қоидаларнинг 190-бандида кўрсатилган ҳужжатлардан бирининг тартиб рақами ва санаси тўғрисидаги маълумотлар (ёввойи ҳайвон ёки ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликни сотишда); Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария қўмитаси томонидан белгиланган тартибда расмийлаштирилган ҳайвоннинг соғлигини тасдиқловчи ветеринария гувоҳномаси (ветеринария маълумотномаси) кўрсатилади. (177-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 декабрдаги 995-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.12.2018 й., 09/18/995/2287-сон) Download 0.57 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling