Иқтисодиёт / Савдо ва хизматлар кўрсатиш]
XII. Техник жиҳатдан мураккаб маиший товарларни сотиш хусусиятлари
Download 0.57 Mb.
|
75 13.02.2003
- Bu sahifa navigatsiya:
- ОКОЗ: 1.
XII. Техник жиҳатдан мураккаб маиший товарларни сотиш хусусиятлари
165. Маиший радиоэлектрон аппаратлар, алоқа воситалари, ҳисоблаш ва кўпайтириш техникаси, фото ва киноаппаратлар, соатлар, мусиқа товарлари, маиший электр приборлари, машина ва жиҳозлар, техник жиҳатдан мураккаб бошқа маиший товарлар савдо залига ёки харидни бериш жойига чиқарилгунга қадар савдоолди тайёргарлигидан ўтиши керак, у товарни очиш, завод мойларини, чангларни, қириндиларни тозалаш; товарни кўздан кечириш; буюмнинг бутлигини, сифатини текшириш, товар ва унинг тайёрловчиси, зарурат бўлганда буюмни йиғиш ва созлаш тўғрисидаги зарур маълумотлар мавжудлигини текширишларни ўз ичига олади. 166. Сотувга қўйилган товарлар намуналари савдо залига жойлаштирилиши, уларда товарнинг номи, маркаси, модели, артикули, нархи кўрсатилган ёрлиқлари, шунингдек унинг асосий техник тавсифлари ёзилган қисқача аннотация бўлиши керак. 167. Харидорнинг талабига кўра у товарларнинг тузилиши ва ишлаши билан таништирилиши, товарлар йиғилган, техник жиҳатдан соз ҳолатда намойиш қилиниши керак. Ишлатиш учун махсус жиҳозни талаб қилмайдиган товарлар ишлаётган ҳолатда намойиш қилинади. 168. Сотувчи харидор иштирокида товарнинг сифатини, унинг бутлигини, унга тааллуқли ҳужжатларнинг мавжудлигини, нархининг тўғрилигини текширади. Олдинги таҳрирга қаранг. 1681. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Республикада сотиладиган маиший электр приборларини, янгидан қуриладиган бинолар ва иншоотларни энергетика жиҳатидан мажбурий маркировкалаш ва сертификатлаш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2015 йил 9 апрелдаги 86-сон қарорида назарда тутилган, маиший электр приборларга илова қилинадиган техник ҳужжатларида, маркировкасида ва этикеткаларида энергия самарадорлигининг класси тўғрисидаги ахборотлар мавжуд бўлмаган маиший электр приборларини сотиш ва сотиш учун сақлаш тақиқланади. (1681-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 28 сентябрдаги 276-сонли қарорига асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 39-сон, 509-модда) 169. Техник жиҳатдан мураккаб маиший товарларни харидорга бериш чоғида айни бир вақтда товарни тайёрловчи томонидан қўйилган буюмлар ва ҳужжатлар комплекти (сотиш санаси ва жойи кўрсатилган техник асбоб ёки унинг ўрнини босадиган ҳужжат, ишлатиш бўйича йўриқнома ва бошқа ҳужжатлар) ҳам берилади. Чет элда ишлаб чиқарилган товарларнинг ишлатиш бўйича йўриқномаси ва бошқа ҳужжатлари харидорга давлат тилида тақдим этилади. Бунда уларнинг таржимаси учун харажат харидорлардан ундирилмайди. Харидорга товар билан бирга ушбу Қоидаларнинг 164-бандида кўрсатилган маълумотлардан иборат бўлган товар чеки ҳам берилади. Олдинги таҳрирга қаранг. 170. Сотувчи ёки сотувчи функциясини бажарувчи ташкилот улар билан шартнома бўйича техник жиҳатдан мураккаб бўлган, техник регламентлар ёки стандартлар ёки товарга илова қилинган ҳужжатлар (техник паспорт, ишлатиш бўйича йўриқнома) талабларга мувофиқ товарни харидор томонидан мустақил равишда йиғиш ва (ёки) ишлатишга йўл қўйилмайдиган товарларни харидорнинг уйида йиғиши ва (ёки) ўрнатиши (ишлатиши) шарт. (170-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 3 мартдаги 45-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 10-сон, 105-модда) Кўрсатиб ўтилган ишларни бажарувчи ташкилотлар тўғрисида маълумотларни сотувчи товарларни сотиш чоғида харидорга маълум қилиши шарт. Агар товарни йиғиш ва (ёки) ўрнатиш қиймати унинг нархига киритилган бўлса, у ҳолда мазкур ишлар сотувчи ёки тегишли ташкилот томонидан бепул бажарилиши керак. [ОКОЗ: 1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.17.00.00 Савдо / 09.17.10.00 Алоҳида турдаги маҳсулотлар бўйича савдо] Download 0.57 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling