Иқтисодиёт / Савдо ва хизматлар кўрсатиш]
XVI. Пестицидлар ва агрохимикатларни сотиш хусусиятлари
Download 0.57 Mb.
|
75 13.02.2003
XVI. Пестицидлар ва агрохимикатларни сотиш хусусиятлари
182. Пестицидларни (ўсимликларнинг зараркунандалари ва касалликларига, бегона ўтларга, сақланаётган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари зараркунандаларига, маиший зараркунандаларга ва ҳайвонларнинг ташқи зараркунандаларига қарши курашиш учун шахсий ёрдамчи хўжаликларда фойдаланиладиган кимёвий ёки биологик препаратларни, шунингдек ўсимликларнинг ўсишини тартибга солиш, йиғим-теримдан олдин баргларни тўктириш, ўсимликларни ўриш-йиғишдан олдин қуритиш учун фойдаланиладиган кимёвий ёки биологик препаратларни) ҳамда агрохимикатларни (шахсий ёрдамчи хўжаликларда фойдаланиладиган ўғитлар, шу жумладан тупроқ грунтлари, кимёвий мелиорантлар ва озуқа қўшимчаларини) сотиш Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ ва ушбу Қоидаларда белгиланган хусусиятларни ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади. 183. Пестицидлар ва агрохимикатлар тўғрисидаги маълумотларда ушбу Қоидаларнинг 14 ва 15-бандларида кўрсатилган, шунингдек Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида назарда тутилган маълумотлардан ташқари, Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда берилган пестицид ёки агрохимикатни давлат рўйхатидан ўтказиш гувоҳномасининг тартиб рақами ва санаси, унинг хавфлилик класси, таъсирчан модда концентрацияси, нетто массаси ёки ҳажми, тайёрланган санаси, заҳарланганда биринчи ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги маълумотлар ҳам бўлиши керак. 184. Пестицидлар ва агрохимикатлар савдо залига қўйилгунгача савдоолди тайёрлашдан ўтиши керак, у товарни очиш ва идишининг сифатини текшириш; сортларга ажратиш; зарур маълумотлар, қўлланиш бўйича йўриқномалар мавжудлигини, нархларининг тўғрилигини текширишдан иборат бўлади. 185. Савдо залида пестицидлар ва агрохимикатлар ишлатилиш мақсади (ўсимликларни ҳимоя қилиш учун инсектицидлар, ҳайвонларни ҳимоя қилиш учун инсектицидлар, фунгицидлар, гербицидлар, родентицидлар, минерал ўғитлар, органик ўғитлар, тупроқ грунтлари, мелиорантлар, озуқа қўшимчалари) бўйича гуруҳларга ажратилиши керак. Сотувчи пестицидлар ва агрохимикатларни сақлашда, савдо залига жойлаштиришда ва сотишда хавфсизликнинг мажбурий талабларига риоя қилинишини таъминлаши шарт. 186. Пестицидлар ва агрохимикатларни сотиш фақат тайёрловчининг идишида ва қўлланиш бўйича йўриқнома мавжуд бўлган тақдирда амалга оширилади. Олдинги таҳрирга қаранг. Download 0.57 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling