Иқтисодиёт / Савдо ва хизматлар кўрсатиш]
Download 0.57 Mb.
|
75 13.02.2003
78. Мевалар бузилишининг олдини олиш учун фумигация қилинган олма, нок ва цитрус меваларни савдо жойларида сақлаш 24 соатдан ошмаслиги керак. 79. Тузланган карам, тузланган ва сиркаланган бодринг ва помидорлар ёғоч бочкаларда, бидонларда полда, шиша идишда — сўкчакларда ёки яшикларда, полиэтилен қопчаларда-яшикларда: карам — 0 дан — 2 °C гача, бодринг ва помидор — 1 дан +4 °C гача ҳароратда, совутиладиган хоналар бўлмаган тақдирда омборларда +12 °C дан ошмайдиган ҳароратда тунги вақтда мажбурий шамоллатишни қўллаган ҳолда кўпи билан икки кеча-кундуз сақланади. 80. Қуритилган мевалар, сабзавот ва қўзиқоринлар 0 даражадан +10 даражагача ҳароратда ва ҳавонинг нисбий намлиги 75 фоиздан юқори бўлмаган қуруқ, салқин хоналарда яшикларда, сўкчакларга жойлаштирилган полиэтилен ёки крафт қопчаларда сақланади. 81. Ҳаво кирмайдиган, стерилизация қилинган металл, полимер, шиша идишдаги консервалар, шарбат ва ичимликлар ёғоч (ёки пластмасса) қутиларда +3 дан +10 °C даражагача ҳароратда ва ҳавонинг нисбий намлиги 85 фоиздан ошмайдиган шароитда сақланади. 82. Музлатилган мева ва сабзавотлар ҳарорати — 8 — 10 °C даражадан ошмайдиган паст ҳароратли камераларда ва пештахталарда сақланади. 83. Янги резавор мевалар солинган очиқ саватлар ва ғалвирлар усти енгил газлама (масалан, дока ва ҳоказолар) билан ёпилади. 84. Картошка ва мева-сабзавот товарлари сотишга қўйишдан аввал яроқсиз ва ностандартларга ажратиб сараланади, шунингдек уларнинг ифлосланган устки қисми тозаланади. Қайта ишлаш учун саралаш столлари, имкониятга қараб саралаш — калибрлаш машиналари билан жиҳозланган махсус хона ажратилади. Резавор мевалар, гилос, олча ва узум дастлабки қайта ишловларсиз савдога қўйилиши мумкин. 85. Дўконларда янги ва қуритилган мева-сабзавот товарлари ва картошкани сотиш товарнинг нархи ва сорти кўрсатилган, қадоқланган ҳолда амалга оширилади. Олдинги таҳрирга қаранг. 86. Дўконларда картошка ва мева-сабзавот товарлари полкаларда, этажеркаларда ва пештахталарда, шу жумладан совутиш пештахталарида, чакана савдо столларида, саватларда, яшикларда ва бошқа асбоб-ускуналар ва жиҳозларда кўрсатиб қўйилади, картошка ва мева-сабзавот товарларини электрон тижорат шаклида сотиш бундан мустасно. (86-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 15 сентябрдаги 299-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 37-сон, 434-модда) 87. Ўз-ўзига хизмат кўрсатиш усули билан савдога тайёрланадиган товарлар дўконларда боғламланади, қадоқланади, овқат тайёрлаш учун тўплам қилиб қўйилади, ип ва полиэтилен тўрхалталарга, қопчаларга ва бошқа ўраш-жойлаш материалларига жойланади ҳамда маркаланади. 88. Тортиб сотиладиган картошка, мева-сабзавот товарларини оғирлиги харидорга кўринарли жойда кўрсатилган идишда тортишга йўл қўйилади. Олдинги таҳрирга қаранг. 89. Тузланган карам, тузланган ва сиркаланган қўзиқорин амалдаги техник регламентлар ёки стандартларга мувофиқ фоиз нисбатларидаги шарбат, тузли ва сиркали сув билан бирга сотилади. (89-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 3 мартдаги 45-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 10-сон, 105-модда) Бошқа тузланган ва сиркаланган мева-сабзавот товарларини сотишда суюқлик товар тортиб бўлингандан сўнг харидор илтимосига кўра қўшилади. Юқорида кўрсатилган маҳсулотларни сотишда махсус анжомлар (қошиқ, вилка, куракчалар) қўлланилади. 90. Сотувчи харидорга картошка, мева-сабзавот товарларини сотишда савдо жараёнида вужудга келган яроқсиз ва сифати паст маҳсулотларни ажратиб ташлашга мажбурдир. 91. Сифати паст мева-сабзавот товарларини сотиш тақиқланади. Олдинги таҳрирга қаранг. Download 0.57 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling