Иқтисодиёт Ишсизлик даражаси қандай аниқланади?


Авторитар бошқарув услуби ҳақида гапириб беринг ?


Download 201.8 Kb.
bet72/89
Sana17.10.2023
Hajmi201.8 Kb.
#1705584
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   89
Bog'liq
АРГОС жамланган

Авторитар бошқарув услуби ҳақида гапириб беринг ?

Жавоб: Авторитар бошқарув услуби - бу якка ҳокимлик асосида бошқаришдир,
яъни ҳукмронликни ўз қўлида ушлаб турувчи ва амалга оширувчи биргина одам бўлади. Бундай раҳбарлар бошқариш гуруҳининг диққат марказида ва фаолиятида туради. Барча ҳукмронлик унинг қўлида бўлади. У қўл остидагиларни ўта пассив, агар қўл остидагилар фикрини эшитишга тўғри келса, у буни ўз обруйига путур етказаяпти деб тушунади.

  1. Либерал бошқарув услуби ҳақида гапириб беринг ?

Жавоб: Либерал бошқарув услуби шундан иборатки, бунда раҳбар ўзининг бошқариш хусусиятларини намойиш этмайди, аксинча у бундан тортинади ва корхонадаги ишларнинг амалга оширилишига аралашмайди. Қўл остидагиларга ҳурмат билан мурожаат қилади, уларнинг фикрини сабр билан тинглайди, таклифларидан фойдали фикрларни излайди ва ҳаѐтга тадбиқ қилишга ҳаракат қилади. Либерал сўзи рахмдил, саҳий, олийжаноб деган маънони билдиради. Бундай услубдаги рахбарлар ўзининг тортинчоқлиги учун биринчи қаторлардан қочади, ўзини кўрсатишни, ошкораликни ѐқтирмайди. Лекин рахбарнинг бундай хислатлари қўл остидагиларга ѐқади ва улар раҳбарнинг буни ўзларига сингдирадилар.

  1. Демократик бошқарув услуби ҳақида гапириб беринг ?

Жавоб: Демократик бошқарув услуби шу билан тавсифланадики, бунда раҳбар ўз фаолиятида гуруҳ аъзоларига таяниб иш юритади. Демократия халқ ҳукмронлигини одамлар манфаатини акс эттиради. Бундай раҳбарлар жамоа аъзолари ўртасидаги бевосита фикр алмашишни маъқуллайдилар, уларнинг фикрини тинглайди, улар билан доимо маслаҳатлашиб иш олиб боради. Раҳбарнинг бундай усули ходимларнинг шахсий ташаббусини, ижодий фаоллигини оширади, жамоада дўстона вазиятни вужудга келтиради. Бундан ташқари, раҳбар ўзининг тарбиявий функциясини ҳам тўла – тўкис амалга оширади. Демократик услубда “раҳбар”, “бўйсунувчи” ўртасидаги муносабат ўзаро ҳурмат ва ишонч асосида амалга ошади. Раҳбар жамоа фикри билан ҳисоблашиш асосида фаолият юритади.


  1. Download 201.8 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   89




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling