Иқтисодиёт Ишсизлик даражаси қандай аниқланади?


Фаолият юритаётган соҳангизда қандай тизимли муаммолар мавжуд?


Download 201.8 Kb.
bet74/89
Sana17.10.2023
Hajmi201.8 Kb.
#1705584
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   89
Bog'liq
АРГОС жамланган

Фаолият юритаётган соҳангизда қандай тизимли муаммолар мавжуд?

  • Мафкуравий иммунитет нима?

    Жавоб: МАФКУРАВИЙ ИММУНИТЕТ — шахс, ижтимоий гуруҳ, миллат, жамиятни турли зарарли ғоявий таъсирлардан ҳимоя қилишга хизмат қиладиган ғоявий-назарий қарашлар ва қадриятлар тизими.Иммунитет (лот. immunitaқ - озод бўлиш, қутилиш) тиббий тушунча бўлиб, организмнинг доимий ички муайянлигини сақлаши, ўзини турли таъсирлардан, ташқи инфекциялар кириб келишидан ҳимоя қилишга қодир бўлган реакциялар мажмуи тушунилади.

    1. Садоқат деганда нимани тушунасиз?

    Жавоб: Садоқат баландпарвоз сўз бўлиб қолаверади. Садоқат одамнинг Ватани, унга ишонган, уни севган кишилари олдидаги бурчини англашидан келиб чиқувчи фидойилиги, жавонмардлиги. Садоқатли бўлиш учун нима қилмаслик кераклиги Президентимиз Мурожаатномасида аниқ-тиниқ очиб берилди: «Ўзимиз ўзимизга хиёнат қилмасак, ўзимиз ўзимизни алдамасак, ҳалол-пок бўлиб меҳнат қилсак, мен аминман, кўзлаган барча марраларимизга, албатта, етамиз...». Бу йўлдан бораётган мард йигит-қизга ҳар хил чалғитувчи манфаат, енгиллик, алдовлар ишва қилиб, «Ўзингизни қийнаб нима қиласиз. Ҳамма шундай қиладику. Ўзингизни ўйласангизчи?», дейди. Лекин содиқ йигит, сиддиқа қиз бу алдовларга учмайди. Қанча қийин бўлмасин, унга ишониб топширилган ишончни оқлаб, натижага эришишда собит бўлади. Катта ишонч катта садоқатни талаб қилади. Уни оқлаш учун одамдаги барча яхши фазилатлар оёққа туради, ишга тушади. Садоқат одамнинг юзини ёруғ қилади, унинг ўзига ишончи ва ҳурматини оширади.



    1. Сектор раҳбарларининг асосий вазифалари нималардан иборат?

    Жавоб: Қуйидагилар секторлар раҳбарларининг асосий вазифалари этиб белгилансин:
    биринчидан, уй-жой коммунал ва йўл хўжалиги, энергия, сув ва иссиқлик таъминоти, транспорт қатнови, архитектура, арзон уй-жойлар қуриш, ҳудудларни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, намунавий маҳалла ва хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатларини шакллантириш соҳасидаги муаммоларни аниқлаш ҳамда ҳал этиш бўйича аниқ мақсадга қаратилган тадбирларни ўтказиш;
    иккинчидан, ижтимоий муҳофазанинг манзиллилиги, истеъмол бозорида нархларнинг барқарорлиги, ижтимоий соҳа объектлари, энг аввало, соғлиқни сақлаш, таълим ва бошқа муассасаларнинг самарали фаолият кўрсатишини таъминлаш бўйича таъсирчан чора-тадбирларни амалга ошириш;
    учинчидан, ҳудудларни жадал иқтисодий ривожлантириш, шу жумладан, уларнинг табиий, иқтисодий ва инсон салоҳиятидан самарали фойдаланиш, қурилиши тугалланмаган объектлардан, фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш ва ер майдонларидан оқилона фойдаланиш, маҳаллий бюджетларнинг даромад қисми ва ҳудуднинг экспорт имкониятларини кенгайтириш, жойларда замонавий бозор инфратузилмасини ташкил этиш, хизмат кўрсатиш, туризм соҳаларини ривожлантириш, тадбиркорлик субъектларига амалий ёрдам кўрсатиш ҳамда янги иш ўринларини яратиш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш;
    тўртинчидан, деҳқон хўжаликлари, томорқа учун ажратилган ерлардан мақсадли фойдаланиш, мева-сабзавотчилик, чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик, асаларичилик ва бошқа фаолият турларини ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини ташкил этишда фермер хўжаликларига кўмаклашиш бўйича чоралар кўриш;
    бешинчидан, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан ўзаро ҳамкорликда ҳуқуқбузарликларни, айниқса вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасида профилактика қилиш ҳамда уларни барвақт олдини олиш бўйича таъсирчан ишларни ташкил этиш, ҳудудларнинг криминоген вазиятидан келиб чиқиб, жиноят содир этилмаган маҳаллаларнинг ижобий тажрибасини оммалаштириш. (ПҚ-3182, 08.08.2017 й.)



    Download 201.8 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  • 1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   89




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling