Иқтисодиёт Ишсизлик даражаси қандай аниқланади?
Download 201.8 Kb.
|
АРГОС жамланган
- Bu sahifa navigatsiya:
- Темир дафтар»
- Аёллар дафтари
Бешинчи ташаббус хотин-қизларни иш билан таъминлаш масалаларини назарда тутади.
6. “Аёллар дафтари”нима, “Темир” дафтар ва “Ёшлар” дафтари ҳаиқида гапириб беринг? Жавоб:Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 28.04.2021 йилдаги 250-сонли қарорида кўрсатилган Темир дафтар» — ижтимоий аҳволи ва турмуш шароити оғир ҳамда сектор раҳбарлари томонидан алоҳида назоратга олинган оилаларни қайд этиш, муаммоларини аниқлаш, бартараф этиш ва назоратини олиб бориш бўйича маълумотлар базаси Ёшлар дафтари» — ижтимоий, иқтисодий, ҳуқуқий, психологик қўллаб-қувватлашга, билим ва касб ўрганишга эҳтиёжи ва иштиёқи бўлган, ишсиз ёшларнинг муаммоларини аниқлаш, бартараф этиш ва назоратини олиб бориш бўйича маълумотлар базаси Аёллар дафтари — ижтимоий, иқтисодий, ҳуқуқий, психологик қўллаб-қувватлашга, билим ва касб ўрганишга эҳтиёжи ва иштиёқи бўлган, ишсиз хотин-қизларнинг муаммоларини аниқлаш, бартараф этиш ва назоратини олиб бориш бўйича маълумотлар базаси. 7. Маҳаллабай тизими деганда нимани тушунасиз? Жавоб: -маҳаллаларнинг “ўсиш нуқталари”ни (ихтисослашув йўналишларини) аниқлаш ва тадбиркорлик лойиҳаларини амалга оширишда кўмаклашиш; -аҳолининг доимий даромад манбаларини янада кўпайтириш, оилавий тадбиркорликни ва ўзини ўзи банд қилиб ишлаш фаолиятини янада кенгайтириш чораларини кўриш; -маҳаллаларда тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш истаги бўлган ташаббускорларни бизнес асосларига ўқитиш; -хонадонларда томорқа ерларидан самарали фойдаланиш, даромадлилигини янада ошириш, маҳсулот ишлаб чиқариш учун зарур асбоб-ускуна ва хом-ашё билан имтиёзли кредитлар асосида таъминлаш, шунингдек, ишлаб чиқарилган маҳсулотларни сотишга кўмаклашиш жараёнларини ташкил этиш учун “етакчи” тадбиркорлик субъектларини бириктириш; -тадбиркорлик лойиҳаларини амалга оширишга кўмаклашиш ва фаолиятини мониторинг қилиб бориш, ишлаб чиқарадиган маҳсулоти (хизмати) бозорини топишига ёрдам бериш. 8. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариши тушунчасига таъриф беринг. Жавоб: Фуқароларнинг маҳаллий аҳамиятга молик масалаларни ўз манфаатларидан, ривожланишнинг тарихий хусусиятларидан, шунингдек миллий ва маънавий қадриятлардан, маҳаллий урф-одатлар ва анъаналардан келиб чиққан ҳолда ҳал қилиш борасидаги Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунлари билан кафолатланадиган мустақил фаолиятидир. 9. Маҳалладаги “Ҳоким ёрдамчиси”, “Ёшлар етакчиси” ва “Хотин-қизлар фаоли” фаолиятини ёритиб беринг? Жавоб: Ҳоким ёрдамчисининг вазифалари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 декабрдаги ПҚ-31-сонли қарорида кўрсатилган, яъни маҳалладаги ижтимоий-иқтисодий ҳолатни хонадонбай ўрганиш, маҳалланинг иқтисодий ривожланишини таъминлаш, аҳоли бандлигини таъминлаш, оилавий тадбиркорлигини ривожлантириш, кредитлар ажратиш, аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш ва бошқа вазифаларни амалга ошириш. “Ёшлар етакчиси нинг вазифалари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 19 январдаги ПҚ-92-сонли қарорида кўрсатилган, яъни “Ёшлар баланси”ни шакллантириш, “Ёшлар дафтари” ва “Ёшлар портали” электрон платформаларини юритиш, Маҳаллаларда ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, Ёшларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, иқтидори, истеъдоди ва ташаббусларини рағбатлантириш, Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш , Ҳуқуқбузарлик содир этишга мойиллиги бўлган ёшлар билан тизимли ишлаш ва бошқа вазифаларни амалга ошириш. Хотин-қизлар фаолининг вазифалари хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, ила ва хотин-қизларнинг муаммоларини ўз вақтида аниқлаш, оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган оила ва хотин-қизларга ижтимоий-ҳуқуқий, психологик ёрдам кўрсатиш, хотин-қизлар ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш, оиладаги маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича манзилли чора-тадбирларни амалга ошириш, “Аёллар дафтари”ни юритиш ва бошқада вазифаларини амалга оширади. Уларнинг фаолиятига оид Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 1 мартда ПФ-81-сонли Фармони ва 2022 йил 1 мартда ПҚ-146-сон Қарори қабул қилинган. 10. 2019-2025 йилларда Ўзбекистон Республикасининг соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш концепцияси мазмун-моҳиятини гапириб беринг. Жавоб: мазкур концепция Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 декабрдаги ПФ-5590-сон Фармони билан қабул қилинган ҳамда унинг мақсади 1.касалликларнинг ва кўпчилик ҳолларда бевақт ўлим ва ногиронликка олиб келадиган ҳолатларнинг олдини олиш ва уларни даволаш натижаларини яхшилаш орқали кутилаётган умр кўриш даврини ошириш. 2. Тиббий ёрдамдан тенг фойдаланишни, аҳолини молиявий жиҳатдан ҳимоя қилишни ва ресурсларни адолатли тақсимлашни таъминлаш учун соғлиқни сақлашни молиялаштириш ва ташкил этиш тизимини ислоҳ қилиш. 3. Соғлиқни сақлашнинг бошқарув органлари салоҳиятини кучайтириш, уларнинг раҳбарлари роли ва жавобгарлигини ошириш ҳисобланади. Мазкур концепция мазмуни соҳани ҳуқуқий тартибга солишни таъминлаш, Фуқаролар соғлиғини сақлаш соҳасида идоралараро самарали ҳамкорлик ва алоқалар механизмларини ривожлантириш, санитария-эпидемиология хизматини ривожлантириш, Соғлиқни сақлашни молиялаштириш ва ташкил этиш тизимини такомиллаштириш, усусий соғлиқни сақлаш тизими, давлат-хусусий шериклик ва тиббиёт туризмини ривожлантириш, Тиббиёт ва фармацевтика ташкилотларини аккредитация қилиш, Фармацевтика тармоғини янада ривожлантириш, янги дори воситалари ва тиббиёт буюмлари ҳамда тиббий техникани рўйхатга олиш тартиб-таомилларини халқаро стандартлар билан уйғунлаштириш, Тиббиёт кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва улар малакасини оширишнинг, тиббиёт илм-фанини ривожлантиришнинг самарали тизимини яратиш, «Электрон соғлиқни сақлаш» тизимларини кенг жорий этиш 11. Туризмнинг қайси йўналишлари Ўзбекистонда яхши ривожланган? Жавоб: Тарихий ва маданий соҳаларда 12. Мактабгача таълим муассасаларининг қандай турлари бор ва улар ҳақида маълумот беринг. Жавоб:Давлат ва нодавлат таълим муассасалари мавжуд бўлиб, Давлат мактабгача таълим муассасасаларининг муассиси сифатида давлат бўлади ҳамда белгиланган давлат нормативларига ва мактабгача таълим муассасасига қўйиладиган талабларга мувофиқ болаларни тарбиялашни, ўқитишни, уларга қараб туриш ва уларни парвариш қилишни ҳамда соғломлаштиришни таъминлайди. нодавлат таълим муассасалари муассиси юридик ёки жисмоний шахслар бўлади ҳамда улар ҳам давлат таълим муассасаси сингари вазифани амалга оширади, яъни бунда ташкилий-ҳуқуқий шаклида фарқ бўлади. 13. 2022 - 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясида ижтимоий соҳани ривожлантириш юзасидан қандай долзарб вазифалар белгилаб берилган? Жавоб: Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси 7 та йўналишдан иборат ва унда 100 мақсадни амалга ошириш назарда, мазкур стратегиянинг 4-йўналиши “Адолатли ижтимоий сиёсат юритиш, инсон капиталини ривожлантириш” деб номланиб, унда ижтимоий соҳани ривожлантириш юзасидан 37-70 мақсадлар белгиланган, Хусусан, Мактабгача таълимдаги қамров даражасини ҳозирги 67 фоиздан камида 80 фоизга етказиш, Мактабларни ривожлантириш миллий дастурини жорий этиш орқали халқ таълими тизимида қўшимча 1,2 миллион ўқувчи ўрни яратиш, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида бошланғич синф ўқувчиларини босқичма-босқич бепул овқат билан таъминлаш, Олий таълим билан қамров даражасини 50 фоизга етказиш ва таълим сифатини ошириш сингари вазифалар белгиланган. 14. Ижтимоий соҳасида ҳозирги кунда учраётган амалиётдаги муаммолар нималардан иборат? Жавоб: Мактабгача таълим, Халқ таълим,Соғлиқни сақлаш, Ёшлар сиёсати, хотин-қизлар ва бошқа соҳаларида амалиётда учраётган муаммоларни ўз фикридан келиб чиқан ҳолда ўз фикри айтилда. Жумладан, айрим ҳудудларда мактабларнинг моддий-техник жиҳатдан тўлиқ таъминланмаганлиги, хусусий ОТМларининг камлиги ёки йўқлиги сабабли ёшларни ОТМларига камровнинг пастлиги ва ҳакоза муаммолар 15. Ижтимоий соҳасидаги охирги янгиликлардан нималарни айтиб бера оласиз? Жавоб:Маҳаллаларда хотин-қизлар ва ёшлар билан ишлайдиган янги тизим яратилганлиги, яъни “Ҳоким ёрдамчиси”, “Ёшлар етакчиси” лавозимларининг жорий қилинганлиги, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариши органларига бўлаётган сайловлар, “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот изимини йўлга қўйилганлиги, Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси ташкил этилганлиги ва ҳакозо. Download 201.8 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling