ЙЎНАЛИШЛАР КЕСИМИДА САВОЛЛАР ТЎПЛАМИ
Иқтисодий йўналиш бўйича
Иқтисодиётнинг барқарор ўсиши деганда нима тушунилади?
Жавоб: ЯИМнинг бир неча йил давомида ўтган даврларга нисбатан ортиб бориши барқарор ўсиш ҳисобланади. Иқтисодиётнинг ўсиши макроиқтисодий кўрсаткичларни ўсиши орқали баҳоланади.
2019й. – 5,5%, 2020й. – 1,6%ни ташкил этган.
2021 йилда ўсиш– 7,0% (саноат – 9,5%, хизмат– 20%, қурилиш – 6%, қишлоқ хўжалиги – 4%)га ўсган.
Иқтисодий ўсиш – таққосланадиган нархларда ЯММнинг ўсиши:
Реал ЯММ ёки СММ бир неча даврлардаги ўсиши.
Жон бошига реал ЯММ ёки СММ бир неча даврлардаги ўсиши.
Инфляция нима?
Жавоб: Инфляция – пулнинг қадрсизланиши жараёни бўлиб, бунда эҳтиёжларга нисбатан муомаладаги қоғоз пуллар миқдори ошиб кетади.
Инфляция – товар билан таъминланмаган пулларнинг пайдо бўлиши, нархларни ўсиши, талабга жавоб бермайдиган товарларни кўпайиши, ортиқча пул бирликларини муомалага чиқариш оқибатида вужудга келадиган ҳолат ҳисобланади. 2021. – инфляция даражаси 10 %дан паст бўлган.
Эмиссия нима?
Жавоб: Эмиссия – пул белгилари ҳамда қимматли қоғозларни муомалага чиқариш жараёни ҳисобланади.
Пул белгиларини муомалага чиқариш МБ томонидан амалга оширилади.
Қимматли қоғозларни муомалага чиқариш савдо-саноат компаниялари, кредит ташкилотлари (АЖ – акция, облигация) ва Давлат (облигация) томонидан амалга оширилади.
Пул эмиссиясининг мақсади – товар муомаласига нақд тўлов воситалари билан хизмат кўрсатишдан иборат бўлиб, эмиссия ҳажми бозордаги товар массасига мос бўлиши керак.
Қимматли қоғозлар эмиссиясининг мақсади – аҳоли жамғармалари ва корхона маблағларини инвестицияга йўналтириш ва давлат қарзини қоплашдан иборат.
Макроиқтисодий ўсиш деганда нимани тушунасиз?
Do'stlaringiz bilan baham: |