Иқтисодиёт Ишсизлик даражаси қандай аниқланади?


Раҳбар ва лидернинг ўртасидаги фарқни айтиб беринг ?


Download 201.8 Kb.
bet73/89
Sana17.10.2023
Hajmi201.8 Kb.
#1705584
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   89
Bog'liq
АРГОС жамланган

Раҳбар ва лидернинг ўртасидаги фарқни айтиб беринг ?

Жавоб: Раҳбарлик – одамларга мақсадлик таъсир ўтказишга қаратилган, уларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш билан боғлиқ бошқарувнинг таркибий қисмидир. Сайлаб қўйилган ёки тайинланган раҳбар жамоа фаолиятидаги мақсадини аниқлайди ва шакллантиради, шу фаолиятни режалаштиради, рағбатлантириш воситалари ва усулларини белгилайди, уни назорат қилишни амалга оширади.
Лидер эса жамоа ичидаги маълум бир гуруҳларда, маълум бир йўналишлар бўйича норасмий муносабатларни мувофиқлаштиради ва бошчилик қилади. Лидер гуруҳнинг шундай аъзосики, у гўёки барча гуруҳий жараёнларнинг бошида туради ва хулқи билан ўзгаларга таъсир қила олади. Лидер маълум бир гуруҳда, маълум бир йўналишда шундай мавкега эга бўладики, у ўзидаги айрим ижобий ва кучли фазилатлари туфайли турли муносабтларда обрў орттирган шахсдир.



  1. Комплаенс – назорат тизими нима?

Жавоб: “Комплаенс”, “комплаенс-назорат” (compliance сontrol) тушунчалари – розилик, мувофиқлик ва аниқ белгиланган қоида, стандарт ҳамда кўрсатмаларга мувофиқ фаолият юритиш деган маъноларни англатади.
давлат органлари ва хўжалик юритувчи субъектлар, банклар ва хусусий сектор фаолиятини коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги халқаро стандартлар, қонун ва бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ ташкил этилишини таъминловчи, коррупция хавф хатарлари ва манфаатлар тўқнашувини ўз вақтида аниқлаш ҳамда уларга чек қўйиш, қонун бузилиши ва коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар ҳақида хабар бериш каби қатор профилактик чораларни ўзида мужассам этган самарали тизимдир.

  1. Манфаатлар тўқнашуви нима?

Жавоб: шахсий (бевосита ёки билвосита) манфаатдорлик шахснинг мансаб ёки хизмат мажбуриятларини лозим даражада бажаришига таъсир кўрсатаётган ёхуд таъсир кўрсатиши мумкин бўлган ҳамда шахсий манфаатдорлик билан фуқароларнинг, ташкилотларнинг, жамиятнинг ёки давлатнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ўртасида қарама-қаршилик юзага келаётган ёки юзага келиши мумкин бўлган вазият.


  1. Download 201.8 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   89




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling