Иқтисодиёт Ишсизлик даражаси қандай аниқланади?
прогноз қилинган даромад ва режалаш-ган харажатлар ўртасидаги режали касса узилишини қоплашга – 9 ойгача
Download 201.8 Kb.
|
АРГОС жамланган
- Bu sahifa navigatsiya:
- Жавоб: Дотация
- Жавоб: Субвенция
- Жавоб: Импорт
прогноз қилинган даромад ва режалаш-ган харажатлар ўртасидаги режали касса узилишини қоплашга – 9 ойгача;
даромадлар тушумлари ва харажатларни амалга ошириш ўртасида кутилаётган касса узилишини қоплашга – 6 ойгача берилади. Режали бюджет ссудаси – даромадларнинг прогноз қилинган тушумлари, режа-ган субвенция, ўтказиб бериладиган даромадлар суммалари, АКМ ва йил бошидаги эркин қолдиқдан маблағ жалб қилиш ва режа-ган дотация айрим чораклардаги харажатлар қопланишини таъминламаган ҳолларда берилади. Дотация тўғрисида тушунча беринг. Жавоб: Дотация – бюджет тизими бюджетларига ўз даромадлари етишмаган тақдирда даромадлар билан харажатлар ўртасидаги фарқни қоплаш учун қайтармаслик шарти билан ажратиладиган пул маблағлари. Субвенция тўғрисида тушунча беринг. Жавоб: Субвенция – муайян мақсадларга сарфлаш шарти билан юқори бюджетдан қуйи бюджетга қайтармаслик шарти билан ажратиладиган пул маблағлари. Бюджет сиёсати ҳақида гапириб беринг. Жавоб: Давлат бюджети – бу мамлакатнинг ўз пул даромадлари ва харажатлари рўйхатини ўзида ифодаловчи асосий молиявий ҳужжат (режа)дир. Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маъмурий-ҳудудий бирликка мос келади ва республика бюджетини, Қорақалпоғистон Республикаси бюджетини, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларини ўз ичига олади. Импорт ва экспорт ҳақида тушунчага эгамисиз?. Жавоб: Импорт (инг . импорт — келтириш, олиб келиш) — мамлакатнинг ички бозорида сотиш учун, шунингдек, уларни учинчи мамлакатга ўтказиб юбориш учун чет эл товарлари, хизматлар, технологиялар, капиталлар, қимматли қогозлар ва б. келтириш. Юклар, пассажирларни чет элдан ташиб келтириш, сайёҳлик, суғурта, илмий-техника билимлари ва б. хизматлар ҳаражатлари ҳам Импорт таркибига киради. Импорт божхона божлари, шунингдек, миқдорий чеклашлар, лицензиялаш тизими ва б. нотариф тарздаги воситалар б-н тартибга солинади. Импортнинг экспортаан устунлиги мамлакатнинг таш-қи савдосида салбий салдони вужудга келтиради ва бу ҳол мамлакатнинг умумий иқтисодий салоҳиятида салбий ҳодиса деб қаралади. Импортни тартибга солиш асосан уни тарифли ва тарифсиз воситалар орқали чеклашдан иборат. Асосий тарифли тўсиқ сифатида божхона божларини ошириш ва чекловлар қўйилиши тушунилади. Экспорт (инг., лот. - олиб чиқаман, четга чиқараман) — товарлар, хизматлар, инвестиция, қимматли қоғозлар, технологиялар ва бошқаларни ташқи бозорга чиқариш. Tоварларни бир мамлакат орқали олиб ўтиш (транзит) ва бир мамлакатдан олиб келинган товарларни бошқа мамлакатларга сотиш учун чиқарқш (реекспорт) ҳам Экспортга киради. Мамлакатнинг ўзида ишлаб чиқарилган моддий бойликлар Экспорт таркиби миллий иқтисодиётнинг ўзига хос хусусиятлари, унинг халқаро меҳнат тақсимотидаги ўрни билан боғлиқ. Саноати ривожланган мамлакатларга саноат маҳсулотлари, айниқса, машинасозлик маҳсулотлари ва технологиялар Экспорт қилиш хос бўлса, қолоқ аграр иқтисодиётга эга бўлган мамлакатлар Экспортида хом ашё ва озиқ-овқат асосий рол ўйнайди. Якка зироатчилик хўжаликлари ҳукмрон бўлган мамлакатлар Экспортида 1-2 товар тури асосий ўринни эгаллайди. “Open budjet” нима? Жавоб: Ижтимоий муаммоларни ҳал этиш бугун жамоатчиликнинг ҳам иштирокига, ташаббускорлиги ва қўллаб-қувватловига бевосита боғлиқ. Биргина "Open budjet" порталининг ишга туширилиши бугунги сиёсатнинг ва технологик ривожланишнинг самарасиди. Унинг ёрдамида чекка ҳудудлар, қишлоқлардаги кўплаб муаммоларга ечим топилмоқда. Хўш ушбу дастурда қандай қилиб муаммоларни жойлаштириш мумкин? Қанча овоз тўплагандан кейин, муаммо ечими учун маблағ ажратилади? Буни одамлар билиши, хабардор бўлган ҳолда ўз ҳудуди ҳақида қайғурсагина уларни қийнаётган масалаларга ечим топиш мумкин. Ялпи миллий маҳсулот ва ялпи ички маҳсулот деганда нималарни тушунасиз? Download 201.8 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling