Иқтисодиёт жамият ҳаётининг асоси сифатида


Кичик бизнес ва тадбиркорлик муҳити ва


Download 129.13 Kb.
bet17/36
Sana27.03.2023
Hajmi129.13 Kb.
#1298891
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   36
Bog'liq
Документ Microsoft Word (2)

Кичик бизнес ва тадбиркорлик муҳити ва

унга таъсир этувчи омиллар


Ҳар қандай тадбиркорлик маълум бир ҳудудда: мамлакат, вилоят, шаҳар ёки қишлоқ миқёсида олиб борилади. Тадбир­корлик фаолиятини самарали олиб бориш учун маълум бир ишчи муҳити бўлиши керак.
Бундай муҳит айрим ҳудудлар миқёсида мужассамланиб, ўзида ишбилармонлик функцияларини амалга оширишни мужассамлантирган. Умумий ҳолда тадбиркорлик муҳити асосан қуйидаги тўртта омил: ҳуқуқий, сиёсий, ижтимоий ва иқтисодий омилларнинг ўзаро боғликлиги натижасида амалга оширилади. Улар ижобий ёки рағбатлантириш кўринишида ҳам шаклланиши мумкин. Ушбу ҳолда мамлакат ёки минтақадаги мавжуд шарт-шароитлар тадбиркорлик фаолиятини олиб бо­риш учун мос бўлади. Чунки, бундай муҳит тадбиркорга амал­га ошираётган ишларининг натижалари қандай бўлишини олдиндан кўра билишига кенг имконият туғдиради. Тадбиркорнинг ўз иши натижаларини олдиндан кўра билиши таваккаллик тушунчасига тескари ҳолда ифода этилади. Агар тадбиркор маъ­лум бир муҳитда таваккалчилик асосида фаолият кўрсатаётган бўлса, у ҳолда у ўзгарувчанлик, барқарорсизлик, таваккалчилик билан тавсифланади. Бундай муҳит юқорида келтирилган ижобий муҳитга тўғри келмайди. Амалда кўп ҳолларда тадбиркор­лик муҳитининг маълум бир омили тадбиркорнинг иш натижаларига асосий таъсир кўрсатади, деб бўлмайди. Чунки, тадбиркорни кўпроқ тадбиркорлик муҳитини белгиловчи омил­ларнинг ўзаро боғлиқлиги қизиқтиради.
. Тадбиркорлик муҳитининг шаклланиши
Иқтисодий фаоллик ва мустақилликнинг муҳим шакли бўлмиш тадбиркорлик республикамизда бандликнинг аниқ шаклини ва янги иш жойларини барпо этиш йўлида энг ривожланган давлатлар томонидан қўллаб-қувватланиб келинмоқда. Тадбиркорликнинг давлат томонидан қўллаб-қувватланиши бир неча йиллар мобайнида маслаҳатлар бериш, молиявий ёрдам кўрсатиш ёки солиқлар тўлашда тадбиркорлар учун маълум бир имтиёзлар берилишида акс этмоқда.
Тадбиркорлик муҳити мамлакатнинг ривожланиши асосини ташкил қилади ва ишбилармон кишиларнинг фаолият мазмунини белгилаб беради. Турли мамлакатларда тадбиркорлик муҳити турличадир. Ривожланган мамлакатларда бундай муҳит ўзининг қулайлиги ҳамда иқтисодий жараёнларнинг юқори даражада унумли ташкил қилиниши билан ажралиб туради.
Иқтисодий жараёнлар қанчалик унумли бўлса, жамият моддий ва маънавий жиҳатдан шунчалик юқори даражада бўлади. Иқтисодий жараёнларнинг самараси амалда фаолият кўрсатаётган тадбиркорларнинг сони ва сифати ҳамда шу фаолият билан шуғулланмоқчи бўлган кишилар сони билан белгиланади. Бу, ўз навбатида, тадбиркорлик ишига янги тадбиркорларни жалб қилиш, иқтисодиётни эркинлаштириш ва тад­биркорлик муҳити даражаларига боғлиқдир. Охиргиси тадбир­корлик фаолиятига давлатнинг аралашиши даражасига боғлиқ. Давлат шундай шарт-шароитлар яратиб бериши керакки, унда тадбиркорларнинг ва тадбиркор бўлмоқчи бўлганларнинг қизиқиши, хоҳиши ва интилишлари максимал даражада ўз ифодасини топсин. Жаҳон тажрибаси ҳам иқтисодий жиҳатдан ривожланишга эришган мамлакатларда тадбиркорлик учун барча қулайликлар яратиб берилганлигини кўрсатмоқда.

Download 129.13 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   36




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling