Иқтисодиёт жамият ҳаётининг асоси сифатида


Инвестициявий лойиҳалар турлари


Download 129.13 Kb.
bet19/36
Sana27.03.2023
Hajmi129.13 Kb.
#1298891
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   36
Bog'liq
Документ Microsoft Word (2)

Инвестициявий лойиҳалар турлари.
Лойиҳаларни турлича асосларга кўра таснифлаш мумкин. Масалан, лойиҳа амалга оширилаётган фаолият соҳаси бўйича унинг тури, таркиби ва тузилишига кўра синфи, ҳажми ва иштирокчилар сони, атроф-муҳитга кўрсатадиган таъсир даражасига караб кўлами, амалга ошириш муддатига кўра давомийлиги, молиявий, технологик, техник, ташкилий ва бошка жиҳатдан мураккаблигига кўра мураккаблиги белгиланади.
Лойиҳалар ташкилий, иқтисодий, техник, ижтимоий ва аралаш турларга бўлинади. Ташкилий лойиҳалар одатда корхоналарни ислох қилиш, янги ташкилот тузиш, муайян бир тадбирлар ўтказиш, яъни ташкилий масалалар билаи боғлиқ бўлган лойиҳалардир. Иқтисодий лойиҳалар эса корхоналарни кайта таркиблаштириш, санация, хусусийлаштириш, солик тизимини такомиллаштириш каби иқтисодий масалаларга қаратилган бўлади. Ижтимоий лойиҳалар ижтимоий муаммоларни хал қилишга, техник лойиҳалар янги махсулот ишлаб чиқиш ёки унинг таркибий тузилишини ўзгартиришга мўлжалланган бўлса, аралаш лойиҳалар юқоридаги лойиҳа турларининг камида иккитасига тегишли хусусиятларни ўзида мужассамлаштирган лойиҳалардир [17].
Лойиҳа xусусиятлари
Биз ҳаммамиз кундалик ҳаётимизда доимий равишда турли-хил лойиҳаларни амалга оширамиз. Масалан, бирон-бир тадбирга тайёргарлик кўриш, уйни таъмирлаш, тадқиқот ўтказиш, китоб ёзиш шундай лойиҳаларнинг ёрқин мисолларидир. Бу фаолият турлари уларни лойиҳа деб аташни такозо қиладиган қатор умумий белгиларга эга:
1. Улар аниқ мақсадларга эришишга қаратилган;
2. Улар ўзаро боғлиқ тадбирларни мувофиқлаштирилган тарзда амалга оширишни ўз ичига олади;
3. Улар аниқ чегараланган вақтга эга.
4. Улар маълум маънода бетакрор ва ўзига хосдир.
Умуман олганда, мана шу тўртга хусусият лойиҳаларни бошқа фаолият турларидан ажратиб туради. Бу хусусиятларнинг хар бири мухим ички маънога эга бўлганлиги сабабли уларни батафсил кўриб чиқиш лозим.
Мақсадларга эришишга қаратилганлиги. Лойиҳалар муайян мақсадларга эришишга каратилган бўлиб, айнан шу мақсадлар уни харакатлантирувчи куч ҳисобланади, яъни барча чора-тадбирлар шу мақсадларга эришишга қаратилади. Лойиҳанинг бу хусусияти уни бошқариш учун муҳим ички маъно-мазмунга эга. Бу аввало шуни билдирадики, лойиҳаларни молиялаштиришда юқори поғонадаги мақсад-вазифалардан бошлаб, аста-секин қуйи поғоналардаги мақсад-вазифаларга ўтиш оркали улар аниқ белгилаб олинади. Шундан келиб чиққан ҳолда, лойиҳани пухта танлаб олинган мақсадлар тизими дейиш ҳам мумкин.

Download 129.13 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   36




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling