Иқтисодиёт жамият ҳаётининг асоси сифатида


Юкларни ташишни мувофиқлаштириш


Download 129.13 Kb.
bet27/36
Sana27.03.2023
Hajmi129.13 Kb.
#1298891
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   36
Bog'liq
Документ Microsoft Word (2)

Юкларни ташишни мувофиқлаштириш
Автотранспорт жараёни тез ўзгарувчан бўлиб, смена ёки кун давомида транспорт воситаларининг ишончлилигини, автомобил транспортининг буюртмачиларидаги ҳолатларнинг ўзгариши ҳамда смена-кунлик режасини тузишда ҳисобга олинмаган турли ташқи омилларга боғлиқ ҳолда турли ўзгаришлар рўй бериши мумкин. Шу сабабли ташиш жараёнининг боришини назорат қилиш зарур. Бу функцияни диспетчерлик гуруҳи бажаради.
Автомобил транспортида диспетчерлик мувофиқлаштириш автопарк ичидаги ва йўналиши (чизиқли)га бўлинди. Автопарк ичидаги диспетчерлик мувофиқлаштириш функциясини марказий диспетчерлик гуруҳи, йўналишлардаги транспорт воситаларининг ишини чизиқли диспетчерлик раҳбарлиги бажаради. Чизиқли диспетчерлик раҳбарлиги билан АТК ичидаги диспетчерлик аппарати ўртасида ишлаб чиқаришни алоқа мавжуд бўлиб, чизиқли диспетчерлик раҳбарлиги гуруҳи ходимлари марказий диспетчерлик гуруҳига бўлинади.
Юкларни ташишни тезкор бошқариш
Ташиш жараёнини тезкор бошқариш деганда ташиш технологик жараёнининг алоҳида элементлари бўйича смена-кунлик вақт мобайнида транспорт муаммоларининг ечимини таъминловчи функцияларни амалга ошириш туширилади. Тезкор бошқариш йўл-транспорт комплекси барча элементларининг ишлаб чиқариш ва хҳжалик фаолиятини тезкор ҳисобга олиш ва таҳлил қилиш, тезкор ҳисобга олиш ва таҳлил қилиш, тезкор башоратлаш ва мувофиқлаштириш асосида мумкин бўладиган келишмовчиликларни бартараф этган ҳолда юкларни ташиш бўйича режаларни бажаришга қаратилган.
Йўловчи ташувчи автокорхоналарда эксплуатация хизматини бошқаришнинг ўзига хос-хусусиятлари
Автобус ва таксомотор корхоналарида эксплуатация хизматининг тузилмаси ва функциялари ўзига хос-хусусиятларга эга бўлиб, бу корхоналар ишлаб чиқариш фаолиятининг хусусиятлари билан боғланган. Бу эксплуатация хизматининг асосий вазифалари бўлиб қуйидагилар ҳисобланади:
- аҳолига хизмат кўрсатишни ташкил этишнинг оқилона (рационал) режасини ишлаб чиқиш ва асослаш (маршрутлар бўйича автобусларнинг ҳаракат жадвали ҳамда куннинг соатлари ва ҳафтанинг кунлари бўйича автомобил-тақсилларни ишга чиқиш графикларини тузишни ҳам қамраган ҳолда);
- йўналишларда транспорт воситаларининг ҳаракатини диспетчерлик мувофиқлаштириш йўли билан тасдиқланган режанинг бажарилишининг доимий назоратини таъминлаш.
Автобуслар ҳаракатини ташкил этиш қуйидагиларни ўз ичига олади:
- манфаатдор корхона ва ташкилотлар билан биргаликда шаҳар йўловчи транспорти комплекс ривожланишининг транспорт схемаларини тузиш;
- автобусларда ташишни ривожлантиришнинг истиқболли режаларини ишлаб чиқиш ва автобуслар ишини бошқа турдаги шаҳар йўловчи транспорти билан мувофиқлаштириш;
- мавжуд автобус маршрутларида йўловчи оқилларининг тақсимланишини ўрганиши ва таҳлил қилиш;
- автобуслар ҳаракатининг меъёрланадиган тезликлари ва ҳайдовчилар меҳнатининг рационал тартиби (режими)ни ҳисобга олган ҳолда маршрутлар бўйича автобуслар ҳаракатининг жадвалларини ишлаб чиқиш.

Download 129.13 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   36




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling