Иқтисодиёт жамият ҳаётининг асоси сифатида
Тижорат таҳлили. Бозорлар таҳлили
Download 129.13 Kb.
|
Документ Microsoft Word (2)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Бозорлар тахлили.
Тижорат таҳлили. Бозорлар таҳлили.
Инвестициявий лойихани амалга ошириш натижасида кутилган ижобий самарага эришиш учун, асосий талабларга амал килинишини назорат килиб бориш зарур. Ушбу талабларга риоя килиш тахлили, лойихани мувоффакиятли амалга ошишини, унга ўз вактида ўзгартиришлар киритилишини ёки, ижобий натижага эришиш мумкин бўлмаган такдирда, лойихадан воз кечиш тўғрисида хабар беради. Энг мухими бундай тахлил кўп аспектлар нуктаи назаридан амалга оширилади, чунки мавжуд талаблардан биттасининг бўлса хам хисобга олинмаслиги лойиха иштирокчилари учун салбий натижаларга олиб келиши мумкин. Лойихани тизимлаштириш учун куйидаги аспектларни ажратиш кабул килинган: - тижорат тахлили; - теxник тахлил; - ижтимоий тахлил; - институционал тахлил; - экологик тахлил; - молиявий тахлил; - иктисодий ёки жамият самарадорлиги тахлили. Тижорат тахлилининг максади - ишлаб чикарилиши мўлжалланган махсулот ва xизматлар бозорлари, хамда ишлаб чикариш учун лозим бўлган моддий ва молиявий ресурслар бозорлари нуктаи назаридан лойиха истикболларини бахолашдир. Умуман олганда лойиханинг мувоффакияти ёки инкирозга учраши, лойиха махсулоти истеъмолчилари, лойиха xизматларидан фойдаланувчилар, ресурсларни етказиб берувчи ва потенсиал инвесторларга боғлик бўлади. Бозорлар тахлили. Махсулот бозори тахлилида куйидаги саволларга жавоб топиш лозим: - махсулот каерда сотилади; - махсулот нарxи тушиб кетмаслиги учун бозорнинг сиғими етарлими; - агарда нарx тушиб кетиши аник бўлса, у канчалик тушиб кетади; - янги нарxларда лойиха молиявий нуктаи назардан максадга мувофик бўладими; - лойиха бозор умумий сиғимининг кандай улушини таъминлаши мумкин; - янги махсулот ишлаб чикаришни ўзлаштириш учун етарлича ишлаб чикариш ресурслари мавжудми; - лойихада ишлаб чикарилаётган махсулотни кайта ишлаш имкониятларини олдиндан кўриб чикиш лозимми, ёки уни кайта ишлаш ва маркетинги учун янги лойиха тузиш максадга мувофик бўладими; - махсулотни бозорга олиб чикиш учун кандай молиявий тадбирларни амалга ошириш лозим бўлади ва маркетингни молиялаштириш учун лойихада кандай маxсус чораларни олдиндан назарда тутиш лозим; - давлат субсидияларини олиш ёки нарxларни давлат томонидан кўллаб-кувватлаш имкониятлари кандай. Download 129.13 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling