Иқтисодиёт жамият ҳаётининг асоси сифатида


Фаннинг таркибий қисми ва мустақил билимлар соҳаси. Фаннинг ўрганиш объекти ва предмети


Download 129.13 Kb.
bet2/36
Sana27.03.2023
Hajmi129.13 Kb.
#1298891
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   36
Bog'liq
Документ Microsoft Word (2)

.2. Фаннинг таркибий қисми ва мустақил билимлар соҳаси. Фаннинг ўрганиш объекти ва предмети.
“Автотранспорт иқтисодиёти ва менежмент” фани аҳоли ва халқ хўжалиги учун зарур бўлган транспорт хизмати кўрсатишнинг ижтимоий-иқтисодий ва маъмурий-хўжалик механизмларини ўрганувчи ва очиб берувчи фандир. У муайян ишлаб чиқариш шароитларида ривожланишининг объектив қонунлари намоён бўлиши ва амал қилишига, шунингдек, корхоналар фаолиятига бевосита ва билвосита таъсир кўрсатувчи давлат миқёсида қабул қилинувчи қоида, норматив ва қонун ҳужжатларига таянади.
«Автотранспорт иқтисодиёти ва менежмент» «Иқтисодиёт» фанининг таркибий қисми бўлсада, мустақил билимлар соҳаси ҳисобланади. У бошқа иқтисодий фанлардан, айниқса, «Макро ва Микроиқтисодиёт»дан мазмуни ва маълумотларни келтириш мантиқига кўра фарқланади. «Автомобиль транспорти иқтисодиёти ва менежмент» хўжалик амалиётига яқинроқ бўлиб, тармоқ мутахассислари учун зарур бўлган иқтисодий билимлар мажмуасини шакллантиради
Фаннинг предметини ташкил қилувчи энг асосий муаммо ва масалалар қаторига қуйидагиларни киритиш мумкин:

  1. бозор муносабатларида корхонанинг роли, ўрни ва хатти-ҳаракатлари ҳамда давлат идоралари билан ўзаро алоқалари;

  2. Автотранспорт корхоналарининг ташкилий тузилмаси ва бошқарув механизми;

  3. ишлаб чиқаришни режалаштириш ва прогнозлаштириш;

  4. корхонанинг инновацион ва инвестицион фаолияти;

  5. корхонанинг ресурс салоҳияти ва улардан фойдаланиш;

  6. ишлаб чиқариш фаолияти самарадорлигини баҳолаш ва таҳлил қилиш;

  7. корхонанинг иқтисодий хавфсизлиги.

Фаннинг мақсади талабаларга амалий иқтисодий билимларни, шунингдек, мустақил фикрлаш ҳамда олинган ахборотлар ва мустақил ўрганиш ёрдамида автотранспорт корхоналари иқтисодиёти муаммолари бўйича қарор қабул қилиш кўникмаларини сингдиришдадир. Шунингдек, мутахассисларни ишлаб чиқаришни ташкил қилиш, режалаштириш ва бошқариш вазифаларини малакали тарзда ҳал қилиш, корхонанинг харажат ва даромадлари қандай юзага келиши ҳамда ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш имконияти мавжуд бўлган йўлларни топиш шулар жумласига киради.
Бироқ шуни ҳам унутмаслик керакки, исталган билимлар доимо тўлдириб ва мукаммаллаштириб борилмас экан, эскириб қолиши ҳамда корхоналар ҳаётида вужудга келувчи турли хил вазифаларни ҳал қилишга ярамай қолиши мумкин. Гап шундаки, фан-техника ва иқтисодиётнинг ривожланиши қўшимча билимлар чегарасини кенгайтиради ҳамда корхона ходимларининг ҳозирги кун талабларига жавоб берувчи билим, кўникма ва малакага эга бўлишларини талаб қилади. Шу сабабли олинган ахборотлар, ўрганилган ифода, атама ва категориялар билан чекланиб қолмасдан, уларни доимий равишда тўлдириб, фан ва хўжалик амалиётининг сўнгги ютуқлари асосида ривожлантириб бориш лозим.


    1. Download 129.13 Kb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   36




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling