Иқтисодиёт жамият ҳаётининг асоси сифатида


Қарзга олинган айланма маблағлар


Download 129.13 Kb.
bet8/36
Sana27.03.2023
Hajmi129.13 Kb.
#1298891
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   36
Bog'liq
Документ Microsoft Word (2)

Қарзга олинган айланма маблағлар доимо ҳаракатда бўлмайди ҳамда корхонанинг маҳсулотларни сотишдаги қийинчиликлар, моддий-товар бойликлар билан таъминлаш, маҳсулот ишлаб чиқариш дастурини ошириб бажариш ва бошқа вақтинчалик эҳтиёжларни қоплаш учун фойдаланилади. Улар қаторига банк кредитлари, кредиторлик қарзлари (тижорат кредитлари) ва бошқа пассивларни киритиш мумкин.
Айланма маблағларни бошқариш маҳсулот ишлаб чиқариш ва сотиш жараёнининг узлуксизлигини таъминлашда айланма маблағлардан иложи борича камроқ фойдаланишда ифодаланади. Бу эса корхона айланма маблағлари айланишининг барча босқичларида мос равишда минимал, лекин етарли тарзда рационал тақсимланиши зарурлигини англатади. Бу вазифа ўз навбатида моддий ресурслар заҳиралари ва харажатларини меъёрлаштириш туфайли муваффақиятли амалга оширилмоқда.
Айланма маблағларни меъёрлаштириш корхонанинг узлуксиз ишлаши таъминлайдиган моддий бойлик ва бошқа ресурсларнинг минимал, лекин етарли заҳираларини шакллантириш учун зарур бўлган пул маблағларини аниқлашда ифодаланади. У ички заҳираларни аниқлаш, ишлаб чиқариш цикли давомийлигини қисқартириш ва тайёр маҳсулотни тезроқ сотиш имкон яратади.
Бироқ амалиётда корхоналарнинг барча айланма маблағлари ҳам меъёрлаштирилмайди. Шу сабабли айланма маблағлар меъёрлаштирилувчи ва меъерлаштирилмайдиган турларга тақсимланади ва улар ҳозирги бозор муносабатлари шароитларида ҳам ўз аҳамиятини йўқотмаган
Ишлаб чиқариш заҳираларини меъёрлаштириш, корхонанинг узлуксиз фаолият юритишини таъминлаш мақсадида амалга оширилади. Агар ишлаб чиқариш заҳиралари меъёридан паст бўлса, ишлаб чиқариш жараёнининг издан чиқиши, автомобиллар, ишчи кучи ва ускуналарнинг бекор туриб қолиши, корхонанинг ишлаб чиқариш ва иқтисодий кўрсаткичлари пасайишига олиб келиши мумкин. Шу билан бир пайтда, ишлаб чиқариш заҳираларининг белгиланган меъёрлардан ошиб кетишига ҳам йўл қўймаслик керак, чунки бу маблағларнинг “музлаб” қолишига ва натижада корхонанинг зарар кўришига олиб келади.
Корхона айланма маблағлари самарадорлиги кўрсаткичларини баҳолаш ва уни ошириш имкониятлари.

Айланма маблағлардан фойдаланиш самарадорлигини таъминлаш, айланма маблағлар айланишини тезлаштириш нафақат корхона учун, балки бутун иқтисодиёт учун ҳам катта аҳамият касб этади. У ресурсларнинг нисбий озод қилиниши, ижтимоий харажатларнинг камайтирилишига кўмаклашади ва иқтисодий ривожлантириш суръатини оширади.


Айланма маблағлардан фойдаланиш самарадорлиги уларнинг айланиш тезлиги, даромадлилиги ва рентабеллиги билан, яъни айланма маблағларнинг 1 сўмига тўғри келадиган фойда миқдори билан белгиланади.

Download 129.13 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   36




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling