Корхонада кадрлар салоҳияти.
Салоҳият (потенциал) тушунчасининг ўзи лотин тилидан олинган бўлиб (potentia), имконият, куч-қувват, яшириш имконият маъносини англатади. Луғат ва қўлланмаларда у мавжуд ва ҳаракатга келтирилиши, маълум бир мақсадларга эришиш учун фойдаланиш мумкин бўлган восита, заҳира, манба деб кўрсатилган.
Кадрлар салоҳияти - меҳнат ресурсларининг умумий сони ва жинси, ёши, маълумоти, касбий кўникмалари, корхонанинг у ёки бу бўғинларида ва жамоатчилик ишлаб чиқаришида қатнашиши билан ифодаланувчи меҳнат ресурслари ёки имкониятларини ифодалайди. Кадрлар салоҳияти жамият меҳнат салоҳиятининг таркибий қисмидир.
Кадрлар корхонада меҳнат билан банд бўлган ҳамда корхона шахсий таркибига кирувчи турли касбиймалакавий гуруҳлардаги ходимлар мажмуасидир. Корхонанинг меҳнат ресурслари унинг ишчи кучини тавсифлайди. Корхона персонали доимий ва ёлланиб ишловчи, малакали ва малакасиз барча ходимлардан иборат бўлган шахсий таркибни изоҳлайди.
Корхона меҳнат салоҳиятининг ҳолатини ва таъминланганлигини ифодаловчи кўрсаткичлар
Меҳнат салоҳиятини баҳолаш ва таҳлил қилиш учун кўрсаткичлар тизимидан фойдаланилади. Бу кўрсаткичлар иқтисодий жиҳатдан турли гуруҳларга мансуб, чунки меҳнат салоҳиятининг у ёки бу жиҳатларини ифодалайди.
Меҳнат салоҳиятини ифодаловчи барча кўрсаткичлар иқтисодий мазмунга қараб уч гуруҳга бўлинади:
Меҳнат салоҳияти ҳолатини ифодаловчи кўрсаткичлар.
Меҳнат салоҳияти билан таъминланганликни ифодаловчи кўрсаткичлар.
Меҳнат салоҳияти самарадорлигини ифодаловчи кўрсаткичлар.
Меҳнат салоҳияти ҳолатини ифодаловчи кўрсаткичлар тизимига қуйдагиларни киритиш мумкин:
Меҳнат салоҳиятининг ўртача сони.
меҳнат салоҳиятининг таркиби.
меҳнат салоҳиятиинг айланувчанлиги.
меҳнат салоҳиятининг қўнимсизлиги.
меҳнат салоҳиятининг турғунлиги.
Меҳнат салоҳиятининг ўртача сони таҳлил қилинаётган ҳисобот даврида аниқланади. Буни ҳисоблаш учун меҳнат салоҳиятининг давр бошидаги (Мс.дб) ва охиридаги (Мс.до) сони қўшилиб, иккига бўлинади:
Мс.дб + Мс.до
Мс = ----------------------- .
2
Агар ҳисобат даврида меҳнат салоҳияти тўғрисидаги маълумот бир қанча вақтларда ифодаланган бўлса, у ҳолда барча кўрсаткичлар қўшилиб унинг сонига бўлинади:
1 n
Мс= ---- Мсi.
n i=1
Do'stlaringiz bilan baham: |