Иқтисодиёт жамият ҳаётининг асоси сифатида
Автотранспорт воситаларига техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлашини режалаштириш
Download 129.13 Kb.
|
Документ Microsoft Word (2)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Автотранспорт корхоналари молиясини режалаштириш
Автотранспорт воситаларига техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлашини режалаштириш
Автомобил транспорти ишининг самарадорлиги автотранспорт восталарининг ишончлигига жуда боғлиқ бўлиб, у ишлаб чиқариш, эксплуатация ва таъмирлаш жараёнида қуйидаги йўллар билан таъмирланади: - автотранспорт воситаларининг конструкциясини такомиллаштириш ва сифатини ошириш; - ТХК ва таъмирлашни вақтида ва сифатли бажариш; - юқори сифатли ҳамда зарурий номенклатурадаги материаллар ва эҳтиёт қисмларнинг меъёрий захираларини таъминлаш ва улардан самарали фойдаланиш; - автотранспорт воситаларининг техник эксплуатациясининг қоидаларига риоя қилиш; Автотранспорт воситаларининг доимий техник тайёрлиги ТХК ва таъмирлашнинг рационал тизими билан таъминланади. Автотранспорт корхоналари автомобилларга техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш соҳасида ягона сиёсатни олиб боришлари керак. Бу соҳада асосий техникавий сиёсат бўлиб автотранспорт воситаларининг ишга қобилиятли ҳолатини таъмирлаш учун зарур бўлган воситалар, меъёрий-техник ҳужжатлар ва ижрочилар йиғиндисидан иборат бўлган ТХК ва таъмирлашнинг режавий-огоҳлантирувчи тизими ҳисобланади. Автотранспорт корхоналари молиясини режалаштириш Молиявий механизм – бу молиявий ҳолатини режалаштириш ва прогнозлаш, даромадларнинг шаклланиши, тақсимланиши,молиялаштириш ва сарф-харажатлар тизими билан боғлиқ бўлган молиявий муносабатларнинг бошқаришнинг шакллари, усуллари ва воситалари йиғиндисидир. Молиявий механизм тузилмаси қуйидаги кичик тизимларни қамраб олади: бошқаришнинг барча бўғинларидан молиявий режалар; молиявий жамғармалар (марказлашган ва марказлашмаган); молиявий жамғармаларни шакллантириш ва тадқиқот қилиш усуллари; бюджетга тўловлар ва ҳар бир тўлов механизми; молиявий меъёрлар; молиявий захиралар, уларни шакллантириш ва улардан фойдаланиш усуллари; молиявий рағбатлантиришлар ва санкциялар; молиялаштириш принциплари ва тартиби. Молявий механизм ва бошқарувнинг иқтисодий усулларига эътиборсизлик тармоқлар ва корхоналарнинг молиявий натижаларига салбий таъсир қилиб, молиявий барқарорликка олиб келади. Молиявий-иқтисодий фаолиятдаги заифликлар бўлиқлар ва молиявий интизомнинг пасайиши зиён билан ишлайдиган корхоналар сафини кенгайтиради. Ҳозирги вақтда жамият ривоэланишининг замонавий талабларига мувофиқ фаол молиявий сиёсат олиб бериш бўйича аниқ тадбирлар ишлаб чиқилмоқда, корхоналарнинг бюджет ва юқори ташкилотлар билан ўзаро молиявий муносабатлари ўзгармоқда ҳамда молиявий режалар тизими такомиллаштирилиб, хўжалик юритишнинг барча бўғинларида уларнинг роли оширилмоқда. Корхоналар мустақил равишда молиявий режаларни ишлаб чиқади ва тасдиқлайди. Уларда фойда ва даромадлар тақсимланишининг режали нисбатлари ҳамда сарф-харажатлар миқдори аниқланади. Молиявий режалаштиришнинг асосий вазифалари бўлиб қуйидагилар ҳисобланади: - асосий ва айланма маблағлар, меҳнат ва табиий ресурслардан самарали фойдаланиши ҳамда меҳнат унумдорлиги ва ишлаб чиқариш рентабеллигини ошириш мақсадида Автотранспорт корхона заҳираларидан аниқлаш ва сафарбар этиш; - Автотранспорт корхонанинг ишлаб чиқариш ва ижтимоий ривожланиши учун зарур бўлган молиявий ресурслар билан таъминлаш; - Автотранспорт корхонанинг давлат бюджети билан ўзаро молиявий муносабатларини аниқлаш; - тижорат банклари билан ўзаро молиявий муносабатларни аниқлаш; - Автотранспорт корхонанинг фаолиятини молиявий назорат қилиш. Молиявий режалаштириш узоқ муддатли ва қисқа муддатлига бўлинади Download 129.13 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling