Иқтисодиёт жамият ҳаётининг асоси сифатида


Кичик бизнес ва тадбиркорлик фаолиятини


Download 129.13 Kb.
bet18/36
Sana27.03.2023
Hajmi129.13 Kb.
#1298891
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   36
Bog'liq
Документ Microsoft Word (2)

Кичик бизнес ва тадбиркорлик фаолиятини

ривожлантиришнинг мақсади ва вазифалари


Ўзбекистонда кенг кўламли бозор ўзгаришларини аматга ошириш жараёнида мулкдор шахслар доираси кенгайиб бормоқда. Мамлакатимиз Президенти И.А.Каримов таъкидлаганидек, «... амалга оширилаётган ислоҳотларнинг асосий, энг катта мақсади, устувор йўналиши Ўзбекистонда ҳақиқий мулкдорлар синфини шакллантиришдан иборатдир. Бизнинг қабул қилган барча фармону қарорларимиз, қонунларимиз, ҳамма ишимиз ана шу мақсадга қаратилгандир. Бу вазифаларни ҳал етмасдан кутилган натижага, хаётимизда, иқтисодиётимизда исталган ўзгаришларга эришиб бўлмайди»2. Бозор ислоҳотларининг ҳозирги босқичидаги ғоят муҳим вазифа, энг аввало, ишлаб чиқариш соҳасидаги давлат корхоналарини хусусийлаштириш ва улар негизида вужудга келаётган тадбиркорлик тузилмаларини аниқ мақсад билан қўллаб-қувватлаш орқали мулкдорлар синфини шакллантиришдан иборатдир. Жамиятимиз учун янги бўлган мана шу ижтимоий турни, унинг фаолият соҳалари шаклларини ўрганишни назария эҳтиёжларигина эмас, балки амалий зарурият ҳам шарт қилиб қўймоқда. Бугунги кунда мамлакатимизда ишлаб чиқарилаётган ялпи ички маҳсулотнинг қарийб 80 фоизи, саноат маҳсулотларининг 78 фоизидан ортиғи, қишлоқ хўжалиги ва чакана савдо айланмасининг деярли барча маҳсулотлари нодавлат сектори улушига тўғри келмоқда.
Лойиҳа ва лойиҳа даври тушунчалари.
Кенг маънода, маълум бир лойиҳа хам инвестиция объекти бўлиши мумкин. "Лойиҳа" - лотинча "projectus" сўзидан келиб чиққан бўлиб, "ният", "қасд", "фикр" ёки "ўй" маъноларини беради [16]. Инвестиция тушунчаси сингари "лойиҳа" тушунчаси хам турлича талқин қилинади. Масалан, маълум миқдорда ўз маблағига эга бўлган хусусий корхона раҳбари ўз таклифини оғзаки тарзда баён килди. Бу таклифга кўра, у тижорат банкидан кредит олиб, қурилиш ташкилоти билан шартнома тузмоқчи ва офислар учун мўлжалланган бинолар қуриб, уларни сотиш эвазига кредит ва унга ҳисобланган фоизларни сўндиришни ҳамда маълум микдорда фойда олишни жараёнларга, кўзлаяпти. Бошқа бир хўжалик юритувчи субъект, масалан пахта тозалаш заводи эса эскирган ускуналарини уларнинг замонавий русумларига алмаштиришни режалаштирган. Лекин, бу масала оғзаки эмас, балки кўп жилдли ҳужжатлар, шу жумладан ҳисоб-китоб ҳужжатлари билан асосланган. Хўш, мазкур келтирилган мисолларни "лойиҳа", деб аташ мумкинми?
Бу саволга жавоб бериш учун "лойиҳа", уни амалга ошириш ва унинг самарадорлиги тўғрисидаги тасаввурларга аниқлик киритишимиз зарур. Биз лойиҳанинг муваффақиятли амалга оширилишини ундан кўзланган мақсадларга эришиш сифатида тушунамиз. Шундай экан, бунинг учун маълум бир иқтисодий субъектлар (масалан, бир ёки бир нечта корхона) муайян тадбирларни (фаолиятларни) амалга оширишлари лозим бўлади. Шундан сўнг, яъни бу тадбирлар (ўрнатилган муддатлар ва ўрнатилган тартибда) амалга оширилганидан кейингина белгаланган мақсадларга эришиш мумкин.

Download 129.13 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   36




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling