Иқтисодиёт жамият ҳаётининг асоси сифатида


Автотранспорт корхоналари бошқарувининг моҳияти ва ўзига


Download 129.13 Kb.
bet14/36
Sana27.03.2023
Hajmi129.13 Kb.
#1298891
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   36
Bog'liq
Документ Microsoft Word (2)

Автотранспорт корхоналари бошқарувининг моҳияти ва ўзига
хос-хусусиятилари
Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётининг ривожланишида автомобил транспорти мухим ўринни эгаллайди, чунки бошқа сохалар ва тармоқлар тараққиёти ва бевосита транспорт коммуникацияси билан узвий боғланган бўлиб унинг таъсири пировард натижада мамлакатимизнинг бутун иқтисодиётида ўз аксини топмокда. Мамлакатимиз Президенти ва хукуматимизнинг Республикамизда транспорт коммуникацияси, шу жумладан, автомобил транспортини ривожлантириш бўйича сай-ҳаракатлари ушбу соханинг нечоғлик муҳим эканлигидан яккол далолат беради.
Автомобил транспортида эришилаётган ютуклар билан бирга ўз ечимини кутаётган қатор муаммолар ҳам мавжуд бўлиб, улар қуйидагилардан иборат:

автокорхонанинг ишлаб чиқариш қувватидан, шунингдек, автотранспорт воситаларидан самарали фойдаланиш асосида техник-эксплуатацион ва иқтисодий кўрсаткичларни яхшилаш ва бошқалар.


Бошқарув жараёнининг моҳияти
Бошқарув жараёни – бу бошқарадиган тизим барча бўғинларининг бошқарув усулларининг танланган тизими ёрдамида маълум функцияларни амалга ошириш билан бошқарув мақсадларига эришиш буйича фаолиятдир. Автотранспорт корхонада амалга ошириладиган бошқарув жараёнлари жуда хилма-хилдир. Корхона фаолиятининг ташқи ва ички шароитлари доимий ўзгарувчан бўлиб, бошқарув тизими ечиши керак бўлган муаммолар пайдо бўлади. Шу сабабли корхона бошқарув жараёниниг муҳим ташкил этувчиси бўлиб фаолиятнинг маълум муаммоларига йўналтирилган қарорлар қабул қилиш бўйича ишларни ташкил этиш ҳисобланади[10].
Муаммо – бу мақсадга эришиш нуқтаи назаридан (позициясидан) бошқарув объектининг зарурий ҳолати билан унинг амалда кузатиладиган ҳолати ўртасидаги номуфоқлигидир.
Қарор – бу бошқарув объектини кузатиладиган ҳолатдан зарурийсига ўтишга имкон берувчи(бундай) номувофиқликни бартараф қилиш жараёнидир. Қарор – бу кўп сонли мумкин бўладиган муқобиллардан бирини танлаш актининг натижасидир. Қарор қабул қилиш жараёнини қарорни амалга ошириш босқичи билан биргаликда кўриб чиқиш зарур.

Download 129.13 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   36




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling