Иктисодиётда кредит фунциялари.Кредитнинг жамият иктисодий тизимидаги ўрни ва роли, унинг бажарадиган фунциялари билан белгиланади. Кайта тақсимот функцияси.
Бозор иктисодиёти шароитида, ссуда капиталлари бозори вактинчалик бўш молиявий ресурсларни xўжалик фаолиятининг бир сохасидан олиб, юкори даромад таъминловчи иккинчи бир сохасига йўналтириш фунциясини бажаради. Кредит, динамик тарзда ривожланаётган объектларнинг кўшимча молиявий ресурсларга бўлган эхтиёжини кондирган холда, иктисодиётни макробошкарувчиси ролини хам ўйнайди.
Ссуда шартномаси оркали кредитор, карз олувчига товар-моддий бойликлар ёки пул маблағларини вактинчалик фойдаланишга топширади. Хар иккала холда хам, битим мазмуни бир xил бўлса хам, топшириладиган объект турлича. Аммо бу факатгина мазкур объект таркибига эмас, факатгина шаклига тегишли, чунки шакл кандай бўлмасин шакл эмас балки киймат кайта тацимланади.
Кредит тизими ва кредит муносабатлари. Кредит тизими хар бир мамлакат иктисодиётининг ажралмас ва мухим кисми хисобланади. Чунки мамлакат иктисодий ривожланишининг шакли ва динамикаси айнан кредит тизимига боғлик бўлади.
Кредит тизимини иккита жихатдан кўриб чикилади:
- биринчидан, кредит муносабатлари, шакллари, усуллари ва кредитлаш турларининг йиғиндиси сифатида;
- иккинчидан, конунчилик билан белгиланган холда фаолият юритувчи банклар ва бошка кредит ташкилотларининг йиғиндиси сифатида.
Кредит муносабатларининг субъектлари бўлиб тижорат ташкилотлари, ахоли, давлат ва банклар xизмат килиши мумкин.
Кредит муносабатларида бозорнинг хар бир субъекти иккита шаxс, кредитор ва кредит олувчи ролини ўйнаши мумкин.
Иктисодиётдаги кредит муносабатлари муайян услубий асосга эга бўлади, унинг элементларидан бири сифатида кредит бозоридаги хар кандай оператсияни бажаришда катъий риоя килинадиган тамойилларни таъкидлаш мумкин.
Кредит ташкилотлари ўзаро боғланган бўлиб, бозор муносабатлари иштирокчиларининг - тижорат ташкилотлари, жисмоний шаxслар, давлат ташкилотлари - пул маблағлари ёки молия ва пул айланмаси билан боғлик xизматларга бўлган талабини кондиради.
Do'stlaringiz bilan baham: |