Иқтисодиёт жамият ҳаётининг асоси сифатида
Корхонада моддий ва маънавий рағбатлантириш тизимини ривожлантириш
Download 129.13 Kb.
|
Документ Microsoft Word (2)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Корхона молиясининг моҳияти ва функциялари.
Корхонада моддий ва маънавий рағбатлантириш тизимини ривожлантириш
Меҳнат мотивацияси тушунчаси. Маълумки, меҳнат бу — инсоннинг бирорта эҳтиёжини қондиришга қаратилган мақсадга мувофиқ фаолиятидир. Мотивация инглиз тилидан олинган бўлиб, энг аввало, ўзини ва сўнгра бутун жамоани умумий мақсадларни бажаришга даъват этувчи фаолиятни рағбатлантириш жараёнидир. Меҳнат мотивацияси деганда эса инсоннинг мақсадга мувофиқ фаолиятини турли рағбатлантириш йўллари би-лан юқори самарадорликка эришишга йўналтирмоқ, уни унумли меҳнат қилишга ундамоқ, ички туйғуларини қўзғатмоқ тушунилади. Бозор иқтисодиёти шароитида меҳнат мотивацияси муҳим аҳамиятга эга. Чунки ҳар бир инсон меҳнатни мажбур бўлиб эмас, балки ўз ихтиёри билан қилиши лозим. Шундагина бу борада юқори натижаларга эришилади. Лекин ҳар ким ҳамиша ўз ихгиёри билан самарали меҳнат қилавермайди. Бунинг учун инсонда энг аввало шундай меҳнат қилишга даъват этувчи туйғу уйғотилиши керак. Бундай туйғу турли рағбатлантириш йўллари билан амалга оширилади. Рағбатлантириш асосан икки йўналишда олиб борилади. Биринчиси моддий рағбатлантириш, иккинчиси маънавий. Меҳнатнинг рағбатлантирилиши деганда меҳнатнинг содир бўлишини таъминловчи ва унинг фаоллигини оширувчи моддий, маънавий ва ҳукуқий манфаатлар мажмуаси тушунилади. Корхона молиясининг моҳияти ва функциялари. Бозор иқтисодиётидаги ҳар қандай фаолият пул, маблағ талаб қилади, бу эса молияни юзага келтиради. Молиянинг моҳияти халқ хўжалигидаги пул маблағлари билан боғланган бўлиб, бундай ресурсларни ҳосил қилиш, тақсимлаш ва ишлатиш жараёнларининг мажмуидан иборатдир. Бизга мълумки ҳар қандай ишлаб чиқариш истеъмолдан олдин тақсимотни талаб қилади. Аввало қиймат шаклидаги тақсимот амалга оширилиб, маҳсулот ана шу қийматлар ҳиссасига қараб тақсимланади. Қиймат тақсимоти ўз навбатида турли пул манбалари ва жамғармаларни юзага келтиради. Булар эса товарларга алмашинилиб, истеъмолни шакллантиради. Умумжамият истеъмоли давлат томонидан таъминланади. Бунинг учун ресурслар турли хил пул жамғармаларини юзага келтирилади. Шу пул манба ва жамғарманинг ишлатилиши туфайли турли тармоқ ва соҳаларининг эҳтиёжи кондирилади. Булар давлат томонидан амалга оширилиб, давлат органларининг молиявий фаолиятидан келиб чиқади. Юқорилардан хулоса қилиб айтганда молия бу давлат, корхона, бирлашма ва бошқа ташкилотлар ҳамда ишловчиларнинг моддий ва ижтимоий - маданий талабларини қондириш учун зарур бўлган пул маблағлари жамғармаларини ташкил қилувчи иқтисодий алоқалар йиғиндисидир. Download 129.13 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling