Иқтисодиёт жамият ҳаётининг асоси сифатида
Download 129.13 Kb.
|
Документ Microsoft Word (2)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Нисбий озод қилиш
- Корхона фаолиятини режалаштиришнинг мазмуни ва моҳияти.
- Автомобиль транспортида юк ва йўловчилар ташишни режалаштириш.
Мутлақ озод қилиш корхонанинг айланма маблағларга бўлган эҳтиёжини камайтиришни тавсифлайди ҳамда мавжуд ресурслардан рационал фойдаланишга оид турли ташкилий-техник чора-тадбирлар ҳисобига амалга оширилади.
Нисбий озод қилиш айланма маблағлари ҳажмининг ўзгариши ҳамда сотилган маҳсулот ҳажмининг ўзгаришини акс эттиради. Уни аниқлаш учун ҳисобот йилида айланма маблағларга эҳтиёжни, маҳсулотни мазкур давр мобайнида сотиш бўйича ҳақиқий айланиш ҳамда ўтган даврдаги айланишни (кунларда) инобатга олган ҳолда ҳисоблаш зарур. Улар ўртасидаги фарқ озод қилинган воситалар миқдорини беради. Корхона фаолиятини режалаштиришнинг мазмуни ва моҳияти. Иқтисодиёт бўйича замонавий адабиётларда ва қўлланмаларда режалаштиришга мўлжалланган иш ёки маълум бир ҳаракатларни бажариш муддати, тартиби ва кетма-кетлигини кўзда тутувчи чора-тадбирлар тизими сифатида изоҳ берилган. Режалаштириш ва башорат қилиш йўли билан корхоналар нимани, ким учун, қачон ва қанча маҳсулот ишлаб чиқариш, қайси ҳамкорлар ёки шериклар билан шартнома тузиш ёки кооперацияни ривожлантириш, зарур бўлган моддий-товар бойликлари заҳирасини яратиш каби бир қатор масалаларни ҳал қилади. Режалаштириш туфайлигина корхоналар ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва технологияларнинг оптимал варинатларини танлайди, ресурслар билан ўз вақтида таъминлаш вазифасини бажаради, асосий ва айланма воситаларга эҳтиёжни белгилаб беради, маҳсулотни сотиш каналлари ва усулларини аниқлайди. Бундан ташқари, режалаштириш ишлаб чиқариш заҳиралари ва рақобатдаги устунликлардан максимал даражада фойдаланиш, иқтисодиётдаги янги оқимларни англаб олиш, корхона фаолиятидаги камчиликларни йўқотиш ва турли хил таваккалчиликларни камайтиришга имкон беради. Ҳар бир корхонани ташкил қилиниши ва фаолият юритиши айнан режалаштиришдан бошланади. Автомобиль транспортида юк ва йўловчилар ташишни режалаштириш. Автотранспорт корхона жорий фаолиятини бошқаришнинг асосини йиллик режа ташкил этиб, унинг бир қисми бўлиб ташиш режаси ҳисобланади. Ушбу режани ишлаб чиқиш, яъни транспорт хизматларининг ҳажми ва таркибини аниқлаш дастлабки аналитик ва маркетинг ишларини амалга ошириш асосида бажаришлар оширилади. Бу ишлар олдинги йиллардаги ташишлар ва уларнинг рентабеллигини таҳлил қилиш, қондирилмаган талабларнинг ҳажми ва таркибини баҳолаш ҳамда келажакда талабнинг ўсиш ёки пасайиш сабаблари ва манбаларини ўрганиш ва прогнозлашни қамраб олади. Ҳар бир автотранспорт корхона доимий ва лавҳали мижозлар учун юкларни ташишнинг барқарор ҳажми ва таркиби характеридир. Бу энг қиймати гуруҳдаги мижозлар бўлиб, одатда, улар корхона транспорт воситаларининг асосий қисмини иш билан таъминлайди. Иккинчи гуруҳдаги лавҳали деб аталадиган кўп сонли мижозларни ташишларга доимий эҳтиёжлари бўлмаган мижозлар ташкил қилади. Автотранспорт корхонанинг бундай михозлари кўп бўлиши, уларнинг транспорт хизматларига талаблар йиғиндиси эса кўпроқ бўлиши мумкин. Бунда ҳаммага маълум статистик қонуниятига биноан лавҳали мижозлар йиғиндиси талабининг ўртача кунлик миқдори нисбатан барқарор қийматга эга бўлиши лозим. Download 129.13 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling