Автотранспорт корхонасининг турлари ва уларнинг вазифалари
Автотранспорт иқтисоди деганда биз аввало тор маънодаги моддий таъминотни тежаб-тергаб ишлатилишини тушунамиз, яъни ёнилғи, мойлаш материаллари, эҳтиёт қисмлар, шунигдек автомобил шиналари ва хоказолар.
Автотранспорт иқтисодиётининг кенг маънодаги тушунчаси эса хужалик фаолиятини бошқаришдан иборатдир. Бy фаолият ишлаб чиқаришдан бошланиб, юк ёки йуловчилар ташишдаги иқтисодий қонунлар мажмуасидир. Автотранспорт иқтисодиётида иқтисодий ходисалар жараёнлар уларнинг сабаблари, оқибатлари, уларга хос бўлган қонун-қоидалар урганилади. Шу муносабат билан ушбу кулланманинг биринчи қисмида авхотранспорт корхоналарининг таркибки уларнинг турлари, ишлаб чиқариш фондларининг самарадорлиги, меҳнат унумдорлиги ва иш ҳақи тизимлари хақида бошлангич тушунчалар берилган. Шунингдек талабалар автотранспорт молияси хакидаги тушунчага ҳам эга бўладилар.
Автотранспорт корхоналарида асосий фондларнинг моҳияти, таркиби ва тузилиши
Маълумки ҳар қандай ишлаб чиқариш жараёни меҳнат воситалари ва меҳнат предметлари иштирокида амалга оширилади.
Меҳнат воситаларига инсонлар томонидан моддий ёки номоддий неъматлар яратиш мақсадида табиатга ва меҳнат предметларига ишлов берушда фойдаланиладиган буюмлар киради. Масалан, машиналар, станоклар, транспорт воситалари, бино ва иншоотлар, алоқа воситалари ва бошқалар. Меҳнат воситалари ишлаб чиқариш жараёнида узоқ муддат иштирок этади ва секин-аста эскириб ёки емирилиб боради. Уларнинг айнан эскирган ёки емирилган миқдорича қиймати маҳсулот баҳосига ўтиб боради.
Меҳнат предметларига эса маҳсулот ишлаб чиқариш ёки хизматлар кўрсатиш жараёнида қайта ишлов бериладиган ёки истеъмол қилинадиган ашёлар киритилади. Масалан, нефть, газ, ёқилғи, ёғоч, руда ва норуда материаллар, энергия ресурслари ва бошқалар. Меҳнат предметлари ишлаб чиқариш жараёнининг бир циклида бутунлайин истеъмол қилиниб, ўз қийматини маҳсулот қийматига тўлалигича ўтказади.
Do'stlaringiz bilan baham: |