Иқтисодиёт жамият ҳаётининг асоси сифатида
Автотранспорт корхоналарида ташиш сифатини бошқаришни ташкил этиш
Download 129.13 Kb.
|
Документ Microsoft Word (2)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Бошқарув мақсади ва уларга қўйиладиган асосий талаблар.
- Бошқарув мақсадига қўйиладиган асосий талаблар Жадвал 16.1.
- Талаблар Изоҳ
- Мақсадлар шажараси
Автотранспорт корхоналарида ташиш сифатини бошқаришни ташкил этиш
Ташиш сифатини бошқариш Автотранспорт корхона бошқарувининг умумий функционал кичик тизимларидан бири бўлиб, унинг мақсади – халқ хўжалиги ва аҳолининг ташишларга бўлган эҳтиёжларини тўлиқ ва ўз вақтида қондиришдир. Сифатни бошқаришнинг объекти бўлиб транспорт маҳсулотининг сифати ҳисобланади. Транспорт маҳсулотининг сифати деганда мақсадларига мувофиқ халқ хўжалиги ва жамиятнинг ташишларга бўлган эҳтиёжларини қондириш қобилиятини тақозо этувчи ташиш тизими хусусиятларининг йиғиндиси тушунилади. Бундай ҳусусиятларга қуйидагилар киради: - халқ хўжалиги ва аҳолининг ташишларга ва бошқа барча хизматларга бўлган эҳтиёжларини қондиришнинг тўлақонлиги; - ташиладиган юкларнинг сони (миқдори) ва сифатининг сақланишини таъминлаш; - йўл ҳаракати хавфсизлиги ва атроф-муҳит муҳофазаси; - ташишнинг ўз вақтидалиги; - ташиш тизимидан фойдаланишнинг қулайлиги; - етказиш (ташиш)нинг тежамлиги. Бошқарув мақсади ва уларга қўйиладиган асосий талаблар. Мақсад – бу муддао, мурод, яъни у ёки бу ниятга эришмоқ учун кўзда тутилган муштарак орзу. Айнан, шу мақсад киши фаолиятини, ўз орзуларини ушалишига йўналтиради. Мақсаднинг илмий асосланганлиги ва тўғри белгиланганлиги бошқарув учун жуда муҳимдир. Чунки айнан шу мақсадга биноан: -бошқариш функциялари; -бошқариш усуллари; -бошқаришнинг тузилмавий таркиби; -лавозимларни белгилаш ва кадрларни танлаш каби муҳим масалалар ҳал этилади. Бошқариш мақсади қуйидаги талабларга жавоб бериши лозим. Бошқарув мақсадига қўйиладиган асосий талаблар Жадвал 16.1.
Download 129.13 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling