Автобус ва автомобил-таксилар ҳаражатини ташкил этувчи гуруҳ ишларининг моҳияти
Йўловчи Автотранспорт корхоналарнинг мувофиақиятли фаолият кўрсатиши кўп ҳолларда йўловчилар ташишни режалаштириш ва ташкил этиш сифатига боғлиқдир. Йўловчилар ташишни режалаштириш тизими аҳолисининг ташишларга бўлган эҳтиёжларини тўла қондириш мақсадида шаҳар йўловчи транспорти тизими алоҳида элементларининг ривожланиши ва фаолият юритишининг сифат ва миқдорий кўрсаткич (параметр)ларини белгилайди.
Автобус Автотранспорт корхоналари ишининг режалаштиришда йўловчилар оқимини тадқиқ этиш маълумотлари асос бўлиб, улар маршрутларнинг оптимал схемаларини ишлаб чиқиш ҳамда маршрутларда транспорт воситаларининг тури ва сонини аниқлашга имкон беради. Ечимга босқичма-босқич эришилиб, у қуйидагиларни ўз ичига олади:
- мавжуд (ажратилган) ресурслардан фойдаланган ҳолда йўловчиларнинг ташишларга бўлган эҳтиёжларини максимал кундалик бўйича умумий масалани қатор ўзаро боғланган хусусий масалаларга бўлиш;
- маршрут схемаларини оптималлаштириш;
- автобусларни танлаш;
- маршрутлар бўйича автобусларни тақсимлаш;
- ҳаракатланиш тартиби (режими)ни оптималлаштириш;
- ҳаракатланиш жадвалини оптималлаштириш.
Йўловчилар ташишни мувофиқлаштириш
Йўналишларда автобуслар ва автомобил-таксиларнинг ҳаракатланишини мувофиқлаштириш, одатда шаҳар худудида марказлашган диспетчерлик раҳбардиги тизими орқали амалга оширилади. Бу ҳолатда йўналишларга чиқарилган барча автобуслар ва автомобил-таксилар марказий диспетчерлик станцияси (МДС) ва йўналишли (чизиқли) диспетчерлик ходимларининг тезкор бошқарувида бўлади. Йўналиши ходимларнинг бутун таркиб, МДС нинг диспетчерини қамраган ҳолда, тегишли транспорт корхонасийўловчи эксплуатация хизматининг рўйхати (штати) да бўлади. МДС ва йўналишли назорат пунктлари тизимига тезкор ишлаб чиқаришни технологик алоқа воситалари орқали бирлашиб, унинг ёрдамида транспорт воситаларининг ҳаракатланиши бўйича ахборотлар йиғилади ва тезкор кўрсатмалар берилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |