Корхона (ташкилот) коммуникацияси – бу ўта мураккаб, кўп босқичли тизим бўлиб, ўз таркибига нафақат ташкилот ичидаги, шунингдек унинг ташқарисидаги ахборот алмашувини ҳам олади.
Ташкилот – бу давлат назорати ва бошқарувчи остидаги объект бўлиб, у ўзини юқори тегишли ташкилотларга (макроиқтисодиёт ва статистика вазирлигига) турли ҳисоботлар, маълумотлар, ахборотлар бериб туради.
Ташқи коммуникация – бу ташкилот билан ташқи муҳит ўртасидаги ахборот алмашувидир. Ташқаридан келадиган ахборотлар, жумладан юқори бошқарув органлари, ўокимият, вазирлик, қўмиталар, Вазирлар Маўкамаси, Президент девони ахборотлари бунга мисол бўлади.
Ички коммуникация деганда корхона ичидаги бўлимлар ўртасидаги, корхона ички фаолиятини юргизиш учун зарур бўлган ахборот алмашуви тушунилади. Бу ерда бошқарув бўғинлари (вертикал коммуникация) ва бўлимлараро (горизонтал коммуникация) ахборот алмашуви амалга оширилади.
Раҳбар ва бўйсунувчи ўртасидаги коммуникация – бу ташкилотда энг кўп учрайдиган ахборот алмашувидир. Масалан, цех бошлиғи ёки мастернинг жамоа ва айрим ходимлар билан жонли алоқаси жуда юксак баҳоланади. Жонли алоқада раҳбар фақат ўз қарорини билдирибгина қолмай, бўйсунувчиларга таъсир кўрсатиши, уларда қарорни яхшироқ бажариш учун ташаббус ва хоҳиш уйғотиши мумкин.
Ахборот алмашув жараёнидаги муаммолар.
Шуни қайд қилиш лозимки, шахслараро ахборот алмашув жараёнида айрим муаммолар туғилиши мумкин. Шундай муаммолар туркумига қуйидагиларни қайд қилиш мумкин:
Идрок қилишдаги руҳий фарқ.
Маънавий (семантик) тўсиқ.
Новербал имо-ишоралар.
Филқтрлаш.
Алоқа каналларининг ўаддан ташқари кўпайиб кетиши.
Номақбул ташкилий структура (таркиб).
Маълумки, кишилар бир хил маълумотни ўзларининг билим даражалари, ўаётий тажрибалари, қизиқиш доиралари, эҳтиёжлари, ўиссий туйғуларининг турличалигидан ўзларича турлича талқин қиладилар ва қабул қиладилар. Бу ўринда раҳбар билан бўйсунувчи ўртасидаги муносабат ҳам муҳим рол ўйнайди. Бир-бирига ишонч ва ўзаро бир-бирини англаш бир жойда ахборот кўлами кенгаяди, уларнинг аниқлиги ошади, жавобгарлик ҳам бир хилда бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |