Иқтисодиёт жамият ҳаётининг асоси сифатида


Download 129.13 Kb.
bet34/36
Sana27.03.2023
Hajmi129.13 Kb.
#1298891
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   36
Bog'liq
Документ Microsoft Word (2)

Ахборотлар тизими
Оддий тизим. Ахборот пайдо бўлган жойдан истеъмол жойига келтирилади. Бундай ахборот телефон орқали ёки сигналлар воситасида келиб тушиши мумкин. Бу турдаги ахборот тизими қуйи бошқарув босқичига тўғри келади.
Мураккаб тизим. Бу тизим ишлаб чиқариш ва бошқарув таркибининг мураккаблиги билан боғлиқ. Бу ерда дастлабки ахборот юзага келади. Ишлов беришда ҳисоблаш техникасидан кенг фойдаланилади.



  • Ахборотларни тўла ўзлаштириш даври.

Бунда ахборот оддий механизмлардан фойдаланилган ҳолда бутунлай қайта ишланади.

  • Аралаш ахборот тизими.

Бунда ахборотни механизағиялашган ва автоматлашган қурилмалари ёрдамида ўзгартиришларга эришилади. Бу тизим автоматлашган назоратни таъминлайди, баъзида корхонанинг ишлаб чиқариш фаолияти устидан оддий бошқарув жараёнини амалга оширади.

  • Ахборот-маълумот тизими.

Бунда кўз билан бажариладиган назорат учун баъзи бир маълумотларни бериш билан чекланади.

  • Кузатув ахборот тизими.

Бу тизим назорат ва бошқарувни таъминлайди. Кейинги иккала тизим асосан технологик жараёнлар тўғрисидаги ахборотларни қайта ишлаш учун қўлланилади.
Ахборотлар тизими – бу мураккаб тизим бўлиб, ўз ичига турли ҳужжатларни, ахборот оқими, алоқа каналлари, техник воситалар ва автоматик бошқарув тизимларини олади. Бутун ахборотлар тизими аниқ ва доимий ишлаши лозим.
Ҳар бир раҳбарнинг услуби кўп жиҳатдан қарор қабул қилиш учун зарур ва етарли ахборотни олиш ва ундан фойдаланишда унинг шахсий ишлаш услуби билан белгиланади.


17.4. Коммуникация ва коммуникацион жараён.
Коммуникация – бу кишилар ўртасидаги ўзаро ахборот алмашувидир. Раҳбарлар қилаётган ҳамма ишлар ахборотларнинг самарали алмашишини талаб қилади. Яхши йўлга қўйилган коммуникация иш муваффақиятини таъминлайди [10].
Умуман ҳар бир раҳбар 50 дан 90 фоизгача вақтини коммуникацияга сарфлайди. Шу сабабли, шуни тасдиқлаш мумкинки, менежер фаолиятининг самарадорлиги энг аввало коммуникация самарадорлигига, яъни:

  • кишилар билан яккама-якка суўбат олиб бориш қобилияти;

  • телефонда сўзлашув қобилияти;

  • расмий ҳужжатларни тузи шва ўқий олиш қобилияти;

  • мажлисларда қатнашиш маданияти кабиларга боғлиқ.


Download 129.13 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   36




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling