Иқтисодиёт назарияси ва макроиқтисодиёт / экономическая теория и макроэкономика махмудов Н. М., Ҳакимов Ҳ. А


ABDURAXIMOV D.A. OF REGIONANAL MINERAL AND NATURAL RESOURCES AND THE


Download 0.78 Mb.
Pdf ko'rish
bet24/89
Sana15.06.2023
Hajmi0.78 Mb.
#1476720
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   89
ABDURAXIMOV D.A. OF REGIONANAL MINERAL AND NATURAL RESOURCES AND THE 
USSES OF EFFECTIVE THESE UTILIZATION
There is considered in the article mineral raw material resources as object of consumption 
of both domestic and foreign market. Nevertheless products of mining industries have to be 
directed first of all to the solutions of important problems of national economy. Thus, 
strengthening the base of mineral resources is the problem of effective and rational these 
utilization is essential.
Keywords: raw-material resources, minerals, effective use of natural potential.
26
ИҚТИСОДИЁТНИНГ РЕАЛ СЕКТОРИ / РЕАЛЬНЫЙ СЕКТОР ЭКОНОМИКИ


ИҚТИСОД ВА МОЛИЯ / ЭКОНОМИКА И ФИНАНСЫ 2016, 3
Минерал-хомашё захиралари ҳар бир мамлакатнинг энг 
муҳим иқтисодий салоҳиятидир. Ундан олинаётган 
маҳсулотлар инсонларнинг хилма хил эҳтиёжларини 
қон диришга хизмат қилади. Минерал хом ашёдан турли 
металлар, ёқилғи, қурилиш материаллари, химикатлар
қишлоқ хўжалиги учун ўғитлар ишлаб чиқаришда фойдала-
нилади. 
Ер остидаги минерал ҳосилалар қиди-
рилмаган ва баҳоланмаган бўлса, улар ми-
нерал хомашё сифатида кўриб чиқилиши 
мумкин. Ҳолбуки, уларни аниқлаш ва 
қидиришга меҳнат сарфланган. Аммо ер 
остидаги бундай минерал-хомашё захира-
лари потенциал захиралар ҳисобланади, 
холос. Улар ер бағридан қазиб олингандан 
кейингина ҳақиқий минерал хомашёга ай-
ланади. Минерал хомашё тушунчаси фой-
дали қазилма тушунчаси билан узвий боғ-
лиқдир.
Фойдали қазилма – ишлаб чиқарувчи 
кучлар ривожланишининг ҳозирги даража-
сида саноатда фойдаланиш учун яроқли 
бўлган ер қобиғидаги табиий минерал мод-
далардир. Улар ер остидан қазиб олинган-
дан кейин минерал хомашё кўринишига эга 
бўлади. Шундай қилиб, ер бағридан қазиб 
олинган, халқ хўжалиги аҳамиятига эга 
бўлган фойдали қазилмалар минерал хом 
ашё дейилади. Мамлакатда муайян муддат-
да қидирилган, аниқланган, баҳоланган 
ҳамда прогноз қилинган фойдали қазил-
малар эса минерал захиралар деб аталади
1
.
Фойдали қазилмаларнинг табиатдаги 
миқ дори фойдаланишдаги мақсадига кўра, 
маъданли ва номаъдан фойдали қазил-
маларга бўлинади. Суюқ ва газсимон фой-
дали қазилмалар алоҳида гуруҳни ташкил 
этади.
Конларнинг геологик ўрганилиш дара-
жаси, геологик топилмалар, фойдали 
қазил малар таркиби ва хоссаларининг 
ўрга нилиш даражаси, тоғ ишлари миқдори 
ва тавсифи ҳамда ишлаб чиқариш техноло-
1
Кобахидзе Л.П. Экономика геологоразведоч-
ной отрасли. – М., «Недра», 1990. –С. 22.
гиясига қараб, кон захиралари 4 категория-
га бўлинади. Булар: А, В, Cl, C2.
А категорияга турлари ва технологик 
хоссалари ўрганилган фойдали қазилма за-
хиралари киради. Фойдали қазилмаларнинг 
В категориядаги захиралари руда жисмла-
рининг ётиши ҳолатлари, табиий турлари 
ва саноат навлари билан белгиланади. Бун-
дай захиралар қидириб топилган ва чега-
раланган бўлади.
C1 категорияга киритилган фойдали 
қазилмалар захиралари конларнинг ало-
ҳида участкаларидан олинган технологик 
намуналарни ўрганиш асосида аниқланади, 
аммо рудаларнинг хиллари, сифати ва тех-
нологик тавсифлари аниқланмаган бўлади.
Захиралар геологик, саноат аҳамиятига 
молик ва эксплуатацион хилларга бўлинади. 
Минерал захираларга бўлган талаб вақтга 
қараб ўзгариб туради ва у жамиятнинг ри-
вожланиш даражаси, ишлаб чиқариш 
эҳтиёжлари, шунингдек, техника тараққиёти 
ва иқтисодий имкониятига боғлиқ бўлади. 
Табиий минерал моддалар уларга бўлган 
эҳтиёж ва амалда улардан фойдаланиш 
усуллари пайдо бўлгандагина минерал за-
хираларга айланади. Техника билан қурол-
ланганлик даражаси нечоғлик юқори бўлса, 
фойдали қазилмалар ассортименти шунча-
лик кўп бўлади ва минерал хом ашёнинг 
кўплаб янги турлари саноат ишлаб 
чиқаришига жалб этилади. Масалан, саноат 
аҳамиятига эга бўлган тошкўмирдан фақат 
XVII аср охиридан, нефтдан XIX аср 
ўрталаридан, алюминий, магний, хром ва 
нодир элементлар маъданларидан ва ка-
лийли тузлардан XIX аср охири ва XX аср 
бошларидан, уранли маъданлардан эса XX 
27
ИҚТИСОДИЁТНИНГ РЕАЛ СЕКТОРИ / РЕАЛЬНЫЙ СЕКТОР ЭКОНОМИКИ



Download 0.78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   89




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling