ИҚТИСОД ВА МОЛИЯ / ЭКОНОМИКА И ФИНАНСЫ 2016, 3
– Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамасининг 2008 йил 7 августдаги «Ай-
рим фанлар чуқур ўрганиладиган давлат
ихтисослаштирилган умумтаълим муасса-
салари фаолиятини такомиллаштириш
тўғрисида»ги 173-сонли қарорига кўра,
алоҳида фанлар чуқур ўқитиладиган дав-
лат ихтисослашган умумтаълим муассаса-
ларида устамалар тўлаш учун;
– Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофа-
залаш вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги-
нинг 2001 йил 5 апрелдаги 2- ва 33-сонли
(2001 йил 13 апрелда 1026-рақам билан
рўйхатга олинган) қарорига кўра, Учқудуқ,
Зарафшон, Нуробод шаҳарлари ва шаҳар
туридаги шаҳарчаларда умумтаълим мак-
таблари ишловчиларига хизмат қилган
йиллари учун ойлик тўловлар;
– алоҳида иқлим шароити учун қонун-
чиликда иш ҳақига ҳудудий коэффициент-
лар белгиланган жойлардаги умумтаълим
мактабларида устамалар тўлаш учун;
– умумтаълим мактабларида ахборот-
ресурс марказларини сақлаб туришга
сарф ланадиган харажатларни қоплаш
учун;
– умумтаълим мактаблари алоҳида-
лашган ўқув блоклари биноларида жой-
лашган «Баркамол авлод» болалар мар-
казларининг коммунал харажатларига
(электр энергиясини истисно этган ҳолда).
4. Ўқувчилар сони камида 160 ўқувчидан
иборат кам бутланган мактаблар ва мак-
таб шахобчалари учун бюджет маблағлари
умумий суммаси битта ўқувчига тўғри ке-
ладиган базавий меъёрларни қўлламаган
ҳолда уларнинг ҳақиқий эҳтиёжлари ва
ўтган йиллар харажатлари таҳлилидан ке-
либ чиқиб аниқланади.
2-боб. Битта ўқувчига харажатлар базавий
меъёрини қўллаган ҳолда мактаб бюджетини
ҳисоблаш тартиби
5. Бюджет маблағлари умумий суммаси-
нинг ҳисоб-китоби битта ўқувчига хара-
жатлар базавий меъёрларининг 1- ва
2-иловасига кўра ҳамда уларга тузатиш
коэффициентларини ушбу Низомнинг
3-иловасига кўра қўллаган ҳолда ҳар бир
умумтаълим мактаби учун қуйидаги фор-
мула бўйича аниқланади:
Do'stlaringiz bilan baham: |