Иқтисодиёт назарияси ва макроиқтисодиёт / экономическая теория и макроэкономика махмудов Н. М., Ҳакимов Ҳ. А


ИҚТИСОД ВА МОЛИЯ / ЭКОНОМИКА И ФИНАНСЫ


Download 0.78 Mb.
Pdf ko'rish
bet25/89
Sana15.06.2023
Hajmi0.78 Mb.
#1476720
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   89
ИҚТИСОД ВА МОЛИЯ / ЭКОНОМИКА И ФИНАНСЫ 2016, 3
аср ўрталаридан бошлаб фойдали қазилма 
сифатида фойдаланиб келинмоқда.
Одатда, фойдали қазилмалар захиралари 
ва прогноз қилинган захиралар миқдорий 
жиҳатдан баҳоланади. Дунё ва айрим мам-
лакатлар минерал-хом ашё балансида ҳар 
бир фойдали қазилма тури захираларининг 
70-80%дан ортиғи йирик ва жуда катта 
конлар ҳисобига тўғри келади, қолганлари 
ўртача катталикдаги ва кўплаб майда кон-
ларда жамланган.
Умуман, қидириб топилган фойдали 
қазилмаларнинг талайгина қисми маъдан 
миқдорига нисбатан оз бўлган, ёки катта 
чуқурликда ва мураккаб тоғ-геологик ша-
роитларда жойлашган конларда жамлан-
ган.
Минерал захираларни саноат йўсинида 
ўзлаштириш уларни баҳолаш (илмий-
тадқиқот, излаш ва геологик қидирув иш-
лари) ва ҳажми, саноатнинг ўзига хос хусу-
сиятлари ва жамиятнинг ижтимоий-иқти-
содий ривожланишига боғлиқ ҳамда хўжа-
лик минерал-хомашё секторининг мамлакат 
иқтисодиётидаги роли билан белгиланади, 
қазиб чиқариш, бойитиш ва қайта ишлаш-
ни ўз ичига олади.
Минерал захираларнинг қайта тиклан-
маслиги улардан оқилона фойдаланиш за-
рурати, қазиб чиқариш, қайта ишлаш ва та-
шишда нест-нобуд бўлишини камайтириш, 
шунингдек, иккиламчи хом ашё сифатида 
ишлатиш ва минерал захиралардан фойда-
ланишда экологик-иқтисодий ёндашувга 
риоя қилиш лозимлигини тақозо этади.
Минерал-хом ашё захираларига бўлган 
эҳтиёж истеъмол маҳсулотлари ишлаб 
чиқаришга нисбатан жадал суръатларда 
ортиб бормоқда. Бу, асосан, ишлаб 
чиқаришни ривожлантириш ва такомил-
лаштириш, унинг энергетик ва техникавий 
қуролланганлик даражасини ошириш учун 
кўп миқдорда табиий захиралар зарурлиги 
билан белгиланади.
Минерал-хом ашё захиралари ролининг 
ортиб бориши уларга нисбатан эҳтиёжнинг 
ўсиши билангина эмас, балки уларнинг 
ўзига хос хусусиятлари ва меҳнат унумдор-
лигига таъсири билан ҳам белгиланади. 
Бундан ташқари, ишлаб чиқаришни ривож-
лантириш суръатлари ва даражаси кўп 
жиҳатдан фойдали қазилмалардан фойда-
ланиш самарадорлиги кўламлари ва дара-
жасига боғлиқдир.
Ўзбекистон Республикасида ишга соли-
наётган фойдали қазилма конлари бошқа 
мамлакатлардан ўзининг жуда катта захи-
ралари билангина эмас, балки қуйидаги 
бир қатор хусусиятлари билан ҳам ажралиб 
туради:
биринчидан, табиий ва минерал-хомашё 
захиралари йирик конларда тўпланган 
бўлиб, уларни қазиб олинган жойнинг 
ўзидаёқ комплекс қайта ишлаш имконияти 
бор;
иккинчидан, фойдали қазилмаларнинг 
кўпгина турлари таркибида фойдали ком-
понентлар юқори даражада бўлибгина 
қолмай, катта миқдорда йўлдош элемент-
ларга ҳам эга;
учинчидан, конларнинг кўпчилигида 
очиқ усулда ишлаш мумкин, рудаларни 
бойитиш технологияси ҳам нисбатан од-
дий. Бу технология кўп миқдорда фойдали 
компонентлар чиқариш ва жаҳон бозорида 
харидоргир маҳсулот олишни таъминлайди;
тўртинчидан, кўпгина фойдали қазилма 
конлари яхши ўзлаштирилган, аҳоли зич 
яшайдиган ҳудудларда жойлашган. Улар 
қулай транспорт инфратузилмаси, шу жум-
ладан, суюқ ва газ ҳолатидаги фойдали 
қазилмалар учун қувур транспортига эга.
Бир қатор фойдали қазилмалар, чунон-
чи, олтин, уран, мис, табиий газ, вольфрам, 
калий тузлари, фосфорит, каолин бўйича 
Ўзбекистон тасдиқланган захиралар ва 
истиқболли рудалар жиҳатидан дунёда 
етакчи ўринларни эгаллайди.
Маълумки, бозор иқтисодиёти шароити-
да минерал-хом ашё захиралари ҳам ички, 
ҳам ташқи бозорнинг истеъмол объекти 
бўлиб ҳисобланади. Шу туфайли, тоғ-кон 
саноати ишлаб чиқараётган маҳсулотлар 
миллий иқтисодиётнинг қуйидаги муаммо-
28
ИҚТИСОДИЁТНИНГ РЕАЛ СЕКТОРИ / РЕАЛЬНЫЙ СЕКТОР ЭКОНОМИКИ



Download 0.78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   89




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling