Иқтисодиёт назарияси ва макроиқтисодиёт / экономическая теория и макроэкономика махмудов Н. М., Ҳакимов Ҳ. А
ИҚТИСОД ВА МОЛИЯ / ЭКОНОМИКА И ФИНАНСЫ
Download 0.78 Mb. Pdf ko'rish
|
ИҚТИСОД ВА МОЛИЯ / ЭКОНОМИКА И ФИНАНСЫ 2016, 3
ларини ечишга йўналтирилган бўлиши ло- зим: ● халқ хўжалиги талабини анъанавий турдаги минерал-хом ашёлар билан тўлиқ таъминлаш; ● ташқаридан кириб келаётган минерал- хом ашёлар ўрнини тўлдириш; ● миллий хўжаликнинг янги соҳаларини хом ашё билан таъминлаш; ● экологик вазиятни (кимёвий ўғитларни табиий ўғитларга алмаштириш) ва санитар- гигиеник вазиятни (йод, бром, шифобахш минераллар) яхшиланишини ташкил этиш; ● ташқи бозорни ўзлаштириш ва ижо- бий савдо балансини ташкил этиш. Шулардан келиб чиқиб, бозор иқти- содиёти шароитида мамлакат минерал- хомашё базасини мустаҳкамлашда улардан самарали ва оқилона фойдаланиш лозим. Ўзбекистонда Менделеев даврий жадва- лининг деярли барча элементлари топил- ган. Ҳозирга келиб, республикада 2900 дан ортиқ фойдали қазилма конлари ва улар намоён бўлган истиқболли жойлар, 100 хилга яқин минерал хом ашё қидириб то- пилган, шундан тахминан 65 туридан ҳозирдаёқ саноат ва қишлоқ хўжалигида фойдаланилмоқда. 1000 тага яқин кон, шу жумладан, 168 та нефть, газ ва кондесат кони, 51 та қим- матбаҳо металлар кони, 41 та рангли, но- дир ва радиоактив металлар кони, 3 та кўмир кони, 22 та кон – маъдан, 14 та кон – кимёвий ва 24 та ярқирама тош хом ашёси кони, 522 та турли мақсадда фойдаланила- диган қурилиш материаллари ва 151 та чу- чук ва минерал ер ости сувлари конлари қидириб топилган. Ҳозирча уларнинг 45 фоизи ишлатишга жалб қилинган. Республикамизнинг умумий минерал- хом ашё салоҳияти тахминан 3,5 триллион долларни ташкил килади. Ишлатиш учун тайёрлаб қўйилган фойдали қазилмалар за- хиралари 1025 млрд АҚШ долларига баҳоланмоқда. Шуни қайд қилиш керакки, республикада нисбатан қисқа муддат ичида 200 млрд доллар миқдорида хом ашё қазиб олинди 1 . Тайёрлаб қўйилган захиралар негизида республикада 535 та кон, шахта, карьер, нефть-газ конлари, 420 та сув олиш жойла- ри, бальнеологик шифохоналар, шифобахш сувларни қуйиш шохобчалари ишлаб ту- рибди. Ўзлаштиришга тайёрлаб қўйилган минерал-хом ашё захиралари нафақат иш- лаб турган кон қазиб чиқариш мажмуала- рининг узоқ муддатли истиқболини таъ- минлайди, балки уларнинг қувватини оши- риш, энг муҳим фойдали қазилмалар (ол- тин, уран, мис, қўрғошин, рух, кумуш, литий, фосфоритлар, калий тузлари, флюо- рит, кварц-дала-шпат, агрокимёвий маъ- данлар ва бошқалар) қазиб олишни қайтадан ташкил этиш имконини ҳам бера- ди. Ҳар йили республика конларидан тах- минан 5,5 млрд доллар миқдорда фойдали қазилмалар олинмоқда ва улар ўрнига 6-7 млрд долларлик янги захиралар қўшил- моқда. Республикамиз муҳим фойдали қазилма- лар қаторига кирувчи: олтин, уран, мис, та- биий газ, вольфрам, калий тузлари, фосфо- ритлар ва каолинларнинг тасдиқланган за- хиралари ва уларнинг келажакдаги истиқ- боллари бўйича дунёда етакчи ўринларни эгаллайди. Аксарият конларнинг бир-бирига яқин жойлашганлиги ва учрайдиган фойдали қўшимчаларни қазиб олиш мумкинлиги объектларнинг аҳамиятини анча оширади. Аммо минерал-хом ашё негизини ривож- лантиришда катта имкониятлар борлигига қарамай, бу соҳада кўпгина муаммолар ҳам мавжуд. Кейинги йилларда жаҳон бозорида ол- тин ва бошқа рангли металларнинг нархи жуда пастлаб кетди. Бу ҳол энергетика хом ашёсига ҳам тааллуқлидир. Бундай шароит- да фақат юқори сифатли, яъни таркибида фойдали қўшимчалар миқдори кўп, ишла- 1 Тошпулатова Л.М. Минтақанинг ижтимоий- иқтисодий салоҳияти. – Т.: ТДИУ, 2004. -123-б. 29 ИҚТИСОДИЁТНИНГ РЕАЛ СЕКТОРИ / РЕАЛЬНЫЙ СЕКТОР ЭКОНОМИКИ |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling