Иқтисодиёт назарияси ва макроиқтисодиёт / экономическая теория и макроэкономика махмудов Н. М., Ҳакимов Ҳ. А
ИҚТИСОД ВА МОЛИЯ / ЭКОНОМИКА И ФИНАНСЫ
Download 0.78 Mb. Pdf ko'rish
|
- Bu sahifa navigatsiya:
- Мактаб кўлами коэффициенти
- Ногирон болаларни уйига бориб ўқитадиган
- Олис жойлардан келган болалар яшаши
ИҚТИСОД ВА МОЛИЯ / ЭКОНОМИКА И ФИНАНСЫ 2016, 3
БНЗ 7 – интернат-мактабда яшайдиган битта ўқувчига харажатлар базавий меъёри; N 5 – мактаб-интернатда яшайдиганлар- нинг ўртача йиллик сони. 6. Мактаб кўлами коэффициенти (К мк ) қуйидаги формула бўйича ҳисобланади: К мк =К · Ст/См бу ерда: К мк – мактаб кўлами коэффициенти; Ст – синфларнинг меъёрий тўлдирилув- чанлиги, "35"; См – мактабдаги синфларнинг ўртача тўлдирилувчанлиги; К – синфларнинг ўртача тўлдирилувчан- лиги қишлоқ жойларда 20 ўқувчидан, қолган ҳудудларда 25 ўқувчидан кам бўлган вазиятларда қўлланиладиган, «0,90» га тенг бўлган ҳисоблаш коэффи- циенти. 7. Гуруҳларда камида 30 ўқувчидан ибо- рат тўлдирилувчанликка эга куни узайти- рилган гуруҳларда қатнашадиган ўқув- чилар мавжуд бўлганда (бунда ота-оналар тўловидан озод бўлган кам таъминланган оилалар ўқувчиларининг сони куни узай- тирилган гуруҳларда қатнашадиган ўқув- чилар умумий сонининг 15 фоизидан ошиб кетмаслиги керак), куни узайтирил- ган гуруҳларни тутиб туриш амалга оши- рилади. Кам таъминланган оилалардан ўқувчи- лар ни куни узайтирилган гуруҳларда тутиб туришга харажатларнинг ҳисоб-китоби ха- ражатлар базавий меъёрини кам таъмин- ланган оилалар ўқувчилари сонига кўпай- тириш йўли билан амалга оширилади. 8. Ногирон болаларни уйига бориб ўқитадиган ўқитувчиларга иш ҳақи (ягона ижтимоий тўловни ҳисобга олган ҳолда) ва йўл ҳақи қиймати ойлик компенсация- ларини тўлашга мактаб харажатларини ҳисоблаш ушбу тоифа ўқувчилар мавжуд бўлганда, уларнинг сонини уйига бориб ўқитиш харажатлари базавий меъёрига кўпайтириш йўли билан амалга оширилади. 9. Олис жойлардан келган болалар яшаши учун умумтаълим мактабларида мактаб-интернат мавжуд бўлганда, мак- таб-интернатда яшовчи бир ўқувчига ха- ражатлар базавий меъёри қўлланилади. Бунда мактаб-интернатда яшайдиган бир ўқувчига харажатлар базавий меъёри мактаб-интернатларда болаларни тутиб туришнинг қонунчиликда белгиланган ҳақи ҳажми ва мактаб-интернатларда яшовчи ўқувчилар умумий сонининг кўпи билан 15%ини қамраб оладиган кам таъ- минланган оилалар болаларининг келти- рилган тўловдан озод қилишни эътиборга олган ҳолда ҳисобланган. 10. Умумтаълим мактаблари алоҳида ха- ражатлари бўйича тасдиқланган дебитор- лик харажатлари мавжуд бўлган вазиятда харажатлар базавий меъёрлари асосида ҳисобланган муассасалар харажатлари ҳажми қарздорлик суммасига камайтирил- ган бўлиши зарур. Муассасанинг кредиторлик мажбурияти мазкур муассасанинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобига, улар етишмаган ша- роитда эса харажатлар базавий меъёри асосида аниқланган маблағлар ҳажми дои расида қопланади. 11. Умумтаълим мактаби формулада ҳисобга олинмаган бошқа ёнилғи турлари билан иситилган вазиятда умумтаълим мактабларига муассаса харажатлари ҳаж- мига қўшимча равишда тегишли бюджет харажатларининг тасдиқланган кўрсаткич- лари доирасида харажатлар базавий меъёр лари асосида ҳисобланган ёнилғи (ўтин, мазут, печ ёнилғиси) харид қилиш харажатларини режалаштиришга рухсат этилади. 53 БЮДЖЕТ ТИЗИМИ / БЮДЖЕТНАЯ СИСТЕМА |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling