Иқтисодиёт назарияси ва макроиқтисодиёт / экономическая теория и макроэкономика махмудов Н. М., Ҳакимов Ҳ. А
ИҚТИСОД ВА МОЛИЯ / ЭКОНОМИКА И ФИНАНСЫ
Download 0.78 Mb. Pdf ko'rish
|
ИҚТИСОД ВА МОЛИЯ / ЭКОНОМИКА И ФИНАНСЫ 2016, 3
Қишлоқ жойларда жойлашган ва муас- саса лойиҳа қувватидан паст тарбияланув- чилар контингентига эга бўлган умумтаъ- лим мактаблари харажатлар сметасида куз-қиш мавсумига тайёрланиш маблағ- лари мазкур муассаса лойиҳа қуввати ҳисоб-китобида кўзда тутилади. Умумтаълим мактаблари харажатлари ҳажмини ҳисоблаш натижасида бюджет маблағлари қолдиқлари ҳосил бўлган ва- зиятда бир ўқувчига харажатлар базавий меъёрлари ва уларга тузатиш коэффици- ентлари асосида мактаб раҳбариятига му- ассаса моддий-техник асосини мустаҳкам- лаш чора-тадбирларини харажатлар сме- тасига киритишга рухсат этилади. 17. Харажатлар базавий меъёрлари ва уларга тузатиш коэффициентлари қўллаш йўли билан ҳисобланган умумтаълим мак- табларининг тасдиқланган харажатлар сме тасига ўзгаришлар қуйидаги ҳолатларда киритилади: – коммунал хизматлар тарифлари, иш ҳақи ҳажмининг ўзгариши ва ҳ.к.; – қабул қилинган меъёрий-ҳуқуқий ҳуж жатларга мувофиқ; – янги ўқув йилига умумтаълим макта- би ўқувчилари ҳақиқий сонининг режа- лаштирилганидан катта оғишида (5% дан ортиқ); – ҳомиладорлик ва туғруқлар бўйича нафақа тўловига қўшимча маблағлар аж- ратилганда; – умумтаълим мактаби харажатлари сметаси бўйича тежалган (фойдаланилма- ган) бюджет маблағлари мавжуд бўлмаган вазиятда; – маҳаллий ҳокимият органларининг тегишли қарорлари бўйича кўзда тутилма- ган харажатларни қоплашга қўшимча маб- лағлар ажратилганда. 18. Молия вазирлигининг Бош назорат- тафтиш бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари харажатлар базавий меъёрла- ри, уларнинг ўсиш коэффициентлари, умум таълим мактаблари бюджетларини ҳисоблашда фойдаланилган миқдорий кўрсаткичларни қўллашнинг тўғрилиги ҳамда улар бюджети тўғрилигининг асос- ланганлигини текширишни таъминлайди (1-илова). Жон бошига молиялаштириш тизимини жорий қилишнинг асосий мақсади бюджет маблағлари харажатининг самарадорлиги- ни ошириш билан боғлиқдир. Бу нафақат маҳаллий бошқарув органларининг вако- латларидан келиб чиққан молиялашти- ришдаги масала, балки давлат муассаса- ларининг масаласидир. Ўзбекистон Респуб ликаси Конституциясида белгилан- ган фуқароларнинг таълим олиш ҳуқуқ- ларининг молиявий таъминотининг кафо- латланиши давлатнинг барча орган ва му- ассасалари томонидан таъминланади. Таълим муассасаларини норматив услубда молиялаштириш болаларнинг иж- тимоий келиб чиқиши ва оилаларининг моддий ҳолатидан қатъи назар, бюджет маблағларининг ҳар бири учун бир хилда тўланишини кафолатлайди. Бундай молия- лаштириш таълим муассасаларига ажрати- лаётган маблағлар миқдорини ҳар бир ўқувчи учун лозим бўлган сифатини таъмин лашни кафолатлайди. Бюджет маб- лағларининг миқдори таълим дастурлари- нинг хусусиятлари, турлари ва кўри- нишлари ҳамда ўқувчилар контингентла- рини ҳисобга олган ҳолда амалга ошири- лади. Таълим муассасасида жон бошига нормативнинг қўлланилиши молиявий маблағлар режалаштирилишининг объек- тивлиги, ўқув муассасаларининг рағбар- лан тирилиши ва ўзларининг хўжалик фао- лиятларини кенгайтириш, бюджетдан таш- қари жамғармаларини шакллантиришга ундайди. Жон бошига молиялаштиришнинг ижо- бий самараси, ташкилот бюджети шаклла- нишида унинг раҳбарияти синфларнинг 55 БЮДЖЕТ ТИЗИМИ / БЮДЖЕТНАЯ СИСТЕМА |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling