Иқтисодиётни тартибга солишда давлатнинг роли


Download 89.56 Kb.
bet9/13
Sana27.02.2023
Hajmi89.56 Kb.
#1233920
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13
Bog'liq
Иқтисодиётни тартибга солишда давлатнинг роли-fayllar.org

Хулосалар


  • 1 . Иқтисодий сиёсат иқтисодиёт иштирокчиларини тутган йўлйўриқлари ва қўллаган чора-тадбирлари сифатида микро, макро ва мета (халқаро) даражада бўлади. Микросиёсат - бу фирмалар ва хонадонларнинг сиёсати. Макросиёсат - бу давлатнинг миллий иқтисодиётга оид сиёсати. Метасиёсат турли давлатлар, халқаро компаниялар ва халқаро ташкилотларнинг жаҳон иқтисодиётига тааллуқли сиёсатидир. Хонадон сиёсати ўз истеъмолини максимумлаштириш, келажак учун жамғарма ҳосил этиш ва ниҳоят жамғарма кадр-қийматини сақлаб қолишга қаратилади. Фирма сиёсати фойдани максимумлаштириш ва ўз мавқеини мустаҳкамлашни кўзлайди. Бу сиёсат таркибан ишлаб чиқариш, тижорат, нарх, молия ва рақобат сиёсатидан иборат бўлади.

  • 2 . Давлатнинг сиёсати унинг иқтисодиётдаги ўрнидан келиб чиқади. Давлат иқтисодиётнинг оддий иштирокчиси эмас, балки уни тартиблаб турувчи куч бўлиб, иқтисодиётга бозор қонун-қоидаларига тўсқинлик қилмайдиган, балки буларга шароит яратиб берадиган даражада аралашади. Бунга у ўз сиёсати орқали эришади. Бу сиёсатнинг мақсади умумиллий бўлиб, барқарор иқтисодий ўсишни, иқтисодий мустақилликни, иқтисодий хавфсизликни, миллий пул кадрқийматининг барқарорлигини, халқ фаровонлигини, миллий Иқтисодиётнинг интеграциялашувини ва ниҳоят, миллий Иқтисодиётнинг келажагини таъминлашдан иборатдир. Давлат ўз сиёсатини иқтисодий, хукукий ва сиёсий-маъмурий воситалар ёрдамида амалга оширади.

  • 3 . Давлатнинг монетар сиёсати - бу пул-кредит сиёсати бўлиб, пул муомаласини тартиблашни кўзлайди. Бу таркибан қайта молиялаштириш ёки учёт сиёсати, очиқ бозор операцияларини ўтказиш сиёсати, мажбурий резерв сиёсатидан иборат бўлади. Бу билан иқтисодиёт керакли миқдорда пул билан таъминланади, яъни унинг етарли даражада монетизациялашувига эришилади. Монетар сиёсат қаттиқ ва юмшоқ бўлади. Қаттиқ сиёсат қўлланилганда пул эмиссиясига йўл берилмайди, пул массаси қисқартирилади. Юмшоқ сиёсат бўлганда пул массасининг ўсишига тўсқинлик қилинмайди, Иқтисодиётнинг пул билан таъминланиши кўпайтирилади.

Download 89.56 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling