Иқтисодиётни тартибга солишда давлатнинг роли


Download 89.56 Kb.
bet11/13
Sana27.02.2023
Hajmi89.56 Kb.
#1233920
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13
Bog'liq
Иқтисодиётни тартибга солишда давлатнинг роли-fayllar.org

Асосий таянч тушунчалар


  • Иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солиш (ИДТТС) - қонунчилик, ижро ва назорат қилиш характеридаги тадбирлар тизимини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.

  • ИДТТС мақсади - иқтисодий ва ижтимоий барқарорликни таъминлаш, иқтисодий тизимни мустаҳкамлаш ва уни ўзгариб турувчи шароитга мослаштиришга қаратилади.

  • Давлатнинг иқтисодий вазифалари - иқтисодий тизимнинг амал қилишига шарт-шароит яратиш ва иқтисодиётни тартибга солиш ҳамда иқтисодий ўсишни таъминлашга қаратилган чоратадбирлардан иборат бўлади.

  • ИДТТС усуллари - тартибга солишнинг маъмурий ва иқтисодий воситалари бирлиги.

  • Бевосита усуллар - иқтисодиётни тартибга солишнинг таъқиқлаш, рухсат бериш ва мажбур қилиш характеридаги маъмурий воситалари.

  • Билвосита усуллар - иқтисодиётни тартибга солишнинг иқтисодий восита ва дастаклари.

  • Иқтисодий сиёсат - бу иқтисодиёт субъектларининг уз фаолиятига оид йўл-йуриқлари ва саъй - ҳаракатларининг мажмуасидир.

  • Микросиёсат - бу фирмалар ва хонадонларнинг сиёсати.

  • Макросиёсат - бу давлатнинг миллий иқтисодиётга оид сиёсати.

  • Мегасиёсат - турли давлатлар, халқаро компаниялар ва халқаро ташкилотларнинг жаҳон иқтисодиётига тааллуқли сиёсатидир.

  • Хонадон сиёсати - ўз истеъмолини максимумлаштириш, келажак учун жамғарма ҳосил этиш ва ниҳоят жамғарма кадрқийматини сақлаб қолишга қаратилади.

  • Фирма сиёсати - фойдани максимумлаштириш ва ўз мавқеини мустаҳкамлашни кўзлайди. Бу сиёсат таркибан ишлаб чиқариш, тижорат, нарх, молия ва рақобат сиёсатидан иборат бўлади.

  • Давлатнинг иқтисодий сиёсати - унинг иқтисодиётдаги ўрнидан келиб чиқади. Давлат иқтисодиётнинг оддий иштирокчиси эмас, балки уни тартиблаб турувчи куч бўлиб, иқтисодиётга бозор қонун-қоидаларига тўсқинлик қилмайдиган, балки буларга шароит яратиб берадиган даражада аралашади. Бунга у ўз сиёсати орқали эришади. Бу сиёсатнинг мақсади умумиллий бўлиб, барқарор иқтисодий ўсишни, иқтисодий мустақилликни, иқтисодий хавфсизликни, миллий пул кадр-қийматининг барқарорлигини, халқ фаровонлигини, миллий Иқтисодиётнинг интеграциялашувини ва ниҳоят, миллий Иқтисодиётнинг келажагини таъминлашдан иборатдир. Давлат ўз сиёсатини иқтисодий, хукукий ва сиёсиймаъмурий воситалар ёрдамида амалга оширади.

Download 89.56 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling