Иқтисодиётнинг реал сектори / реальный сектор экономики


ДАвЛАТ бЮДжЕТИ ИжРОСИ вА ҒАзНАЧИЛИК


Download 214.76 Kb.
Pdf ko'rish
bet2/6
Sana18.03.2023
Hajmi214.76 Kb.
#1281713
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
davlat-byudzheti-izhrosi-va-aznachilik-tizimi-ayrim-muammo-va-echimlar (1)

ДАвЛАТ бЮДжЕТИ ИжРОСИ вА ҒАзНАЧИЛИК
ТИзИмИ: АЙРИм муАммО вА ЕЧИмЛАР
проф. м. Остонақулов
Тошкент Давлат Иқтисодиёт
университети
Молия тизими молиявий муносабатларнинг давлат бюджети, бюд-
жетдан ташқари фондлар, давлат кредитлари, суғурта фондлари, 
фонд бозорлари ва корхоналар молиясини ўз ичига олади. Давлат бюд-
жети, бюджетдан ташқари фондлар, давлат кредитлари, суғурта 
фондлари ва фонд бозорлари умумдавлат молиясини ташкил қилади.


ИқТИСОД вА мОЛИЯ / ЭКОНОмИКА И ФИНАНСы №4, 2011
45
банки билан биргаликда амалга оширилади. 
Ўзбекистон республикаси Молия вазирлиги 
Ғазначилиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари 
давлат бюджетининг касса ижросини таъмин-
лайди. Банклар Ўзбекистон республикаси Мар-
казий банкининг топшириғига биноан давлат 
бюджетининг касса ижроси операцияларини 
бажаради.
Бюджет маблағлари олувчиларнинг хара-
жатлари уларнинг Ўзбекистон республикаси 
Молия вазирлиги Ғазначилигида ёки унинг 
ҳудудий бўлинмаларида очилган шахсий 
ҳисобварақларидаги бюджетдан ажратил-
ган маблағлар қолдиқлари доирасида тўлов 
топшириқномалари бўйича амалга ошири-
лади.» 
Қонуннинг шу моддасига асосланиб 
ғазначилик тизимига қуйидагича таъриф 
бериш мумкин: Ғазначилик тизими – дав-
лат бюджети касса ижроси жараёнида давлат 
бюджети (турли даражадаги бюджетлар, шу 
жумладан давлат мақсадли фондлари) касса 
ижросини таъминлашни, давлат бюджети ғазна 
ижросининг принципларини, турли даража-
даги бюджетлар ўртасида ҳамда турли дара-
жадаги бюджетлар билан бюджет маблағлари 
олувчилар (бюджет ташкилотлари ва бошқа 
бюджет маблағлари олувчи ташкилотлар) 
ўртасида вужудга келадиган муносабатларни 
ўзида ифодалайди. 
Ғазначилик тизимига босқичма-босқич: 
(1) ҳуқуқий-меъёрий база яратиш, (2) 
Ғазначиликнинг моддий-техник базасини 
яратиш, (3) Ғазначилик тизими учун кад-
рларни тайёрлаш ҳамда (4) давдат молиясини 
бошқаришнинг ахборот тизимини яратиш йўли 
билан ўтилади. давлат бюджети ғазна ижро-
сига босқичма-босқич ўтиш режаси Ўзбекистон 
республикаси Ғазначилигини ташкил этиш кон-
цепциясига асосан ишлаб чиқилган.
Ғазначилик (ёки ғазначилик органлари) – 
бу давлат бюджетининг ғазна ижроси қонун 
ҳужжатларида белгилаб қўйиладиган мах-
сус ваколатли молия органи ҳамда унинг 
Қорақалпоғистон республикаси, вилоятлар, 
туманлар, шаҳарлардаги ҳудудий бўлинмалари 
йиғиндисидир.

Download 214.76 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling