Иқтисодиётнинг реал сектори / реальный сектор экономики
РЕАЛЬНЫЙ СЕКТОР ЭКОНОмИКИ/ИқТИСОДИЁТ РЕАЛ СЕКТОРИ
Download 214.76 Kb. Pdf ko'rish
|
davlat-byudzheti-izhrosi-va-aznachilik-tizimi-ayrim-muammo-va-echimlar (1)
- Bu sahifa navigatsiya:
- ДАвЛАТ бЮДжЕТИ вА ҒАзНАЧИЛИК ТИзИмИ / гОСуДАРСТвЕННЫЙ бЮДжЕТ И КАзНАЧЕЙСКАЯ СИСТЕмА
РЕАЛЬНЫЙ СЕКТОР ЭКОНОмИКИ/ИқТИСОДИЁТ РЕАЛ СЕКТОРИ
ИқТИСОДИЁТНИНг РЕАЛ СЕКТОРИ / РЕАЛЬНЫЙ СЕКТОР ЭКОНОмИКИ ИқТИСОДИЁТНИНг РЕАЛ СЕКТОРИ / РЕАЛЬНЫЙ СЕКТОР ЭКОНОмИКИ 45 ДАвЛАТ бЮДжЕТИ вА ҒАзНАЧИЛИК ТИзИмИ / гОСуДАРСТвЕННЫЙ бЮДжЕТ И КАзНАЧЕЙСКАЯ СИСТЕмА ИқТИСОД вА мОЛИЯ / ЭКОНОмИКА И ФИНАНСы №4, 2011 46 республикаси бюджетига, маҳаллий бюджетга ҳамда давлат мақсадли фондларига бюджет ссудалари бериш тушунилади. Ўзбекистон республикасининг ғазначилик тизими уч поғона қилиб ташкил қилинган. Унинг биринчи поғонаси бўлиб Ўзбекистон респу- бликаси Молия вазирлигининг Ғазначилиги, иккинчи поғонаси – Қорақалпоғистон респу- бликаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий ғазначилик бошқармалари ва учинчи поғонаси – туман (шаҳар) ғазначилик бўлинмалари ҳисобланади. Ўзбекистон республикаси ғазначилик тизимининг асосий элементлари бўлиб: (1) ғазначиликнинг ягона ғазна ҳисобварағи; (2) ғазначиликнинг Бош китоби; (3) ғазначиликда кассани режалаштириш ва бошқариш ҳамда (4) ғазначиликнинг ахборот тизими (давлат молиясини бошқаришнинг ахборот тизими) ҳисобланади. Ғазначилик тизимида бюджет ижроси: (1) касса ягоналиги, (2) шахсий ҳисобварақлар орқали молиялаштиришнинг ҳисобини юри- тиш, (3) бюджет тиниқлиги, (4) бюджет маж- буриятларининг лимити, (5) шартномаларни рўйхатга олиш ва (6) тендер танловлари ва конкурслар ўтказилиши каби принципларга асосланади. давлат бюджети ижросини ғазначилик тизимига ўтиш: (1) давлат бюджетини сама- рали бошқаришни амалга ошириш таъмин- лаш; (2) давлат бюджети маблағларидан сама- рали фойдаланишни таъминлаш; (3) бюджет маблағларидан мақсадли фойдаланиш устидан назоратни кучайтириш ҳамда (4) давлат бюд- жети ижроси тўғрисидаги ҳисоботни тайёрлаш муддатини қисқартириш ва сифатини янада яхшилашни кўзда тутади. Ғазначилик органлари бюджет маблағлари олувчиларнинг (бюджет ташкилотлари ва бошқа бюджет маблағлари олувчи ташкилотларнинг) мажбуриятини ижрога қабул қилади ва кейин тақдим қилинган маҳсулотлар ва кўрсатилган хизматлар учун уларнинг номидан ва уларнинг топшириғига асосан тўлаб бериш ваколатини ўзига олади ва бюджет маблағларини мақсадли ишлатилишини таъминлаш асосида тўловни амалга оширади. Ғазначилик тизими давлат бюджети ижро- сини олиб боришнинг бир шакли бўлиб, унда давлат бюджети даромадларини ягона ғазна ҳисобварағида тўпланиши таъминланади, бюджет маблағларидан фойдаланиши усти- дан назоратни амалга оширилади, шунингдек давлат ташқи ва ички қарзларини бошқаришда хизмат кўрсатилади ҳамда бюджетдан ташқари мақсадли фондлар, бюджет ташкилотлари- нинг бюджетдан ташқари маблағлари пул оқимларини мониторингини олиб борилади. Ғазначилик тизимини банк тизимидан прин- ципиал фарқи - барча ҳисобварақларни ўрнига ягона ғазна ҳисобварағини юритилиши. Бюджет маблағлари олувчиларнинг барча даромадлари ягона ғазна ҳисобварағи доирасида очилган шаҳсий ҳисобварақларида қайд қилинади. пул маблағлари аслида бюджет маблағлари олув- чилар ихтиёрида бўлмайди. Уларнинг шахсий ҳисобварақлари фақат бухгалтерия ҳисобини олиб бориш мақсадида юритилади. Тизим шун- дай ишлайди: ғазначилик органлари бюджет маблағлари олувчилардан топшириқларни олади, улар белгиланган тартибда текшири- лади ва ҳужжатлар – тўлаб берилиши учун банкка юборилади, банк эса тегишли опера- цияларни амалга оширади. Ягона ғазна ҳисобварағини яратилиши - ҳоҳлаган вақтда йиғилган даромадлар ҳажми тўғрисида, амалга оширилган харажатлар тўғрисида, бўш пул маблағлари тўғрисида маълумот олиш имконини беради. Ғазначилик бу ерда «кассир-назоратчи» ролини ўйнайди. Ҳукумат бюджет маблағлари ким ва қандай сарфланаётганини, қайси вазирлик тизимида ишлатилмаган маблағлар борлигини, қайси вазирликда маблағ етмаслигини кўриш имко- нин ярадати. Бюджет ижросида касса тафо- вутини юқори аниқлик билан прогноз қилиш имконияти пайдо бўлади. Ғазначилик рўйирост бюджет режалаш- тирилишини талаб қилади в бунга шароит яратади. Бу тизим бюджет ташкилотлари раҳбарларининг психологиясини ўзгартиради, уларни маблағлар бўйича ҳаёт кечиришга ҳамда қарзларни кўпайтиришга йўл қўймасликка ўргатади. давлат бюджетини бошқаришда ғазначилик тизимини амал қилиши натижасида: (1) қисқа вақт ичида давлатнинг молиявий ресурс- ларининг реал ҳажмини ва унинг прогноз кўрсаткичларини аниқлаш имконияти пайдо Download 214.76 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling