Иқтисодиётнинг реал сектори / реальный сектор экономики


ИқТИСОДИЁТНИНг РЕАЛ СЕКТОРИ / РЕАЛЬНЫЙ СЕКТОР ЭКОНОмИКИ


Download 214.76 Kb.
Pdf ko'rish
bet5/6
Sana18.03.2023
Hajmi214.76 Kb.
#1281713
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
davlat-byudzheti-izhrosi-va-aznachilik-tizimi-ayrim-muammo-va-echimlar (1)

ИқТИСОДИЁТНИНг РЕАЛ СЕКТОРИ / РЕАЛЬНЫЙ СЕКТОР ЭКОНОмИКИ
ИқТИСОДИЁТНИНг РЕАЛ СЕКТОРИ / РЕАЛЬНЫЙ СЕКТОР ЭКОНОмИКИ
ДАвЛАТ бЮДжЕТИ вА ҒАзНАЧИЛИК ТИзИмИ /
гОСуДАРСТвЕННЫЙ бЮДжЕТ И КАзНАЧЕЙСКАЯ СИСТЕмА
46


ИқТИСОД вА мОЛИЯ / ЭКОНОмИКА И ФИНАНСы №4, 2011
47
бўлади; (2) давлат молиясининг ҳолати 
тўғрисидаги тезкор ахборотларни йиғиш, қайта 
ишлаш ва таҳлил қилиш таъминланади; (3) дав-
лат бюджетининг даромадлари ва харажатлари 
бўйича уларнинг касса ижросининг кунлик 
мониторинги ўтказилади; (4) тасдиқланган бюд-
жет маблағлари доирасида бюджет маблағлари 
олувчиларни товарлар ва хизматлар етказиб 
берувчилар олдида мажбуриятлар қабул 
қилиш босқичида (шартномалар, контрактлар 
тузиш вақтида) дастлабки назоратни амалга 
ошириш таъминланади; (5) молия органлари 
томонидан бюджет харажатларини ўз вақтида 
ва манзилли молиялаштириш билан бюджет 
маблағларини тасарруф қилувчи томонидан 
суистеъмол қилишни ва нотўғри ишлатили-
шини олдини олиш мақсадида жорий назо-
ратни амалга ошириш таъминаланади; (6) бюд-
жет маблағлари олувчилар мажбуриятларни 
олгандан кейин пул маблағларини ягона ғазна 
ҳисобварағидан тўғридан-тўғри таъминотчи-
ларнинг ҳисобварақларига ўтказиб берилиши 
натижасида пул оқимлари харакати бўйича 
жараёнлар қисқаради; (7) ғазначилик тизи-
мининг бир поғонасидан иккинчи поғонасига 
пул маблағларини ўтказишни соддалаштириш 
натижасида бюджет маблағларини тезкор 
ишлатилиши таъминланади.
Ҳозир амалдаги Ўзбекистон республикаси-
нинг «Бюджет тизими тўғрисида»ги қонуннинг 
37-моддасида «давлат бюджетининг касса 
ижросини ташкил этиш, шунингдек унинг дав-
лат даромадлари ва харажатларини ҳисобга 
олиш Ўзбекистон республикаси Молия вазир-
лиги томонидан Ўзбекистон республикаси 
Марказий банки билан биргаликда амалга 
оширилади» дейилган. Ўзбекистон республи-
касининг «давлат бюджетининг ғазна ижроси 
тўғрисида»ги қонунда эса ғазначиликнинг
асосий вазифалари сифатида давлат бюджети 
ғазна ижросининг бухгалтерия ҳисобини юри-
тиш кўрсатилган. Бу номутаносибликка аниқлик 
киритилиши лозим. 
Қонунчилик ҳужжатларида «давлат бюд-
жетининг касса ижроси» ва «давлат бюдже-
тининг ғазна ижроси» тушунчалари бўйича 
ҳам ноаниқлик мавжуд. Ҳозир амалдаги 
Ўзбекистон республикасининг «Бюджет 
тизими тўғрисида»ги қонуннинг 37-моддасида 
«Ўзбекистон республикаси Молия вазирлиги 
Ғазначилиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари 
давлат бюджетининг касса ижросини таъ-
минлайди» дейилган бўлса, Ўзбекистон респу-
бликасининг «давлат бюджетининг ғазна 
ижроси тўғрисида»ги қонуннинг 6-моддасида 
«давлат бюджетининг ғазна ижроси давлат 
бюджетининг барча даромадларини ягона 
ғазна ҳисобварағига киритишдан, шунинг-
дек давлат бюджетининг харажатларини шу 
ҳисобварақдан тўлашдан иборат» дейилган. 
Қонунчилик ҳужжатларида давлат бюджети 
ижросига тааллуқли шунга ўхшаш тушунча-
ларга аниқлик киритилса мақсадга мувофиқ 
бўлар эди.
Бюджет ижроси бюджет жараёнининг пал-
лаларидан бири ҳисобланади. Бу атамани 
иқтисодий адабиётларда ва амалияётда кенг 
ишлатилишига қарамасдан бу тушунчани маз-
муни масалаларига етарлича аҳамият берил-
майди 
Бюджет ижроси жараёни икки йўналиш 
бўйича, яъни, даромалар ва харажатлар 
бўйича амалга оширилади. Бюджетларни 
даромадлар бўйича ижроси даромадларни 
бюджетнинг ягона ҳисобварағига ўтказилиши 
ва қабул қилиниши, тартибга солинувчи даро-
мадларни тасдиқланган бюджетга мувофиқ 
тақсимланиши, бюджетга ортиқча тўланган 
даромад суммаларини қайтарилиши ҳамда 
бюджет даромадларининг ҳисобини олиб бори-
лиши ва тегишли бюджетларнинг даромад-
лари ҳақидаги ҳисоботларнинг тузилишини ўз 
ичига олади. Бюджетларни харажатлар бўйича 
ижроси бюджетнинг ягона ҳисобварағида мав-
жуд бўлган бюджет маблағлари доирасида рух-
сат бериш ва молиялаштириш бўйича мажбу-
рий амалларини бирин-кетин бажарилиши 
асосида амалга оширилади.
Юқоридагиларни ҳисобга олиб, бюджет 
ижроси – бу даромадларни шакллантириш ва 
давлатни молиявий режасига мувофиқ жорий 
молия йилига ажратиладиган бюджет ажратма-
лари доирасида давлат бюджети маблағларини 
харажат қилишдаги молия-пул муносабатлари 
мажмуи деб таърифланса мақсадга мувофиқ 
бўлади. 
жаҳонда бюджет ижросининг бир нечта 
тизимлари мавжуд. Ҳозир Ўзбекистонда бюд-
жет ижросининг ғазначилик тизимига (БиҒТ) 
ўтиш жараёни кетаяпти.

Download 214.76 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling