Иқтисодиётнинг реал сектори / реальный сектор экономики


Давлат бюджетининг ғазна ижроси


Download 214.76 Kb.
Pdf ko'rish
bet3/6
Sana18.03.2023
Hajmi214.76 Kb.
#1281713
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
davlat-byudzheti-izhrosi-va-aznachilik-tizimi-ayrim-muammo-va-echimlar (1)

Давлат бюджетининг ғазна ижроси – бу 
Ўзбекистон республикаси давлат бюджетининг 
(шу жумладан давлат мақсадли фондлари-
нинг) ва бюджет ташкилотларининг бюджет-
дан ташқари маблағларининг касса ижроси 
бўлиб, давлат бюджетининг барча даромад-
ларини ягона ғазна ҳисобварағига киритиш 
ҳамда давлат бюджетининг харажатларини шу 
ҳисобварақдан тўлаш ҳисобланади.
Ўзбекистон республикасининг «давлат бюд-
жетининг ғазна ижроси тўғрисида»ги қонунга 
кўра ғазначиликнинг (ғазначилик органла-
рининг) асосий вазифалари бўлиб: (1) давлат 
бюджетининг касса ижросини таъминлаш
(2) давлат бюджети маблағларининг тушуми 
ва сарфи устидан назоратни амалга ошириш; 
(3) давлат бюджети маблағларини бошқариш; 
(4) ягона ғазна ҳисобварағини ва ҳудудий 
ғазна ҳисобварақларини юритиш; (5) бюджет 
маблағлари олувчининг товар етказиб берувчи 
(иш бажарувчи, хизмат кўрсатувчи) билан 
тузилган шартномасини, шунингдек буюртма-
чининг давлат бюджети маблағлари ҳисобидан 
капитал қурилиш учун тузилган шартномасини 
мажбурий рўйхатдан ўтказиш; (6) давлат бюд-
жетида қайси юридик ёки жисмоний шахслар 
учун маблағлар назарда тутилган бўлса, ўша 
юридик ёки жисмоний шахслар номидан ва 
уларнинг топшириғига биноан тўловларни 
амалга ошириш; (7) давлат бюджети ғазна 
ижросининг бухгалтерия ҳисобини юритиш; 
(8) давлат бюджетининг ижроси тўғрисидаги 
ахборотни йиғиш, қайта ишлаш, таҳлил қилиш 
ва ҳисоботни тузиш; (9) Ўзбекистон республи-
касининг давлат ички ва ташқи қарзларига хиз-
мат кўрсатиш, Ўзбекистон республикасининг 
кафолатларини ижро этиш; (10) Ўзбекистон 
республикасига келаётган барча турдаги, шу 
жумладан номоддий шаклдаги инсонпарвар-
лик ёрдами ҳамда техник кўмаклашиш воси-
таларини тўлиқ ва тизимли ҳисобга олиш 
ҳисобланади. 
д а в л а т б ю д ж е т и м а б л а ғ л а р и н и 
бошқариш деганда (1) ғазначиликнинг 
ягона ғазна ҳисобварағидаги ва бошқа 
банк ҳисобварақларидаги давлат бюджети 
маблағларини давлат бюджетининг хара-
жатларини белгиланган муддатларда амалга 
ошириш учун йўналтириш, (2) давлат бюджети 
бўш маблағларини банк депозитлари ва бошқа 
активларга вақтинча жойлаштириш ҳамда (3) 
давлат бюджети бўш маблағлари ҳисобидан 
республика бюджетига, Қорақалпоғистон 

Download 214.76 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling