Иқтисодий фанларни ўқитиш


Download 3.37 Mb.
bet102/170
Sana02.12.2023
Hajmi3.37 Mb.
#1779544
1   ...   98   99   100   101   102   103   104   105   ...   170
Bog'liq
20 y Maxsus fanlarni oqitish metodikasi Oquv qollanma D Tojiboev

Б/Б/Б жадвали



Биз нималарни
биламиз?

Биз нималарни билишни
хоҳлаймиз?

Биз нимани билдик?

  1. Талаб ва уни ўзгаришига таъсир қилувчи омиллар

  2. Таклиф ва уни ўзгаришига таъсир қилувчи омиллар

  3. Талаб ва таклиф графиги

  4. Талаб ва таклиф қонуни

  5. Самарали танлов

  6. Бозор мувозанати

  7. Ялпи талаб ва ялпи таклиф ва бошқалар

  1. Ялпи талаб эгри чизиғини индивидуал талаб эгри чизиғига ўхшашлик сабаблари




  1. Ялпи таклиф эгри чизиғи, уни қисқа ва узоқ муддатли давр нуқтаи назаридан ўрганиш

  2. Ялпи таклиф эгри чизиғининг силжиши нимани кўрсатади?

  1. а) бойлик эффекти

б) процент ставкаси эффекти в) импорт эффекти
г) ялпи талаб детерминантлари
Қисқа муддатли даврда ялпи таклиф эгри чизиғи уч бўлакка бўлинади:

а) горизонтал ёки Кейнс бўлаги;


б) оралиқ бўлак;
в) вертикал ёки классик бўлак.

  1. Узоқ муддатли даврда вертикал ҳолда, яъни барча ресурслар ишга солинган ҳолатда бўлишини.

  2. Детерминантлар ўзгарганда маҳсулот бирлигига тўғри келадиган ишлаб чиқариш харажатлари ўзгаради. Таклиф эгри чизиғи ўнгга ёки чапга силжийди.



Навбатдаги қадам «Нималарни билишни хоҳлашимиз»ни аниқлаш.

Бунда ўқитувчининг маҳорати катта роль ўйнайди. Чунки саволни талабалардан
«тортиб олиш»имиз керак.
Бунинг учун ўқитувчи йўналтирувчи саволлар билан аудиторияни диққатини жалб қилади.

  1. Индивидуал талаб ва ялпи талаб эгри чизиғининг шакли бир хил. Талаб эгри чизиғини шундай шаклда бўлишига даромад ва ўрин босиш эффекти сабаб бўлади. Шу фикрлар асосида савол тузиб, иккинчи ялпи талаб эгри чизиғини даромад ва ўрин босиш эффекти билан тушунтириб бўлмайди. Уни қандай тушунтириш мумкин?

Устунга “Биз нималарни билишни хоҳлаймиз?” деб ёзиб қўямиз.

  1. Ўқитувчи талабаларни ялпи таклиф эгри чизиғини ифодаланишида фарқ бор йўқлигини билиш керакми ёки йўқлиги ҳақида ўйлашга ундайди.

Талабалар ўз фикрларини билдиришади. Демак, ялпи таклиф эгри чизиғини тасвирлашда ҳам фарқ бор экан. Биз унинг сабабини аниқлашимиз керак. Яна бир савол тузиб, уни ҳам иккинчи устунга ёзиб қўямиз.

  1. Ялпи таклифга ҳам ялпи талабга ўхшаб таъсир қилувчи омиллар бормикан? Бўлса, улар ялпи таклифга қандай таъсир қилади, дея талабаларнинг жавоби асосида яна бир савол тузиб, иккинчи устунга ёзиб қўямиз.

Нечта савол тузиш, албатта, мавзуга, уларда муҳокама қилинадиган узвий саволларга, ўқитувчининг бу методни қандай қўллашига боғлиқ.
Навбатдаги қадам. Саволларга жавоб топиш.

Бунда ҳам турлитуман усулларни қўлласа бўлади.
Агар маъруза дарси бўлса, ўқитувчи қўйилган саволларга жавоб тариқасида маърузани баён қилади ва талабаларга жавобни дафтарларига индивидуал тарзда ёзиб қўйишлари ҳамда учинчи устунни тўлдиришлари лозимлигини уқтиради.
Ўқитувчи семинар дарсида ким нималар ёзди, учинчи устунни қандай тўлдирди, деб сўраб дарсни давом эттириши ёки келгуси маърузадан олдин ким қандай тўлдирганини кўриб чиқиши мумкин.
Семинар дарсида учинчи устунни индивидуал, жуфтлик ёки кичик гуруҳлар тўлдириб, уларни бутун гуруҳда муҳокама қилиб, якун ясалади.
а) Бунда қўйилган саволга жавобларни талабалар маъруза эшитиб олдими ёки ўзлари китобдан мустақил ўрганиб келишдими эътибор бериш керак. Ҳар икки ҳолда ҳам қайси саволларга жавоб топилганини «Биз нималарни билдик?» устунига ёзишлари лозим.
б) Ўқитувчи албатта муҳокама жараёнида талабалардан савол қўйилмаган бўлса ҳам яна нималарни билиб олганликларини сўраши ва уларни учинчи устунга ёзиб қўйишларини айтиши керак.
в) Биринчи «Нималарни биламиз?» устунида билдирилган жавоблар ишончлилигини муҳокама қилиш мақсадга мувофиқ.
г) Иккинчи устунда қайси саволлар жавобсиз қолган бўлса, жавоб топиш учун қандай манбаларга мурожаат қилишларини кўрсатиш керак.
Ўқитувчи вақтни тўғри тақсимлаши учун «ақлий ҳужум» методини қўллаб, талабадан билганларини аниқлашга, маъруза матнини ёки китобларни ўқиш, маърузани баён қилиш учун кетадиган вақтини аввалдан режалаштириб қўйиши, шу асосда дарсни ташкил қилиши зарур.
Талабаларни жадвални тўлдирганликларига қараб, баҳолаш мезонларини ишлаб чиқиши ва эълон қилиши керак. Бунда диққат иккинчи ва учинчи устунларга қаратилиши лозим.




Download 3.37 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   98   99   100   101   102   103   104   105   ...   170




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling