Иқтисодий фанларни ўқитиш
Download 3.37 Mb.
|
20 y Maxsus fanlarni oqitish metodikasi Oquv qollanma D Tojiboev
1§. Ўқув ва илмий адабиётлар устида мустақил ишлашни ўргатувчи методлар
Китоб устида мустақил ишлаш Ўқувчи, талабаларни ўқитишда қўлланиладиган энг муҳим методлардан бири китоб устида иш лашдир. Бу методнинг афзаллиги шундаки, у китобхонга ўқув ахборотини унинг ўзига хос суръатда ва қулай вақтда олишини таъминлайди. Ўқув адабиётлари билан ишлаш методларига хос функцияларни барчасини бажаради. Китоб устида мустақил ишлашнинг мақсади унинг таркиби билан танишиб чиқиш, тезда қараб чиқиш, алоҳида бобларни ёки параграфларни синчиклаб ўқиш, берилган материални ўрганиш, алоҳида боб ёки бутун китобга реферат ёзиш, айрим қоидаларни ёдлаш ва бошқа усуллар тарзида бўлиши мумкин. Шунинг учун бу методнинг қўйилган мақсаддан келиб чиқиб, турли модификацияларда қўллаш мумкин. Китоб устида ишлаш ўқувчи, талаба учун мураккаб ва қийин метод саналади. Жуда кўп ўқувчи, талабалар ўқишни билганлари ҳолда китоб билан ишлашни етарли даражада билмай ёки ўқиганларининг маъносига тўлиқ етмаган ҳолда битирадилар. Бунга сабаб нима? Нима сабабдан ўқувчилар ҳам, талабалар ҳам ўқув адабиётлари билан ишлашни қийин кўришади? Бир гуруҳ методистлар (Beck ва бошқалар, 1993) тадқиқот ўтказиб, бунинг икки асосий сабабини аниқлашди: Биринчидан, дарсликлар, кўпинча ноаниқ, мужмал ёзилган бўлади, ҳеч бўлмаганда матнни тушуниш учун зарур бўлган барча ахборотни камданкам ҳолатда қамраб олади. Иккинчидан, китобхон ноаниқ ёзилган матнга дуч келгач, типик ҳолатда ўзини пассив тутади. Шунинг учун америкалик педагоглар томонидан «муаллифдан сўранг» методи ишлаб чиқилган. Дарсни бошлашдан олдин ўқитувчи буюк файласуфлардан Суқротнинг ёзма нутқ ҳақидаги шикоятини бошқача тарзда ифодалаб, ёзилган матн доимо тушунарли бўлавермайди. Уни тушунмагани учун ўқувчи айбли эмас. Одатда, гапираётган кишининг нутқида тушунилмаган гапни, сўзни сўзловчига савол бериб, уни кенгроқ тушунтириб беришини сўраймиз. Ёзма матн, яъни китоб маъноси тушунарли бўлмаса, уни тушунтириб беришларини сўраш мумкин эмас. Фақат бунда уни курсдошлари тушунтириб бериши ёки ўзи ҳаракат қилиши мумкин, дея тушунтиради. Бунинг учун ўқитувчи талабадан матнда нима ёзилганини тушунишни ана шу метод ёрдамида ўрганиши мумкинлигини кўрсатади. Бу ўрганилаётган фан бўйича дарслик, ўқув қўлланмаси ёки газета, журналларда чоп этилган бевосита ўрганилаётган мавзуга тааллуқли иқтисодий мақолалар бўлиши мумкин. Бунда ўқитувчи талабаларга мавзу бўйича ўқув адабиётидан параграф ёки бирон парчани ўқишни таклиф этади. Сўнгра ўқитувчи талабаларга: Айтингларчи, муаллиф бу ерда нима ҳақида гапираяпти деган саволни беради. Талабалар жавоб бергач, ўқитувчи гап нима ҳақида кетаётганлигига якун ясайди. Ҳамда аниқроқ, тушунарлироқ бўлиши учун сиз бу фикрни қандай ифодалаган бўлардингиз? деган савол билан мурожаат қилади. Бу методни бошқача вариантда, дарс ўтишни уч босқичга бўлиб қуйидагича қўллаш мумкин: Download 3.37 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling