Аниқ муаммоли вазиятни вужудга келтириб, уни таҳлил қилиш асосида қандай қарор чиқарилади?
Бу саволга ягона тўғри жавоб йўқ. Чунки муаммога ҳар бир киши ўзича ёндашади.
Лекин баъзи бир тавсияларни бериш мумкин.
Вазият ҳақида тўлиқ тасаввурга эга бўлиш учун энг аввало ахборот тўпланиб, уларни синчиклаб ўрганиб чиқилади. Ахборотни ўрганиш жараёнида уни уни таҳлил қилишга уринмаслик керак.
Йиғилган ахборотни қайта кўздан кечириб, муҳим аҳамиятга эга деб топганларингизни алоҳида ажратинг.
Вазиятни тавсифлашга ҳаракат қилинг. Унинг моҳияти нимада? Асосий муаммо нима? Қайси бири иккинчи даражали, аниқланг. Асосий муаммо ва ундан келиб чиққан қандай муаммолар борлигини ёзиб қўйинг.
Ҳамма далиллар, фактларни ҳисобга олинг. Шундай қилинса, ахборотлар, маълумотлар боғлиқлигини аниқлаш осон бўлади.
Тавсия этилган ечимларни тўғрилигини аниқлаш мезонларини ишлаб чиқинг.
Муқобил вариантларни топишга ҳаракат қилинг. Улардан қайси бири мезонлар бўйича қарор қабул қилиш учун кўпроқ тўғри келади, танланг.
Амалий тадбирлар рўйхатини ишлаб чиқинг. Кўпинча, қабул қилинган қарор асосида эришилган натижалар зарур. Амалий чоратадбирлар кўрилмагани туфайли муваффақиятга олиб келмайди.
Бу усулда маълум муаммо бўйича ҳар бир талабанинг ўз фикрмулоҳазаси тингланиб маълум бир ечим танланади. Услуб бўйича дарс ўтишни мантиқий изчилликда қуйидаги схема орқали кўрсатиш мумкин.
Кейс «сase study method»ни қўллаш.
1топшириқ
Рентабеллиги паст ширкат хўжаликларини фермер хўжаликларига айлантириш тўғрисида Вазирлар Маҳкамасининг Қарори чиққач, «Ижодкор» ширкатини тугатиш ва уни ўрнида фермер хўжаликлари ташкил этиш тўғрисида тавсия берилди. Сиз ана шу ишга масъул шахс сифатида қарор чиқаринг ва уни асослаб беринг.
Тумандаги фермер хўжаликларида гектаридан ўртача олинган пахта ҳосили:
Йиллар
|
1995
|
1996
|
1997
|
1998
|
1999
|
2000
|
2001
|
2002
|
2003
|
2004
|
ц/га
|
24
|
23
|
25
|
24
|
25
|
23
|
22
|
21
|
25
|
26
|
Do'stlaringiz bilan baham: |