Иқтисодий фанларни ўқитиш
§. Иқтисодий фанларни ўрганишда «ақлий ҳужум» методини
Download 3.37 Mb.
|
20 y Maxsus fanlarni oqitish metodikasi Oquv qollanma D Tojiboev
- Bu sahifa navigatsiya:
- Биринчи усул.
1§. Иқтисодий фанларни ўрганишда «ақлий ҳужум» методини қўллаш ва унинг бошқа услублардан фарқи
«Ақлий ҳужум» услубида қўйилган савол, муаммо, масалани бутун гуруҳ билан биргаликда муҳокама қилинади. У талабаларни ўқув жараёнида машғулотлар фаол қатнашишларини, турли ғояларни топиш ва баён қилиш чоғида бошқаларни ҳам фикрини жалб қилиш, ўз фикрларини айтишга йўналтирувчи методдир. Бу методни қўллаганда, қўйилган ғоя, савол барчани ўзига жалб қилади. Бу методда маълум муаммо бўйича ҳар бир талабанинг фикрмулоҳазаси тингланиб, улар асосида маълум бир ечим танланади. Услуб бўйича дарс ўтишни қуйидаги схема орқали кўрсатиш мумкин. Муаммо, муҳокама қилинадиган масалалар ёки мунозарали савол қўйиш. Талабаларни муҳокамага жалб этиш. Билдирилган фикр, ғояларни тўплаш. Ѓоя, фикрларни саралаш, гуруҳларга ажратиш. Уларни таҳлил қилиш Энг мақбул, самарали ечимни танлаш Бу метод асосида савол муҳокамасини икки, уч хил усулда ўтказиш мумкин. Ҳар бир усул икки ёки уч босқичдан иборат бўлади. Биринчи усул. Дарснинг биринчи босқичида гуруҳ иккига ажратилади. Талабалар қўйилган муаммо ёки савол бўйича ўз фикрмулоҳазаларини навбатманавбат қисқача баён қилади. Бунда ҳар бир талаба масалага ўз нуқтаи назаридан ёндашишга ҳаракат қилиши керак. Иккинчи босқичда битта гуруҳнинг талабалари иккинчи гуруҳ вакилининг билдирган фикрига ўз муносабатларини билдиришади, яъни оппонентлик қилишади. Иккинчи гуруҳ билдирилган барча фикрларни тўплайди. Учинчи босқичда билдирилган фикрлар сараланади ва мақбул, самарали ечим танланади. Ҳар икки гуруҳнинг натижаси тўғри деб топилган жавоблар асосида таққосланади ва балл берилади. Дарс ўтишда қуйидаги қоидаларга амал қилиш керак: Муаммо, муҳокама қилинадиган масала ёки мунозарали савол аниқ, ҳаммага тушунарли бўлиши зарур. Иложи бўлса, уни доскага ёки ватман қоғозга ёзиб қўйиш керак; Ўқитувчи талабаларга «Ақлий ҳужум» ёки «Ақлий штурм» асосида дарс ўтказишнинг тартибини тушунтириб бериши керак. Бунда: a) ҳар бир талаба ўз фикри, ғоясини аниқ, қисқа ифодалаши зарурлиги, бунинг учун 2030 сония вақт берилиши; б) бошқалар билдирган фикр, ғоя, тавсия, таклифларни такрорламаслик; в) биринчи босқичда мунозарага киришмаслик, фақат қўйилган муаммога нисбатан ўз фикрини айтиш; г) биринчи босқичда аудиторяда билдирилган фикр асослаб берилмайди, танқид қилинмайди; д) фикр билдирилаётган пайтда сўзловчининг гапи бўлинмайди; е) билдирилаётган фикр, ғоя муҳимлиги жиҳатидан бирбирига нисбатан тенг деб олинади. Сабаби, биринчидан, иложи борича кўпроқ фикр, ғоя, таклиф, тавсияларни тўплаш. Иккинчидан, ҳаммани ўз фикрини очиқ билдиришни таъминлаш. Учинчидан, вақтни тежаш. Ўқитувчи ўқув жараёнида ташаббусни шундай қўлга олиши, дарсни ташкил қилиши керакки, ҳар бир талаба мавзуга дахлдор даражада фикр айтиши зарур. Иккинчи босқичда билдирилган фикрлар, ғоялар, таклифлар сараланиб, гуруҳларга ажратилиб, муҳокама қилинади. Таҳлил асосида улар ичидан энг мақбул, самарали ечим танланади. Download 3.37 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling