Иқтисодий фанларни ўқитиш


Download 3.37 Mb.
bet91/170
Sana02.12.2023
Hajmi3.37 Mb.
#1779544
1   ...   87   88   89   90   91   92   93   94   ...   170
Bog'liq
20 y Maxsus fanlarni oqitish metodikasi Oquv qollanma D Tojiboev

қуйидаги масалани кўриб чиқайлик.
1. Қуйидаги жадвалда товар ишлаб чиқариш учун капитал ва меҳнат харажатларини ҳамда маҳсулот ТР миқдорини ўзгариши берилган.
Берилган маълумотлар асосида:
А) Меҳнат харажатларини (ишловчилар сони) ўзгариши билан меъёрий маҳсулот ҳажми қандай ўзгарган, ҳисобланг. Нечанчи ишчини ишга ёллагандан сўнг меъёрий маҳсулот камая бошлайди?
Б) Ҳар бир қўшимча ишчини ёллагандан сўнгги ўртача маҳсулот (АР) ҳажмини ҳисобланг. Қачон ўртача маҳсулот максимал даражага етади?
В) Ишлаб чиқариш билан банд бўлганларнинг сонига кўра, умумий маҳсулот ( ТР ),
ўртача ( АР ) ва меъёрий ( МР ) маҳсулотнинг ўзгариш графигини чизинг.
Г) Меъёрий умумдорлик (даромад)ни пасайиб бориши қонуни амал қилишини тушунтиринг. Унинг фазаларнинг кўрсатинг.



Капитал харажатлари
K

Меҳнат харажатлари
L

Меъёрий маҳсулот, МР

Умумий
маҳсулот, TP

Ўртача
маҳсулот, АР

10

0




0




10

1

20

10

2

54

10

3

100

10

4

151

10

5

197

10

6

230

10

7

251

10

8

234
Масалани ечиш:



А) Меъёрий маҳсулот МР = ТРn ТРn1 МР2=5420=34
МР3=10054=46, худди шундай тарзда қўшимча ишчиларни ортиб бориши билан меёрий харажат миқдорини ҳисоблаймиз. Жадвалда МР устунда кўриниб турибдики, бешинчи ишчидан бошлаб меъёрий маҳсулот пасайишни бошлаган. Тўртинчи ишчида 51, бешинчида 46 (жадвалга қаранг).

Б) Ўртача маҳсулотни ҳар бир ишчи қўшилганидан кейин топамиз. Масалан, иккинчи ишчи қўшилганда, АР = ТР/ 2 = 54/2 = 27. Учинчи ишчи қўшилганда 100/3=33 ва ҳоказо. Максимал ўртача маҳсулот даражасига бешинчи ишчи ишга қабул қилинганда эришилади. Умумий (ялпи) маҳсулотимиз ҳажми энг максимал 251га еттинчи ишчини қабул қилинганда, эришилади, 251/7 = 35,9 (жадвалга каранг).



K

L

МР

ТР

АР

10

0




0

0

10

1

20

20

20

10

2

34

54

27

10

3

46

100

33

10

4

51

151

38

10

5

46

197

39

10

6

33

230

38

10

7

21

251

36

10

8

17

234

29

В) Меъёрий МР, ўртача АР, умумий ТР маҳсулот қуйидаги графикда кўрсатилган.


TP, AP, MP Биринчи Иккинчи Учинчи фаза фаза фаза


TP
300

250

200

150

100

50
AP MP


0 2 4 6 8 10 L

2) Умумий маҳсулот динамикаси унумдорликни пасайиб бориши қонунига бўйсунади.


Биринчи фазада меъёрий унумдорлик МР ( 20, 34, 46, 51 ) ўсиб боради. Натижада ТР жадал ўсади.
Иккинчи фаза – меъёрий унумдорликни пасайиши намоён бўла бошлайди ( 51, 46). ТР нинг ўсиш суръати секинлашади. Меъёрий маҳсулот МР пасаяди, лекин ҳали мусбат миқдорга эга.
Учинчи фаза меъёрий унумдорлик манфий натижа, яъни зарар келтиришини бошлайди
Шундай қилиб, ТР эгри чизиғи ўзининг максимал даражасига етгач, пасайишни, меъёрий маҳсулот эса зарар келтиришни бошлайди.
Иккинчи гуруҳга хос қуйидаги масалани ечайлик.

Берилган:
Товарга бўлган талаб функцияси: Qd = 700 P;
Таклиф функцияси: Qs = 2P 200;
P товар нархи, сўм, Q – товар миқдори, минг дона. Қуйидагиларни ҳисобланг:

  1. Берилганлар асосида товарнинг мувозанат баҳоси ва миқдорини аниқланг.

  2. А), Б) ва В) пунктлар бирбирига боғлиқ бўлмаган вазиятларда:

А) давлат органлари томонидан товарга 200 сўм миқдорида баҳо белгилаб қўйилди.
Таклиф миқдорини, сотилган товар ва тақчиллик миқдорини аниқланг.
Б) ишлаб чиқарувчиларга ҳар бир сотилган товар учун 150 сўм миқдорида дотация белгиланди. Товарнинг мувозанат нархи ва миқдорини аниқланг.
В) ҳар бир товарга 150 сўм миқдорида эгри солиқ (қўшилган қиймат) белгиланди.
Янги мувозанат нархини ҳисобланг.

  1. Ўрганилаётган категория ҳақида умумий тушунча бор, лекин уни мазмунига тушуниб етишга ёрдам берадиган қуйидаги масалани кўриб чиқайлик.

Айтайлик, Эркинжон корхонада цех бошлиғи лавозимида ишлаб, йилига 600 минг сўм маош оларди. Банкда 1200 минг сўм пули бўлиб, йилига 14% даромад келтиради.
У хусусий бизнес билан шуғулланишга қарор қилди ва барча жамғарган пулини сарфлаб, кичик корхона очди. Биринчи йилнинг охирида бухгалтерия ҳисоби кўрсатдики, ҳамма қилинган харажатларни олинган даромаддан айириб ташлагач 660 минг сўм фойда қолибди. Бир ҳисобчи, бухгалтерия ҳисобкитобига кўра фойдангиз сарфлаган 1200 минг сўмлик инвестициянгизга нисбатан 55% ташкил этади. Бу яхши деди.
Иккинчи, иқтисодиёт назариясини чуқур ўрганган бухгалтер унга, албатта, хусусий тадбиркорлик билан шуғулланиш таваккалчилик хатари билан боғлиқ. Фойда олмай зарар кўришингиз ҳам мумкин эди. Лекин бизнесда “омад”ингиз бор экан деб айта олмайман. Чунки сизни реал иқтисодий фойдангиз 108 минг сўм. Бу эса инвестициянгизга нисбатан – 9% ташкил этади, деди. Бухгалтерлардан қайси бири ҳақ?
Ечиш:

    1. Мувозанатга эришиш учун талаб ва таклиф тенг бўлиши керак. У ҳолда 700

– Р = 2Р 200. Ундан: 3Р = 900; Р = 300;
Мувозанат нархини талаб ёки таклиф тенгламасига қўйиб, товарнинг мувозанат миқдорини топамиз. Qd = 700 300; Qd = 400 ёки Qs = 300*2 – 200 = 400;
Жавоб: мувозанат нархи 300 сўм, мувозанат миқдори 400 минг дона.



    1. А) давлат томонидан белгиланган нарх (200 сўм) ни тенгламага қўямиз. Талаб миқдори Qd = 700 200; Qd = 500 минг дона.

Таклиф миқдорини ҳам шундай тарзда формулага қўйиб, топамиз. Qs = 2P – 200; шунинг ўзи сотилган товар ҳажмини кўрсатади.


Qs = 2 х 200 200; Qs = 200 минг дона.
Талаб ҳажмидан таклиф миқдорини айириб тақчиллик миқдорини топамиз.
500 – 200 = 300 минг дона
Жавоб: таклиф миқдори 200 минг дона; товар тақчиллиги 300 минг дона;

Б) белгиланган дотацияни ҳисобга олганимизда, таклиф формуласи Qs = 2(Р+150) – 200; кўринишини олади. У ҳолда дотация киритилгач, мувозанат баҳоси 2(Р+150) – 200 = 700 – Р сўм бўлади;


3Р = 700 100; Р = 200 сўм.
Талаб миқдори эса, Qd = 700 – 200 = 500 минг дона. Таклиф ҳажми Qs = 2(200+150) 200;
Qs = 700 200; Qs = 500 минг дона.
Жавоб: мувозанат баҳоси 200 сўм; миқдори 500 минг дона.

В) эгри солиқ киритилгач, таклиф формуласи қуйидаги кўринишга эга бўлади: Qs = 2(Р150) – 200;


Маълумки, мувозанат нархнинг маълум даражасида талаб билан таклиф тенглигини ифодалайди. У ҳолда 2(Р150) – 200 = 700 – Р;
2Р – 300 – 200 = 700 Р;
3Р = 700 500; 3Р = 1200; Р = 400 сўм;
мувозанат миқдори эса, Qd = 700 – 400 = 300 минг дона. Жавоб: мувозанат нархи 400 сўм, миқдори 300 минг дона.
Жавоб:

Албатта иккинчиси, сабаби Эркинжон хусусий бизнес билан шуғулланишга қарор қилиб, олиши мумкин бўлган 600 минг сўмлик маошдан воз кечди. Ундан ташқари 168 минг сўм олиши мумкин бўлган фоизни ҳам ололмади. Яъни хусусий бизнес билан шуғулланишнинг муқобил қиймати –108 минг сўм зарар бўлди.
(600 минг сўм + 168 минг сўм) – 660 минг сўм = 108 минг сўм.
Агар бизнес билан шуғулланишдан “психологик даромад” олса, яъни унга шуғулланаётган иши ёқса, Эркинжон буни зарар деб ҳисобламаслиги ҳам мумкин.
Демак, иккинчи бухгалтер ҳақ.
Машқларни шартли равишда уч гуруҳга бўлиш мумкин:

  1. Таъкидланган фикрга нисбатан ўз нуқтаи назарини билдириш ва уни асослаб беришни талаб қилувчи машқлар.

  2. Ҳаётда юз берган ҳодисаларни, жараёнларни назарий жиҳатдан тушунтириб беришга қаратилган машқлар.

  3. Берилган топшириқни мушоҳада қилиб, хулоса чиқаришга йўналтирувчи машқлар.

Биринчи гуруҳга кирувчи машқларда билдирилган фикрни одатда тўғри ёки нотўғрилигини ( Т / Н) тасдиқлаш ва уни изоҳлаб бериш талаб қилинади. Мисол:
Тўғри / нотўғри

  1. Бозор иқтисодиётида кимнинг пули кўп бўлса, у шунча кўп товар сотиб олиши мумкин .

  2. Товар ишлаб чиқариш ҳажми ва усули ишлаб чиқариш ресурсларининг баҳосига боғлиқ.

  3. Мукаммал рақобатга асосланган иқтисодиётда алоҳида товар ишлаб чиқарувчи маҳсулот миқдорини камайтириш орқали нархга таъсир этади.

  4. Бозор иқтисодиётида қандай товар ишлаб чиқариш зарурлигини охироқибат истеъмолчилар ҳал қилишади.

  5. Автомашиналарга бензин қуйиш шахобчаси бозорга мисол бўла олади.

  6. Талаб эгри чизиғи нархнинг пасайиши туфайли талаб ҳажмининг ўсишини кўрсатади.

  7. Даромадарнинг ортиши барча товарларга талабни оширади.

  8. Ресурслар баҳосининг ҳар қандай ўзгариши талаб ва таклиф мувозанатини таклиф эгри чизиғи бўйича юқори ёки пастга томон ўзгартиради.

  9. Бир вақтнинг ўзида товар таклифи ва истеъмолга ажратилган даромаднинг ўсиши натижасида баҳолар ўзгармаслиги мумкин.

  10. Таклиф эгри чизиғини ўнгга силжиши ишлаб чиқарувчиларнинг ҳар бир нарх даражасида аввалгига қараганда камроқ товар таклиф қилинаётганини кўрсатади.
Жавоб:

  1. Билдирилган фикр тўғри, сабаби бозор иқтисодиётида товарлар таклифи талабга нисбатан кўп. Харидор хоҳлаган товарни танлаш ва сотиб олиш имкониятига эга.


  2. Download 3.37 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   87   88   89   90   91   92   93   94   ...   170




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling